PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Иккинчи йўналиш – тез тиббий ёрдам тизими.

Умуман, 200 дан ортиқ тез тиббий ёрдам станцияларидаги 3 мингга яқин машиналарнинг 75 фоизи “Дамас” автомобиллари бўлиб, уларнинг 670 таси эскирган ёки таъмирталаб аҳволда.

Ёки, бугунги кунда бир туман ёки вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизмати, масофаси яқин бўлса ҳам, бошқа ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиши мумкин эмас.

Шу боис, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, уларни аҳолига янада яқинлаштириш учун, алоҳида Дастур қабул қилинади.

Энг аввало, “103” тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасида ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади.

Энди, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида, ҳар бир вилоятда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлашган бошқарув тизими жорий қилинади.

Бундан буён, тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади.

Шунингдек, туман марказидан 50-80 километр узоқликда жойлашган 24 та аҳоли пунктида алоҳида тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади.
Учинчи йўналиш – тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда, энг аввало, 182 та оилавий шифокор пунктида ичимлик суви тармоғи, 450 дан ортиқ муассасада иситиш, 650 тасида электр тизими тўлиқ таъмирланади.

Шулар қаторида, 1 минг 100 та тиббиёт муассасаси қайта қурилиб, жиҳозланади. 227 та туғруқ комплекслари таъмирланиб, уларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилади.

Бундан ташқари, 39 та болалар шифохонасининг ҳолати ва улардаги шарт-шароитлар тубдан яхшиланади.

Бу ишларга 6 триллион сўм маблағ жалб қилинади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 165 миллион долларлик дастур амалга оширилади.

Бундан ташқари, бирламчи бўғиндан бошлаб, тиббиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш ва IT инфратузилмасини ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинади.
Тўртинчи йўналишдаги чора-тадбирлар бевосита тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ.

Бу борада, энг аввало, соғлиқни сақлаш ходимларини моддий рағбатлантириш янада кучайтирилади.

Бу йил ҳам бюджет ташкилотлари қаторида, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилинган.

Бунга қўшимча равишда жорий йил 1 июндан:

- тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб яна 15 фоизгача оширилади;

- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади.

Бундан ташқари, Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан:

- алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;

- янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

- барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрик бепул ўтказилади;
- қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимлари гепатит “Б” касаллигига қарши бепул эмланади.

Мазкур харажатлар тўлиқ бюджетдан қопланади ва бунга ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар йили минг нафар бемор шифокорлар, айниқса, соҳада бир умр меҳнат қилган фахрийларга юқори технологик операциялар давлат ҳисобидан бепул ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир”, деди Президент.

Энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.
Бешинчи йўналиш – соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш.

Бу борада янги тизим жорий этилади ва 2022-2023 ўқув йилидан:
- тиббиёт олийгоҳларига давлат грантлари асосида қабул квоталари, ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, мақсадли ошириб борилади;

- фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантлари 4 бараварга оширилади;

- 11 та тиббиёт олийгоҳида олти ойлик ихтисослашган курслар ташкил этилиб, ҳар йили 500 нафардан оилавий шифокорни ҳудудлардаги энг зарур тор соҳа мутахассислиги бўйича мақсадли ўқитиш дастури амалга оширилади.

Бундан ташқари, тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5–6-курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.
Президент:

“Айтиш жоизки, бизда ҳамшира деганда, кўз олдимизга фақат “укол” қилишни биладиган тиббиёт ходимлари келади.

Лекин, соғлиқни сақлаш тизими ривожланган мамлакатларда эса ўрта тиббиёт ходимларининг билим даражаси, малакаси ва масъулияти врачлардан кам эмас.

Бизда эса, ҳамма масъулият шифокорлар зиммасида қолиб кетган. Шу боис, тизимда врачлар етишмайди. Ўрта тиббиёт ходимлари сони эса эҳтиёждан ортиқ даражада, яъни сони кўп, хизмат сифати паст.

Бу масалани тўғри ҳал қилиш учун, ўтган йили оилавий шифокорларнинг 60 дан зиёд функциясидан 25 тасини ҳамшираларга ўтказиш, бунинг учун уларни ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор қабул қилган эдик.
Энди барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари, олий таълим муассасаларига бириктирилади. Олийгоҳлар таълим ва амалиёт сифати учун бевосита масъул бўлади.

Тиббиёт олийгоҳларининг клиникалари, республика тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари ва шифохоналар тиббиёт коллежлари ва техникумлари учун клиник база бўлиб хизмат қилади".
Олтинчи йўналиш - соғлом турмуш тарзи орқали, касалликнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш.

Жорий йилдан бошлаб 17 мингдан зиёд тиббий бригада, 2 мингдан ортиқ оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий қилинади.

Бунда, ортиқча вазнга йўл қўймаслик, тўғри овқатланишга амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш ва улар натижасида инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш кўрсаткичлари асосий мезон сифатида белгиланади.

Ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланади, йил якунида эса, ҳар бир вилоятда энг яхши натижа кўрсатган поликлиникага мукофот ва совғалар берилади.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Еттинчи йўналиш – соғлиқни сақлаш тизими асосан касалликларни даволашга эмас, энг аввало, уларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши зарур.

Бундан буён тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” деган тамойил асосида молиялаштиришга ўтилади.

Шунингдек, йил якунига қадар Сирдарёда тиббий суғурта тизимини тўлиқ йўлга қўйиб, келгуси йилларда барча ҳудудларда жорий этилади.

Шу билан бирга, бутун республикада амал қиладиган ягона клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартлар ишлаб чиқилади.

Тиббиёт соҳасида ягона тиббий маълумотлар базаси, “электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади.

Тиббий-иқтисодий, статистик ва аналитик таҳлилларни ўтказиш имконини берадиган Миллий тизим жорий этилади.

Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади.
Президентимиз 2022 йилда соҳага ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм бериш бўйича ҳисоб-китоблар қилинганини таъкидлади.

“Барчангиз тушунасиз, ҳозир дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятда соғлиқни сақлаш тизими учун бундай катта маблағларни излаб топиш, албатта осон бўлаётгани йўқ.

Биз халқимиз саломатлиги учун ҳар қанча маблағ ва куч-имконият сарфлашга тайёрмиз.

Шахсан мен учун халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун ва қадрли.

Лекин тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибордан тўғри ва самарали фойдалана олаяпмизми?

Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. Бу савол сизларни ҳам қийнаши керак.

Бугунги кунда барча жабҳаларда, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам ҳар куни беқиёс илмий янгиликлар кашф этилаётганини, даволаш иши бўйича қандай янги технологиялар ва методикалар пайдо бўлаётганини ҳаммангиз кўриб-билиб турибсиз.

Кечаги билим ва тажриба билан узоққа бориб бўлмайди", деди давлат раҳбари.
#диққат
#тезкор

⚡️Нурафшон шаҳрига транспортларнинг кириб-чиқиши вақтинча чекланади

Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19 март куни, яъни эртадан соат 05:00 дан 21 март куни соат 24:00 га қадар «Тошкент-Пискент» 4P2 автомобиль йўлининг 29-35 километрларида (Нурафшон шаҳрига кириш ЙПХ постидан Нурафшон шаҳри Давлат хизматлари марказигача) вақтинча автомобиль ҳаракати чекланади.

❗️Бунда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли транспортлари билан маҳаллага кириб чиқишлари учун шароит яратилади.

Хавфсизликни таъминлаш ва умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун йўл ҳаракати қатнашчиларидан чекловларни тўғри қабул қилган ҳолда, ЙПХ ходимларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Заковат

Бугун ёшлар етакчилари ташаббуси билан Муротали маданият марказида Оқтом, Тараққиёт, Митан, Ойбек, Мустақиллик ва Култепа маҳаллаларининг ёшлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинларининг 4-сектор бўйича ҳудудий босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Зукколар баҳсида Тараққиёт маҳалласи ёшлари туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Поликлиникалар фаолияти 20:00 га қадар узайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Табрик

Бугун туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Жасур Сайфиев туғилган кун. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги жамоаси Ж.Сайфиевга юрт равнақи йўлидаги хизматлари ҳамда шахсий ҳаётида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Диққат_пиёда

📌10 кун мобайнида 1 минг 785 та қоидабузар пиёдага чоралар кўрилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил вазифаси бугун давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида Пискент туманида билимли ва иқтидорли ёшлар, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар олийгоҳларда ўқиётган талаба йигит-қизнинг жами 62 млн 270 минг сўмлик контракт тўловлари “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Шунингдек, меҳнат қилиб ўзини банд қилиш истагида туман ҳокимлигига мурожаат қилган Д.Йўлдошевга мазкур жамғарма орқали 10 млн 850 минг сўмлик мотокултиватор ҳарид қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Наврўз байрами муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди мутасаддилари II жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олдилар. Фахрийларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, дори-дармонлар, байрам совғалари ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ажратилган 500 минг сўмдан пул маблағлари етказиб берилди.

Анорқул ота Хатамов, Ашир ота Ўсаров кўкламга эсон-омонликда етказганига шукр айтиб, эзгу дуолар қилишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi