PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Буғдой_парвариши

Республикамизда аҳолининг дон ва дон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Пискент туманида ҳам жорий йилда 8655 гектар майдонга буғдой сепилган.

- Ўзбек халқининг дастурхони ҳамиша нон билан тўкин,-дейди туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари А.Абдуллаев.-Элимиз дастурхони тўкинлиги учун 176 нафар фермер ғалла майдонларида сифатли буғдой парваришланмоқда.

Айни вақтда ғаллакор фермерлар томонидан ғаллани иккинчи озиқлантириш якунланди, турли зараркунандаларга қарши ишлов берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Ҳоким Саидобод аҳолисининг мурожаатларини тингламоқда

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев 22-мактабда сайёр учрашув ўтказди. Унда Саидобод маҳалласи фуқароларининг савол ва мурожаатлари мутасадди раҳбарлар томонидан қабул қилинди. Ҳудудда мавжуд муаммоларни ечиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан таништирилди. Амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқлар_дўстлиги
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар аҳилликда яшайди. Пискент туманимизда ҳам қардош халқлар вакиллари бир оила фарзандларидек ҳаёт кечирмоқда.

🎥Бу ҳақда Ўзбекистон телеканалининг «Дидар» кўрсатувида кўринг.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Китобхонлик_ҳафталиги

Республикамизда сўлим фаслда китобхонлик ҳафталикларини ташкил этиш ажойиб анъанага айланиб бормоқда.

Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Китобсевар миллат» шиори остида АОКА томонидан ташкиллаштирилган II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» га старт берилди.

Туманимизда ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб маънавият бешиги” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Ахборот кутубхона марказида ўтказилган тантанали очилиш маросимида республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими мутасаддилари, АРМ ходимлари, фаол китобхонлар иштирок этишди. Тадбир китоб марафонига уланди, ташриф буюрган меҳмонлар Ахборот кутубхона фондига сара адабиётларни совға қилишди. Жажжи китобхон болажонлар эса шеърлари, қўшиқлари билан тадбирга янада файз улашдилар. Уларга тадбир ташкилотчилари томонидан музқаймоқлар улашилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#рақамлар_сўзлайди

📌Коммунал хизмат –намунали хизмат бўлиши керак

Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
“Besh tashabbus olimpiadasi” doirasidagi sportning voleybol turi bo'yicha musobaqaning 18-aprel kuni boʻlib oʻtadigan mahalla bosqichi manzillari e'lon qilindi. Quyidagi havolalar orqali manzillar bilan tanishishingiz mumkin:

1. Qoraqalpog'iston Respublikasi;
2. Andijon viloyati;
3. Buxoro viloyati;
4. Farg’ona viloyati;
5. Jizzax viloyati;
6. Namangan viloyati;
7. Navoiy viloyati;
8. Qashqadaryo viloyati;
9. Samarqand viloyati;
10. Sirdaryo viloyati;
11. Surxondaryo viloyati;
12. Toshkent viloyati;
13. Toshkent shahri;
14. Xorazm viloyati;

❗️Eslatma: Musobaqada ishtirok etish uchun mahallangizdagi yoshlar yetakchisi bilan bog‘laning. Yoshlar yetakchisining aloqa ma’lumotlarini @Smartmahallabot Telegram botidan topishingiz mumkin!

@beshtashabbus_uz 👈
#Болалар_спорти

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида 25-мактабда 11-15 ёшгача булган ўсмирлар ўртасида спортнинг енгил атлетка, мини футбол, шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Маҳалла ёшлар етакчиси Д.Нурматов билан ҳамкорликда ўтган мусобақада Деҳқонлар, Мевазор, Ёшлик, Истиқлол, Фахрийлар, Наврўз, Олмазор ва Намуна номидаги кўчалар ёшлари фаол иштирок этди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Маҳалла раиси қандай бўлиши керак?

Президент таъкидлаганидек, бугунги кунда маҳалла раиси биринчи навбатда ислоҳотчи, сиёсий жиҳатдан етук инсон, фаол тарғиботчи, юксак маънавият эгаси бўлиши керак. Маҳалла жамиятнинг қуйи бўғини бўлиш билан бирга зиммасига жуда катта масъулият юкланади.

Бугун 1-секторда туман ҳокими Р.Рихсиев ва сайловга кўмаклашувчи комиссия аъзолари томонидан ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларига раисликка номзодлар билан суҳбат ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайлови тобора яқинлашиб келаётган бугунги кунда барча секторда ўта муҳим ва долзарб бўлган сиёсий жараёнга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi