PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.47K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Тадбир

Яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз арафасида Муротали маданият марказида ҳудуддаги 23 ва 35-мактаб жамоалари ўртасида “Балли, қизлар!” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва беш ташаббус доирасида 1-сектор, Маданият бўлими, Муротали МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, маҳалла фуқаролар йиғини, мактаблар маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди.

Иштирокчи қизлар ўзларининг билим ва салоҳияти, сўзамол ва топқирлиги, ижодкорлигини намойиш этиб, ҳакамлар ва тадбир томошабинларининг олқишларини олдилар. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Рустам Шеров сўзга чиқиб, иштирокчи қизларга нафақат саҳнада, балки мустақил ҳаётда ҳам муваффақият тилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Митан ва Бекобод маҳалласида йиғилиб қолган ёмғир сувлари махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташланмоқда.

Шу ўринда фуқаролардан ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, хонадонинигиз ва унинг атрофидаги ариқлар, ёпилиб қолган сув йўлларини назоратга олишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободонлаштириш

Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Култепа, Сувти, Лолаариқ, Гулистон, Муротали, Оқтом маҳалласидаги қабристонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди, атрофини ўраган тўсиқлари мустаҳкамланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
❗️"Қамчиқ" довонидаги ҳолат юзасидан Тошкент вилоятининг 5 та ҳудудида транспорт ҳаракатни вақтинча чекловчи кўчма постлар ўрнатилди

Бугун, 12 март 09:00 дан ёғингарчилик ва қор кўчиши хавфи сабаб Тошкент ва водий вилоятларини боғлаб турувчи “Қамчиқ” довонида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги муносабати билан, довон ва довон олди ҳудудларда тирбандлик ва бошқа ноқулай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилоятининг 5 та ҳудуди ҳаракатни вақтинча чекловчи кўчма постлар ташкил қилинди.

Хусусан:

⛔️ Пискент туманидан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлининг 107 километри “Муротали” МФЙда;

⛔️ Оҳангарон туманидан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлининг 131 километри “Бескостин” чорраҳасида;

⛔️ Оҳангарон шаҳридан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлининг 137 километри “Роҳат” овқатланиш жойида;

⛔️ Ангрен шаҳридан ўтган А-373 халқаро автомобиль йўлининг 180 километри ва 183 километрлари Логистика марказида ўрнатилган постда, вилоят ИИББ ЙПХ ходимлари хизмат олиб бориб, автотранспортлар тўпланиши, тирбандлик ва бошқа ҳолатларнинг олдини олишмоқда.

❗️Шу ўринда йўл ҳаракати қатнашчиларидан ушбу ҳолатни тўғри тушунган ҳолда, ИИО ходимларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишга чақирамиз. Ҳаракат тикланиши ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланинг 👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли истеъмолчилар!

🚰"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан етказиб берилаётган ичимлик суви ва кўрсатилаётган хизматлар учун уйдан чиқмаган ҳолда тўловларни мунтазам амалга оширишингизда қулай, тезкор ва шаффоф бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:

-
https://cabinet.uzst.uz шахсий кабинети, @uzst_bot телеграм боти орқали;
электрон тўлов тизимлари:
- «Clik», «Paynet», «Upay», «Payme», «Oson», «Apelsin» ҳамда тўлов инфокиосклари;
тижорат банклари мобил иловалари;
-тижорат банк кассалари, шахобчалари ҳамда почта бўлимлари.

📌Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўловларни амалга ошириш жараёнида сув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан ноқонуний пул ундириш ҳолатларига дуч келсангиз «Тошкент сув таъминоти» МЧЖнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорати бўлимининг 99-766-13-46 телефон рақамига ёки
[email protected] электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Пискент тумани бўлими