PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Аёллар_дафтари

Пискент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”нинг тўғри ва самарали юритилишини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда ишсиз хотин- кизларни бўш ва захираланган иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш максадида шакллантирилган рўйхатлар таништирилиб, маҳалла фаолларига батафсил маълумот берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика

“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сўраган_эдингиз

Кам вазнли чақалоқлар қандай парваришланади?

Янги туғилган чақалоқ – ота-она қувончи. Аммо орзиқиб кутилган меҳмон нимжон ва кам вазн билан туғилса-чи? Албатта бундай пайтда гўдак учун мураккаб муолажалар, малакали шифокорлар парвариши, энг муҳими, яқинлар меҳри лозим бўлади.

ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар Перинатал марказининг неонатал хизмати бўйича директор ўринбосари Малика Усмонова билан кам вазнли болалар парваришида эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар хусусида суҳбатлашди.

— Қандай чақалоқлар кам вазнли ҳисобланади?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти агар бола ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида туғилиб, унда нафас, юрак уриши, киндик пулсацияси ёки мушаклар ҳаракатидан бири кузатилса, оғирлиги 500 грамм, бўй узунлиги 25 сантиметр бўлса, тирик туғилган деб аташни тавсия қилади, — дейди М. Усмонова. — Кам вазн билан туғилганлик учта даражага бўлинади.

Булар:

📌Кам вазнли – 2500-1500 грамм.

📌Ўрта кам вазнли – 1499-1000 грамм.

📌Жуда кам вазнли – 999-500 грамм.

— Кичик вазнли боланинг кўриниши, тана аъзолари соғлом туғилган чақалоқникидан фарқ қиладими?

— Албатта. Гарчи, бундай гўдакларнинг тана аъзолари шаклланган бўлса-да, функционал жиҳатдан анча заиф ва ўз вазифасини тўлиқ бажаришга қодир бўлмайди.

Юқори нафас йўллари нозик бўлиб, кўкрак қафаси нафас олишда кам қатнашади. Нафас олиши тез ва нотекис, пульси суст, меъда-ичак ва нерв тизимлари функционал ривожланмаган, танаси эса ҳароратни бир меъёрда ушлаб тура олмайди.

Ташқи муҳитдаги катталар учун арзимас бўлган ўзгаришлар бундай чақалоқлар организмида жиддий шикастланишларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис уларни парваришлаш замонавий технологиялар билан бир қаторда шифокорлардан юксак малака, фидойилик, ота-оналардан эса сабр-тоқат талаб этади.

— Бундай чақалоқлар қандай парваришланади?

— Ҳомиладорлик муддати қанча кам бўлса, боланинг вазни ҳам шунча оз бўлади. Демак, ривожланишнинг шу даврлари бачадон ичида табиий кечмасдан, чақалоқ чала туғилади. Бундай гўдакларнинг аъзолари шаклланган бўлса-да, функционал етилмаган ҳисобланади.

Шу сабабли, уларни парваришлашнинг асосий принциплари — тана ҳарорати назорати, нафас етишмовчилигини даволаш, овқатлантириш, инфекциядан ҳимоя ва албатта, меҳр билан она қорни шароитига яқин ҳолат яратишдан иборат. Табиийки, бу чора-тадбирлар жиддий муолажалар ҳисобланиб, замонавий технологиялар билан ишлашни талаб этади.

Чунки бундай чақалоқлар учун махсус реанимация ўринлари, иссиқ сақлайдиган инкубатор, иситгич столлари, нафас олиш учун ёрдам берадиган аппаратлар, замонавий неонатал жиҳозлар зарур. Шу билан бирга, тиббий ходимларнинг билим даражаси ҳам муҳим.

Бундай чақалоқларнинг парвариши зарур кўникмаларга эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Дастлаб болалар жонлантириш бўлимида ҳолатига қараб ётқизилади. Кейин парвариш бўлимига ўтказилади.

Албатта бу жараёнларда ота-оналарнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Айниқса, оналар биринчи навбатда шахсий гигиена ва фарзандини парваришлашда санитария қоидаларига қатъий амал қилиши зарур. Агар боланинг тана ҳарорати 36,50Сдан тушиб кетса, “терига-тери” контактини ўтказиш, чақалоқ тагликлари қуруқлигига эътибор қаратиш, энг муҳими, унинг муаммоларига сабр-тоқатли бўлиши керак.

(Давоми бор.)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

Маҳаллаларда “Оналар боғи”га ниҳоллар экилмоқда

Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ташаббуси билан ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида “Оналар боғи” барпо этилмоқда.

Навоий маҳалласида ҳам оналари ҳам ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, иш бошладилар. кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш майдонларга манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишди. Боғнинг соф ҳавосидан, мевасидан албатта ўз фарзандлари баҳраманд бўлишади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими янги биносининг тантанали очилиш маросими «Нурафшон ТВ» нигоҳида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from my.gov.uz
⚡️“Siz tomon yo‘l oldik” – loyiha davom etmoqda

🚶🏻Joriy yilning 6-7-aprel kunlari Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi mutaxassislari Toshkent viloyati bo‘ylab aholimizga elektron davlat xizmatlari hamda my.gov.uz (YIDXP)dan foydalanish bo‘yicha o‘quv seminarlar o‘tkazishadi.

Bizni kuting❗️

💁🏻 Navbatdagi manzil – TOSHKENT VILOYATI❗️

🔹Quyi Chirchiq tumani
🔹Oqqo‘rg‘on tumani
🔹Bo‘ka tumani
🔹Piskent tumani

👨🏻‍💻Agar o‘quv mashg‘ulotlarida siz ham ishtirok etishni xohlasangiz, albatta biz bilan bog‘laning!

📲Telefon raqamlari: +998 55 501 36 16, +998 93 608 44 22

➡️ @MyGovUz | @eGovUz
#Электрон_ҳукумат
#Семинар

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлигида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари томонидан аҳолига электрон давлат хизматлари ҳамда my.gov.uz (YIDXP)дан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш тартиби бекор қилинган.

Семинар давомида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот берилмоқда.
#_Миннатдорлик_хати

Ассалому алайкум. Менинг опам Усманова Марғуба 3 даражали оғир куйиш ташҳиси билан даволанмоқда. Апрел ойида пластик жарроҳлик ўтказилиши зарур эди. Жаррохликка тайёрланиш жараёнидан олдин опам Фарғона вилоятидаги “Чимён” сиҳатгоҳида олтингугуртли маҳсус даво курсларини қабул қилиши зарур эди. 2021 йил декабр ойида биринчи маратоба бориб даволаниб келганди. 2022 йил апрель ойида саховат пеша инсонлар ёрдам қўлини чўзиб “Чимён” сиҳатгоҳига йўлланма учун маблағ беришди. Сиҳатгоҳнинг даво курси учун каттагина маблағ талаб қилинади. Шунинг учун яратганнинг раҳмати ёғилиб турган рамазон кунларида юрагига эзгу ва савоб ишларни солиб, эҳтиёжмандларга ҳайр –саҳоват кўрсатаётган инсонларга оиламиз номидан катта миннатдорчилик билдирамиз. Саҳоватга очилган қўллари асло камлик кўрмасин. Дунё тургунча туришсин.

Чексиз миннатдорлик билан Севара Солижонова.

@piskenthayoti
📌Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникасиялар ва кинематография масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Жамшид Бабажановнинг 2022 йил 07 апрель соат 17:00 да онлайн қабули ўтказилишини маълум қиламиз.

🔎
Бунда фуқаролар вилоятда туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалар ва ушбу соҳаларда юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.

👆Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин: https://us05web.zoom.us/j/5397003226?pwd=SlZibUc2VzVRVjZLb3Rwd29TbUU4Zz09


Идентификатор конференции: 539 700 3226

Код доступа: 1111

Мурожаат учун тел: (70) 762-58-86

https://t.iss.one/Dj_Babajanov

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
https://youtu.be/lI22hl00ynM

⚡️Тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

📈Пискент туманида Култепа ва Сувти маҳалласида барча коммуникация тармоқларига (йўл, сув, электр, газ) уланган жами 7.71 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил қилинган бўлиб, жами 18 та лот мавжуд. Айни вақтда Култепа КСЗда 5 та лотда лойиҳалар амалга оширилаётган бўлиб, тадбиркорлар учун яна 13 та лот (4.45 гектар ер майдони, 2325 кв. метр бино-иншоот)дан фойдаланиш имконияти етарли.

Пискент тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими Кичик саноат зонасига лойиҳаларини жойлаштириш истагида бўлган тадбиркорларни хамкорликка чақиради!

📲Қўшимча маълумотлар учун телефон:
99 5127570

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Айни вақтда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ва бир гуруҳ тумандошларимиз Муқимий театрида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекистон” нашриёти томонидан ташкил этилган “Пешонага ёзганидан айрилмайди шоирлар...” деб номланган ижодий кечада қатнашишмоқда. Ижодий кеча Пискентлик журналист, ҳажвчи шоир, “Ўзбекистон” нашриёти муҳаррири Тўхтамурод Ҳасанбоевнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#LIVE

ИККИНЧИ ЧОРАК ЯКУНИДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БИРОРТА ҲАМ ҚИЗИЛ ТОИФАДАГИ МАҲАЛЛА ҚОЛМАЙДИ - МИРАЗИЗ МИРСУЛТОНОВ

Хабар қилганимиздек, айни дамда Нурафшон шаҳрида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаолиятининг 1-чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда айтилганидек, ўтилган даврда:

🔘вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада ёшлар етакчиларини саралаб олишда ҳамкор ташкилотлар билан танлов асосида суҳбатлар ўтказилди ҳамда муносиб номзодлар ишга қабул қилинди ва етарли шароит яратиб берилди.

🔘Вилоят ҳокимлигининг фармойишига асосан МФЙлардаги етакчиларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформасига уланган ҳамда масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетда аниқланган қолдиқ маблағлар ҳисобидан 3 млрд.563 млн. сўм маблағ ажратилди, бугунги кунда планшет олиб келиниб, ёшлар етакчиларига тарқатилди.

🔘Вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошида аниқланган қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ва шаҳар етакчиларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида компьютер жамланмаси учун 3 млрд 318 млн. сўм маблағ ажратилди.

🔘Маҳаллалардаги 1020 нафар етакчилар томонидан 16-30 ёш тоифасидаги жами 562  минг 084 нафар (100%) ёшлар хатловдан ўтказилиб, бугунги кунга қадар уларнинг 516 минг 650 нафари (95%) “Ёшлар баланси” электрон платформаси тизимига киритилди.

🔘Ҳисобот даврида “Ёшлар дафтари”га 11 минг 855 нафар ёшлар киритилди, натижада 2371 нафар ёшларга кўмак кўрсатилди.

🔘Йил бошидан “Ёшлар дафтари” жамғармаларида 16 млрд. 419 млн. сўм миқдорда маблағ шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 1459 нафар ёшларга 4 млрд. 830 млн. сўм миқдорда амалий ёрдам (доимий иш ўринлари, имтиёзли кредит, ер ажратиш, меҳнат қуроллари, тўлов-контракт, истеъдодни қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат учун, сафарбарлик чақируви резерви ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун) кўрсатилди.

🔘Вилоят бўйича маҳалладаги ёшлар етакчилари учун 14 та банддан иборат KPI ишлаб чиқилди, бунда 1020 та маҳалла қизил, сариқ, яшил рангларга ажратилди.

🔘Қизил маҳаллалар сони 382 та (37,5%), сариқ маҳаллалар сони 556 та (54,8%), яшил маҳаллалар сони 76 та (7,45%) га бўлинди. Олиб борилган амалий ишлар натижасида 298 та маҳалла қизилдан чиқарилди. Иккинчи чорак якунига қадар барча маҳаллаларни қизилдан чиқариш, йил охиригача эса 1020 та маҳалланинг ҳаммасини яшилга ўтказиш режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi