PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Дунёда турли байрамлар, қутлуғ саналар кўп. Лекин инсон қадри ва шаънини улуғлашда Наврўз айёми алоҳида ўрин тутади.
--
Шавкат Мирзиёев: В мире есть много разных праздников и знаменательных дат. Но надо сказать, что в возвеличивании чести и достоинства человека Навруз занимает особое место.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

«Ўзгидромет»нинг хабар қилишича, 23 март куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Совуқ ҳаво эрта гуллайдиган мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Зафар Ортиқов брифингида бундай салбий таъсирнинг олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар берилди👆.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Бугун тонгда Пискент туманидаги бир гуруҳ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳатга жўнаб кетдилар.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган саёҳатга эҳтиёжманд оила вакилалари, ободонлаштириш бошқармаси ходималаридан 100 нафари қамраб олинди. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Сурайё Азимова уларни эрта тонгда яхши тилаклар билан кузатди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Праздничные мероприятия посвящённые всенародному празднику Навруз
#22mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Қадр

Баҳор байрамида Оқтепа маҳалласининг хоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва раис ўринбосарлари биргаликда ҳудуддаги кекса, нуроний отахонлар ва онахонларни хонадонига бориб, байрам билан йўқладилар.

Кўпмиллатли аҳил оила бекаси бўлган 86 ёшли Анор ая Жонсаитова билан суҳбат қуришди. Нуронийларнинг дуоларини олишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сумалак_сайли

Куни кеча Маҳалла тизими ходимлари кунида Ойбек маҳалласи фаоллари сумалак сайлида жам бўлдилар.

Маҳалла фаоллари ҳамжиҳатликда маҳаллада мидлий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида баҳорий таом сумалак бошладилар. Сайилда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов, ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, нуронийлар ва фахрийлар, болажонлар ҳам хизматда бўлишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

⚡️Қамчиқ довони йўллари қордан тозаланмоқда

А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисми 220-250 километрлар оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

Қор ёғиб турган пайтда "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг бетўхтов, икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишлари бажариляпти. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Қор, туман йўлларда кўриниш 500 метрни, ҳаво ҳарорати -2 даража, шамол тезлиги 6-10 м/с, намлик 89 фоизни ташкил этмоқда.

"Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари сўралади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Бизнинг_ёшлар

Пискентлик 10-синф ўқувчиси эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди

Пискент тумани Дўстлик маҳалласидаги 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Муҳаммаджон Толибоев катталар ва ёшлар ўртасида спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиб, 1-даражали диплом ва Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Лутфулла Раҳматуллаев чемпион йигит ўқиётган мактабга борди. Синфдошлари ва мактаб раҳбарияти иштирокида унга ўз миннатдорлигини билдирди. Эришган ютуқлари нафақат оиласи, балки туманимиз ва вилоятимиз фахри эканлигини таъкидлаб, совғалар топширди.

Ушбу мактабдан ўтган йили ҳам 4 нафар Ўзбекистон чемпионлари етишиб чиққан, улар Жисмоний тарбия ва спорт университетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган эдилар. Мактаб директори Гулжаҳон Маматқулованинг айтишича, Тошкент денгизининг яқинлиги ҳудуд ёшларига сув спорти билан мунтазам шуғулланиш имкониятини берган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Эртага, 24 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.

Президентимиз иштирокидаги сессияда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Бугун эса давлатимиз раҳбари Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.