#ФВБ
#Вазият
Ёғингарчилик Оҳангарон дарёсининг туманимиз ва қўшни Олмалиқ шаҳри чегарасидан оқиб ўтувчи қисмидаги (555+00 пикети)тўғонга ҳам зарар етказди. Ҳозирда туман ҳокимлиги, туман ФВБ куч ва воситалари, ОКМК ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида қирғоқнинг мустаҳкамлигини сақлаш чоралари кўрилмоқда. Сув ўзанини таъмирлаш учун 6 та Белаз, 10 та МАН, 2 эксковатор, юк ортиш техникалари ишламоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

⚡️ 2022 йилда республикада буғдой ва шакар маҳсулотларида барқарорлик таъминланади
Батафсил 👉 https://bit.ly/36gTfWq
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Батафсил 👉 https://bit.ly/36gTfWq
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Биз инсон қадрини улуғлашни эълон қилдик, халқимизни рози қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса. Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак" — Шавкат Мирзиёев.
#Тақдимот
#Инфографика
🌾Пискент туманида "Мирзаобод парранда асл" МЧЖ ғаллачилик кластери фаолияти самарадорлиги ва режалари тақдимоти
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика
🌾Пискент туманида "Мирзаобод парранда асл" МЧЖ ғаллачилик кластери фаолияти самарадорлиги ва режалари тақдимоти
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ЖССТ эксперти: “Омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли вариантидир
Бундан икки-уч ҳафта аввал дунёда эпидемиологик вазият бирмунча изга туша бошлаганидан қувонгандик. Кунлик касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиши эса пандемия охирлаётганидан дарак бергандек ҳам эди ўшанда.
Аммо, мана, иккинчи ҳафтадирки, аҳвол яна мураккаблашмоқда. Қатор давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳолатга нисбатан ўз жиддий хавотирини билдириб, бунинг энг асосий сабабларини изоҳлади.
Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, “омикрон” коронавируснинг сўнгги версияси эканлиги, қолаверса, пандемия тугагани ҳақида тарқатилаётган айрим асоссиз ахборотлар одамларни чалғитмоқда.
ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаб, “омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли варианти эканлигини қайд этди.
Тўғри, мазкур янги штамм аввалги версияларга нисбатан ўта оғир асоратларни келтириб чиқармайди. Аммо унинг кенг тарқалиши шифохона шароитида даволанувчилар сони яна ортишига сабаб бўлмоқда.
Шундай шароитда одамларнинг карантин қоидаларига мутлақо риоя қилмай қўйгани, бепарволикка берилаётгани хавф кўламини тобора оширяпти.
ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори доктор Майк Раян ҳам шу ҳақда тўхтатилиб, ҳозирча коронавирус “тинчланган”и, аммо бу мавсумий бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 ҳамон хавфли. Қолаверса, ҳозир баҳор, одамларнинг иммунитети бирмунча заифлашган. Бундай шароитда инфекция осон тарқалиши мумкин.
Шу сабабли шифокорлар эмлашнинг муҳимлигини бот-бот эслатишмоқда. Чунки касалликдан ўлим ҳолатларининг аксарияти эмланмаган ёки тўлиқ босқичда вакцина олмаганларда содир бўляпти.
Ван Керховенинг эслатишича, CОVID-19 қарши вакциналар касалликнинг ва ундан ўлим ҳолатларининг олдини олишда энг самарали воситадир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#Аграр_соҳада_инновациялар
АКИС маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётан ҳукумат лойиҳаси доирасида буюртмачи-ташаббускорларнинг ер объектини олдиндан ўрганиб, лойиҳавий-техник асослашни ишлаб чиққан ҳолда замонавий суғориш ускуналарини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ерларида профессионал даражада жорий этиш билан шуғулланади.
3 йиллик имтиёзли муддат билан 10 йиллик лизингга олиш мумкин бўлган BAUER замонавий мобил ёмғирлатиб суғориш ускуналари ҳам «Бурғилаш хизмати» МЧЖ бош офиси жойлашган Юқоричирчиқ туманидаги АКИС марказида тўлиқ ҳажмда тақдим этилган. Ушбу марказда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркор ва фермерлар BAUER йирик ҳажмли суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича тўлиқ мутахассис маслаҳатини олиши мумкин.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Тараддуд
Бугун туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида байрамолди йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, маҳаллалар ва ҳиёбонларни байрамолди қиёфасини яхшилаш мақсадида тайёргарлик ишлари муҳокама этилди.
Халқ сайлини миллий ўйинлар, санъаткорларнинг бадиий чиқишлари, сумалак сайли сингари тадбирлар тўғрисида масъулларга тегишли топшириқ берилди.