Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Forwarded from UzA | Расмий канал
#Нархлар_назоратда
Пискент тумани прокурори А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов бугун деҳқон бозорида нархлар сунъий равишда оширилишини олдини олиш мақсадида назорат олиб боришди. Ўрганиш давомида бирламчи эҳтиёжга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, етарли даражада таъминлангани кўздан кечирилиб, тадбиркорлар билан суҳбат қилинди. Жамоатчилик назорати бўйича туман штаби тўғрисида фикр алмашилди. Бозор раҳбариятига тегишли тушунтиришлар берилди.
Туманда маҳсулотлар нархини барқарор сақлаш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан “даладан дастурхонга” ярмаркаси, арзон гўшт расталари ташкил этилган, қорамоллар сўйиб, гўшт махсулотлари билан таъминланмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
Азиз опа-сингиллар!
Муҳтарама аёллар!
⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари вакант лавозимлари учун эълон қилган очиқ танловларда иштирок этинг!
🎥Батафсил мазкур лавҳада👈
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

#йиллар_ва_йўллар
✨Одамлар, Сиз — менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси...

#Тадбир
«Ассалом Наврўз, меҳр-оқибат, янгиланиш ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллалар ва муассасаларда сайиллар ташкил этилмоқда. Бугун Келовчи маҳалласидаги маданият марказида ҳам урф-одатларимиз ва анъаналаримиз асосида тадбир бўлиб ўтди. Кураш беллашуви ва арқон тортиш сингари халқ ўйинлари, қизларнинг ҳунармандчилик ҳамда пазандалик бўйича имкониятлари намойиш этилди. Якунда фаол иштирокчилар тақдирланди.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
🗓 Жорий йилнинг 11-15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент туманларида сел келиши хавфи эълон қилинди.
⛰🌧 Тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Forwarded from O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
“МЕН ЁНИНГДАН ЙИРОҚМАН”
китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
1996 йил. Сентябрь. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг Журналистика факультетида талабаликнинг бошланиши. Янги муҳит, янги дўстлар билан танишув. Шунда Тоҳир билан яқиндан танишдик. Ҳатто Тинчлик маҳалласидаги Боғкўчадан ижарага жой топиб, бир йилдан зиёд яшадик...
Бугун Пискент томон йўлимиз тушиб, курсдошим Тоҳир ҳақидаги хотиралар хаёлимда яна бир жонланди. 2019 йилнинг ёзида таниқли шоир ва журналист Тоҳир Шомуродовнинг вафот этгани ҳақидаги хабар оила аъзолари, қариндошлари қаторида биз дўстларини ҳам оғир қайғуга солди.
Тоҳирнинг келажакдаги орзулари жуда катта эди. Шу ниятлари йўлида тинмай меҳнат қилди, ижодий асарларини юзага чиқарди. Айниқса, китоб мутолаасини канда қилмади. У 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг магистратура босқичини тамомлади. Турли йилларда “Фидокор”, “ХХI аср”, “Ҳуррият”, “Нуроний” газеталарида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматида, “Ўзбеккино” миллий агентлигида, Президент девонида, “Маҳалла” телеканалида турли масъул лавозимларда меҳнат қилди.
Ижодий фаолияти давомида таҳлилий ва танқидий мақолалари билан ўқувчилар эътиборига тушди. “Ўзбеккино” томонидан унинг қаламига мансуб “Тузоқ” бадиий фильми, “Тулкивойнинг тавбаси” мультфильми, “Суянч”, “Рефери”, “Ярашув институти”, “Тошкент – ислом маданияти пойтахти” каби ўнлаб ҳужжатли фильмлар суратга олинди.
Бундан ташқари, рус шеъриятидан қатор таржималар қилишни бошлаган эди...
Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Тоҳир Шомуродовнинг “Мен ёнингдан йироқман” номли китоби чоп этилди. Тўпламда унинг турли йилларда “Пискент ҳаёти”, “Нуроний”, “Ҳуррият”, “ХХI аср” газеталари ва “Кексалик гашти” журналларида, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолалари, ҳикоялари, сценарийлари, шеър ва таржималари ўрин олган.
Тошкент вилояти Пискент туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида Пискент фарзанди, таниқли журналист ва адиб, марҳум ижодкор Тоҳир Шомуродовнинг мазкур китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Пискент тумани ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда марҳум журналистнинг устозлари, оиласи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасблари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон Ёзуввчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов, “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, ёзувчи, фахрий журналист Собиржон Иномов, Тўхтамурод Ҳасанбоев ва дўстлари ижодкорнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Тадбирда “Мен ёнингдан йироқман” китобидан журналистнинг ўзи ўқиган 8-мактабга совға қилинди. Шунингдек, бу китоб Пискент туманидаги барча таълим муассасаларига тарқатиладиган бўлди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашр этилган турли бадиий китоблар тумандаги мусиқа ва санъат мактабига, Тоҳир Шомуродов ўқиган мактабга ва унинг фарзандларига совға қилинди.
Китобнинг номида таъкидланганидек, Тоҳир Шомуродов биздан жисман йироқ, аммо у оила аъзоларининг, дўстларининг қалбида яшамоқда.
Шоди Отамурод,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

#Зулфияхоним_издошлари
Лолаариқда маҳалласидаги 10-МТТда ҳудуднинг фаол қизлари ўртасида "Зулфияхоним издошлари" танлови ўтказилди. Маҳалла келинлари ва мактабгача таълим муассасаси ходимлари зукколик ва билимдонлик, ижодкорлик ва пазандалик бўйича салоҳиятларини кўрсатдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Лолаариқда маҳалласидаги 10-МТТда ҳудуднинг фаол қизлари ўртасида "Зулфияхоним издошлари" танлови ўтказилди. Маҳалла келинлари ва мактабгача таълим муассасаси ходимлари зукколик ва билимдонлик, ижодкорлик ва пазандалик бўйича салоҳиятларини кўрсатдилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади
✅ Фармонга мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.
➡️ Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.
📌 Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.
💰Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.
✍️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.
❕2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.
☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.
🔰 2022 йил 1 апрелдан:
➖ тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
➖ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
➖ 2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
➖ Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.
🔰 2022 йил 1 апрелдан:
➖боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉 фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.
➖ тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;
➖ кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

#Таълим
Ахборот технологиялари келажак касби эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли ёшларга замонавий технологияларни ўргатишга катта эътибор қаратилмоқда.
Пискент тумани IT SENTER рақамли технологиялар ўқув маркази ходимлари Чимқўрғон маҳалласидаги 20-мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказишди. Унда One Million Uzbek Coders платфоомаси ва унда таҳсил олиш, информатика ва дастурлашга оид маълумотлар бердилар.
✔ IT CENTER фаолияти ✔ Дастурлашга кириш
✔График дизайн
✔ Front end дастурлаш
✔ IT ENGLISH ✔ IT MATEMATIKA
Соҳага қизиққан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга 93 608-25-32, 97 616-88-01 рақамлари орқали мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi