PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_изидан

Тошкент вилояти прокурори ўринбосари С.Рўзиев, туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев, Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ж.Сайфиев, сектор раҳбарлари, Адлия бўлими, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр бўлими раҳбарлари Дўстлик маҳалласида бўлишди.

Аҳоли вакиллари билан учрашиб, яйлов майдонидан самарали фойдаланиш чоралари таҳлил қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарори асосида аукцион савдолари орқали ерларни 10 йил муддатга ижарага олиш ҳақида фуқаролар билан келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Давлатимиз раҳбарининг "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирларлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда кураш мусобақаси бўлиб ўтди.

"Полвонлари бор юрт қудратли бўлур" шиори остида ўтган БЎСМ очиқ биринчилиги беллашувида қўшни Бўка, Оққўрғон ва Пискент туманларининг 7 ёшдан 30 ёшгача 180 нафар полвонлари беллашдилар.

Мардлар майдонида Пискент тумани спортчилари ғолиб бўлди. Бўка тумани полвонлари 2, Оққўрғонлик ёшлар 3-ўринга сазовор бўлишди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан медаль ва совғалар топширилди. Тадбир якунида иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилиб ош тортилди, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандларга совғалар тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қадр

Лолаариқ маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари Наврўз байрами муносабати билан ҳудуддаги кекса онахонлар ва беморлар ҳолидан хабар олишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#2022_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра:

боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉 фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ФВБ
#Огоҳлик

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари учун йўриқномалар ўтказилди.

Унда қавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича ҳар бир маҳаллада профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳлар ва масъуллар белгиланди.

Айни вақтда ишчи гуруҳлар ўз ҳудудларида-хонадонлар, савдо шохобчалари ва одамлар тўпланадиган масканларда ис газидан, ботулизмдан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тегишли профилактик-тушунтириш тадбирларини амалга оширишмоқда. Тарқатма йўриқномалар тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi