PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишга асос бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳафталиги

Баҳорнинг илк байрами - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 3-10 март кунлари “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” бош ғояси асосида республикамизда аёлларни эъзозлаш ҳафталиги эълон қилинди.

Шу муносабат билан ҳар бир маҳалла, ташкилот ва муассасаларда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Халқ таълими бўлими тасаррусидаги таълим муассасаларида ҳам маънавий-маърифий кечалар бўлиб ўтмоқда.

Суратда: 5-ИДУМда ўтказилган тадбирдан лавҳалар.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Муносабат

Биз - маърифат тарафдоримиз

Биз "Пискент ҳаёти" газетасига мажбурий обуна қилдирилаётгани тўғрисидаги хабарлардан хайрон қолдик. Туманимиз газетасини қўллаб-қуваатлаш ҳақидаги мурожаатларини кузатиб борар эканмиз, ҳақиқатан ҳам қадрдон газетамизни сақлаб қолмасак, ўзимизни қандай қилиб ҳақиқий зиёли деб ҳисоблаймиз? Қолаверса, газетамизнинг тамал тошини маърифатпарвар боболаримиз қўйганлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Агар "Пискент ҳаёти" ни сақлаб қолмасак, эртага ўзимиз таълим бераётган ўқувчиларимиз олдида маломатга қолмаймизми? Нима бўлганда ҳам биз маърифатг тарафдоримиз. Маънавият тарғиботчисимиз. Жамиятимизда юзага келаётган ҳар бир иллатнинг замирида маънавиятсизлик ётади. Шундай экан, газетага обуна бўлиш, маънавиятсизликнинг илдизига болта уриш демакдир. Бизнинг 7-сонли мактабимиз жамоаси шу мақсадда ўз газетамиз бўлган “Пискент ҳаёти"га бир овоздан обуна бўлишга қарор қилдик.

Феруза Эшонқулова,
7-мактаб директори.
#муносабат

ХОРИЖДА ҚУРОЛЛИ НИЗОЛАРДА ИШТИРОК
ЭТИШ – ХАЛҚАРО ЖИНОЯТ


Айрим ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина ўртасидаги қуролли тўқнашувда иштирок этиш истагини билдирувчилар ёки бунга даъват қилувчилар учрамоқда.

Бироқ Ўзбекистон Жиноят кодексига кўра, ёлланганлик учун шунингдек, Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бундай жавобгарлик бошқа давлатларнинг қонунларида ҳам назарда тутилган. Хусусан бугунги кунда низолашаётган давлатлар – Россия  Федерацияси Жиноят кодексининг 359-моддасида ҳамда Украина Жиноят кодексининг 447-моддасида қуролли тўқнашув ёки жанговар ҳаракатларда иштирок этишда ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. 1989 йилда БМТ урушда ёлланганлик, ёллангшанлардан фойдаланиш, уларни молиялаштириш ва ўқитишни тақиқлаш тўғрисидаги ковенцияни қабул қилган (конвенция 2006 йилда кучга кирган). Демак, ёлланиш халқаро жиноят ҳисобланади.

Ўзбекистон Жиноят кодексига кўра ёлланувчи (ёлланма) сифатида қуйидаги шахсларлар тушунилади:

низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган;

- назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган;

- ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган.

Ёлланма шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши тушунилади. Бунинг учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.


Ёлланма шахсни ёллаш (масалан Интернет орқали); ўқитиш; молиялаштириш; унга бошқа моддий таъминот бериш; ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш ҳам жиноят ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик ёки ёлланганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган.

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига кўра  шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотади!

Демак, Ўзбекистон фуқаролари ўзга юртларда ва ўзга юртларнинг қуролли кучларида хизмат қилиши мумкин эмас. Бу Ўзбекистон қонунлари билан ҳам, чет эл қонунлари билан ҳам, халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳам ман этилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон армиясида ҳам чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хизмат қилолмайди.

Ўзбекистон фуқаролари фақат ва фақат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиши мумкин.
 
Фарход ПРИМОВ,
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.

@olimlar_minbari
Муваффақият калити - билим ва ҳаракатдир!

Бундан 20 йил аввал туман тиббиёт бирлашмасида оддийгина котиба бўлиб ишлаган қизга бир кун келиб, олима бўлиб, Ўзбекистон номидан халқаро майдонларга чиқасан, деса биров ишонмасди. Аммо унинг ўзи юксак марраларга эриша олишига ишонган, тинмай меҳнат қилган.

Батафсил ўқиш⤵️

https://telegra.ph/Piskentlik-Tinchlik-ehlchisi-03-04
Она борки, фарзандининг бекаму кўст ўсиб-улғайишини истайди. Олис Оқтом маҳалласида бугун оналар ва болажонларга ажойиб совға бўлиб, оилавий боғча очилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мактабгача_таълим

Олис қишлоқда оилавий боғча ташкил этилди

Маҳалла раиси Барно Раҳмонованинг сўзларига кўра, маҳаллада 234 нафар боғча ёшидаги болалар бор. Уларни етарли шарт-шароитда мактабгача таълим олиши учун маҳаллада боғча ташкил этиш долзарб эҳтиёжга айланган эди. Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида “Обод қишлоқ” дастурига тушган мазкур маҳаллада ижтимоий соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни вақтда 50 ўринли давлат-хусусий шериклик асосидаги, 25 ўринли иккита оилавий таълим муассасаси маҳалла болаларининг 100 нафарини қамраб олмоқда.

Батафсил ўқиш⤵️

https://telegra.ph/Olis-%D2%9Bishlo%D2%9Bda-oilavij-bo%D2%93cha-tashkil-ehtildi-03-04

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил государственный визит в Пакистан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эътироф

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан вилоятимизда ташкил этилган тантанали тадбирда фидокорона фаолият олиб бораётган соҳа ходимларинг хизматлари муносиб эътироф этилди.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Р.Ахроров ҳам вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi