PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мулоҳаза

ШУКРОНА

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медаль билан тугатди. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.

– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебель фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир ҲОШИМОВ
“Ярим аср дафтари” китобидан


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ОАВнигоҳида
#Эслаб

«Умр дафтари»ни безаган олим

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг 2022 йилдаги 18-сонида фахрий журналист Собиржон Иномовнинг Пискентнинг жонкуяр фарзанди, олим Адҳам Маматқулов хотирасига бағишланган мақоласини ўқинг.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ишга_таклиф

Тикувчилик цехига моҳир тикувчи ва дазмолчи аёллар ва қизлар ишга қабул қилинади.

Манзил: Пискент т. Мўминобод маҳалласи
Мўлжал: (Марказий дорихона орқа кўчаси)

Батафсил маълумот учун тел.:
+998944075395

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Мурожаатлар ечим топмоқда

Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дунё_нигоҳида_яшил_макон
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Марокашда бўлиб ўтган «2021: Қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит, шаҳар ва қишлоқ тараққиёти бўйича халқаро конференция»да (2021: International Conference on Agriculture Sciences, Environment, Urban and Rural Development) «ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР БАРЧАНИ ХУШЁРЛИККА ЧОРЛАЙДИ» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақолада экологик муаммолар ечими, Ўзбекистонда олиб борилаётган оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирлари, хусусан Пискент туманида атроф-муҳитни ҳимоялаш, кўкаламзорлаштириш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз боради.


https://conferenceseries.info/index.php/morocco/article/view/362

https://conferenceseries.info/index.php/morocco/article/view/362/336

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Келовчи маҳалласида истиқомат қилувчи М.Солиева «Темир дафтар»да рўйхатда туради. Маҳалла раиси ва Фермерлар кенгаши раҳбари томонидан кекса аёлнинг томорқаси шудгорлаб, экин экишга тайёрлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk
#yеr_solig‘i

1️⃣5️⃣ aprel va oktyabr - jismoniy shaxslar uchun mol-mulk va yer solig‘i to‘lashning oxirgi kuni

☝️Unutmang! Biz to‘layotgan soliqlar:

🏞mamlakatimiz obodligi;
🛣yo‘llarning ravonligi;
📚ta’lim;
🏥sog‘liqni saqlash;
⚔️mudofaa tizimi rivojiga sarflanadi.

✍️Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi axborot xizmati.
Беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади

“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарори қабул қилинди

🔢 Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

▫️1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
▫️2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
▫️3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
▫️4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
▫️5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

Ушбу мусобақалар 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.

☑️ 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.

📌 Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:

🔹туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
🔹вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
🔹республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Нархлар_назоратда

Туманда озиқ-овқат нархлари барқарорлигини назорат қилувчи Жамоатчилик кенгаши томонидан туманимиз бозорлари ва савдо расталари мунтазам равишда ўрганиб, назорат қилинмоқда.

Туман ҳокимлиги, департамент, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, маҳалла раислари, фаол фуқаролардан иборат ишчи гуруҳи Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ун, ёғ, гўшт ва шакар маҳсулотларини аҳолига узлуксиз етказилишини таъминлаб, суньий нарх оширилишига қарши чоралар кўришмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эҳсон

Муборак Рамазон ойи муносабати билан туман ҳокимлигида эҳсон ташкил этилди. Туман бош имом-хатиби А.Маликов томонидан Қуръон тиловат қилиниб, эзгу ниятлар айтилди. Қурбонлик қилиниб, гўшти якка ёлғиз яшовчи кексалар, нуроний онахонларга аталди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт
#ДХХ_кубоги

ДХХ кубоги қизғин давом этди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам 29 та маҳалла жамоалари ўртасида мусобақанинг туман босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирда туман секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизматининг туман бўлинмаси бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва туманнинг 29 та маҳалласидан ташриф буюрган ёшлар футбол жамоалари иштирок этишди.

5-6-7-8 апрель кунлари бўлиб ўтган гуруҳ бахслари муросасиз ўтди. Мусобақа якунларига кўра Мўминобод, Митан, Оқтом, Зоминовул, Култепа, Новкент, Мустақиллик, Бекобод маҳалласи футбол жамоалари кейинги босқичга йўл олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi