PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_изидан

Бир гуруҳ фуқаролар Пискент тумани “Лочин” ширкати хизмат кўрсатувчи 233-уйнинг тарновлари, 25-уйнинг томидаги носозликлар тўғрисида мурожаат қилган эди.

Мурожаат асосида Пискент тумани Уй-жой коммунал бўлими томонидан 233-уй тарновидаги муаммолар бартараф этилиб, дарахтлар буталди. 25-уйнинг томидан чакка ўтаётган қисмлари таъмирлаб, шифер ёпиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бизнинг_ёшлар

Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон ёшлари фан-техника тараққиёти асрида” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг “Электроника” йўналиши бўйича Пискент тумани “Баркамол авлод” мактаби ўқувчиси, 5-ИДУМнинг 7-синф ўқувчиси Дилором Абдураҳмонова 1-ўринни эгаллади.

Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази раҳбари Қобилжон Собиров Дилоромни диплом ва ноутбук билан тақдирлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Планшет #Миразиз_Мирсултонов

📃 Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан маҳаллаларда иш бошлаган етакчиларга хизматда фойдаланиш мақсадида планшетлар учун маблағ ажратилган эди. Куни кеча Нурафшон, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Пискент тумани ёшларига ушбу анжомлар тарқатилди.

📲 Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Мурожаат_изидан

Кўлота маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудида жойлашган чорва фермасининг фаолиятидан норозилик билдириб, мурожаат йўлланган эди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаат юзасидан ҳудудга бориб, ҳолат билан яқиндан танишди, фуқароларнинг мурожаатини тинглади. Сўнгра ҳолатни ўрганиш юзасидан туман прокурори А.Жўраев, ҳоким ўринбосари Б.Шерматов, Экология, СЕО ва ЖС бўлими, кадастр, архитектура, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ чорвачилик фермаси ва тадбиркор фаолиятини ўргандилар. Ҳудуд аҳолисига ҳалал бермасдан иш олиб бориш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан фуқаролар мурожаати тинглаб, масалаларига ечим изланди. Қабулда 25 нафар фуқаро мурожаатлари билан рўйхатга олинган бўлиб, улар асосан субсидия, уй-жой, даволаниш учун моддий ёрдам олиш, кадастр масалаларидан идорат бўлди.

Жумладан, И.Агманов саломатлигини тиклаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказишида амалий ёрдам сўраган. Унинг мурожаати ҳоким ўринбосари ва 3-сектор котиби, Тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. М.Рустамов эса қўшниси уйи ёнига хўжалик моллари дўкони қураётганидан норози. Фуқарога тадбиркор фаолиятига ноқонуний аралашиш мумкин эмаслиги, аксинча ҳудудида янги иш ўринлари яратилиши ҳақида тушунтирилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар ечими юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган Д.Йўлдошевга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш мақсадида субсидия асосида зарур асбоб-ускуналар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

По приглашению Президента Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган 29-30 марта посетит нашу страну с официальным визитом.
Основным пунктом программы пребывания высокого гостя является участие в работе второго заседания Узбекско-Турецкого Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
По итогам саммита планируется принятие Совместного заявления и ряда двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали ёшларга субсидия ажратилмаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилади:

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли, 28 апрелдаги 250-сонли, 23 июлдаги 450-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, васийлик кенгашининг март ойидаги 3-сонли йиғилиш баённомасига асосан, бир гуруҳ ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Жумладан, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёшларнинг
8 нафарига олий таълимдаги ўқиш учун контракт тўловлари (28 млн 95 минг 500 сўм);
5 нафар ёшнинг қизиқишига кўра ўзини банд қилиши учун компьютер ва асбоб ускуналар ҳаридига субсидия учун (37 млн 710 минг сўм);
6 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати тўловлари учун (31 млн 521 минг 114 сўм)
3 нафар боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оила фарзандига бир марталик моддий ёрдам (3 млн 264 минг сўм)
1 нафар ёшга касб-ҳунар ўрганишида ҳайдовчилик курсида ўқиши учун(2 млн 897 минг сўм) зарур маблағлар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ДАРОМАД УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 762 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 735 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 89 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 396 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 260 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 101 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 313 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 224 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 268 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 159 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 164 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 250 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 205 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 317 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Яшил_йиллик

Яшил йиллик дастури асосида кўчат ўтқазиш ишлари қизғин тусга кирди.
Туман ҳокими Р.Рихсиев ҳудудларда бўлиб, йўл бўйларига, дала майдонлари четларига, бўш майдонларга тут ва терак, мевали кўчатлар экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди. Навбатдаги режалар тўғрисида раҳбарларга тегишли топшириқлар берди. Айни вақтда нафақат ташкилотлар, балки маҳаллаларда, хонадонларда ҳам баҳорги ниҳол экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi