PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli fuqarolar!

Hududingizga o‘zgartirish kiritish uchun qoldirilgan takliflarga ovoz berish jarayoni boshlanganligini mamnuniyat bilan e’lon qilamiz!

“Ochiq budjet” portalida traklif qoldirdingizmi? Demak taklifingiz uchun ovoz berish imkoniyatini boy bermang, ovoz to‘plang!

Sizning birgina ovozingiz yashab turgan mahallangiz obodligi, ravon yo‘llar, yorug‘ ko‘chalar va ko‘plan o‘zgarishlarning amalga oshirilishida katta ahamiyatga ega.

Faol bo‘ling, o‘zgarishlar uchun ovoz bering!

Eslatib o'tamiz: Ovoz berish jarayoni 5-mart kuni 00:00 dan boshlanadi va 25-martgacha davom etadi.

“Ochiq budjet” portali orqali tez va qulay ovoz berish bo‘yicha video qo‘llanmani e’tiboringizga havola etmoqdamiz.

https://openbudget.uz
https://ochiqbudjet.uz
#ФВБ_огоҳлантиради

Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотларига кўра, 5-9 март кунлари вилоятимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларига кучли ёғингарчилик кузатилиб, сел келиши мумкин.

Шу муносабат билан фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, фавқулодда вазиятларда сел, тошқинга қарши кураш штабининг 1050 қисқа рақамига хабар беришлари сўралади.

Пискент тумани ФВБ


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

Бугун Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида “Мен муваффақиятли аёлман” номли маънавий тадбир ташкил этилди. Унда турли соҳаларда фаолият кўрсатиб, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган хотин-қизлар, маънавият тарғиботчилари, кутубхона ходимлари, ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Тадбир давомида катта ҳаётий тажриба тўплаган нуроний аёллар ҳаётда муваффақиятга эришишида китоб мутолааси, ўқиб-ўрганишнинг беқиёс аҳамияти тўғрисида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар. Сўнгра фахрийларга байрам совғалари топширилди. Мусиқа ва санъат мактабининг бадиий гуруҳларининг қўшиқ ва рақслари даврага файз киритди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
#Қабул

Бугун туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими Р.Рихсиев, масъуллар иштирокида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Қабулда тегишлилиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари, фуқаролар иштирок этишди. Жараёнда 23 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг саволларига мутасадди раҳбарлар иштирокида жавоб берилди. Асосан, субсидия асосида уй олиш, деҳқон хўжалиги ва яйлов учун ер ажратиш, бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой кадастри, нафақа пули тайинлаш сингари муаммолар юзасидан савол ва таклифлар билдирилди.

Жумладан, Дўстлик маҳалласидан келган бир гуруҳ нуронийлар ҳамда Муротали маҳалласида яшовчи Қ.Эркабоеванинг яйлов майдонлари бўйича мурожаатлари асосида ҳудуддаги ер майдонлари аукцион савдоларига қўйиладиган бўлди. Г.Тўрақулова, Н.Каримова, М.Қосимоваларнинг субсидия асосида уй олиш тўғрисидаги мурожаатини ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди. Фуқароларга субсидия учун зарур ҳужжатлар бўйича тушунтириш берилди. Намуналик А.Абдуллаевнинг маҳаллада электр устунларини алмаштириш, канал қирғоғини мустаҳкамлаш тўғрисидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Қабул давомида ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатлар туман ҳокимининг назоратига олиниб, тегишли ҳоким ўринбосарларига вазифа ва аниқ муддат берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.