PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Тайинлов

Ишмуродова Бахтинисо Сайимовна Пискент тумани Мактабгача таълим бўлими мудири в.в.б. лавозимига тайинланди.

Бахтинисо Ишмуродова 1968 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2007 йил Тошкент давлат аграр унверситетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тайинлов

Зоиржонов Иброҳим Рахмонжон ўғли Пискент туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Иброхим Зоиржонов 1995 йилда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2018 йилда Самарқанд ветеринария медицина институтини тамомлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тайинлов

Эшонқулов Фахриддин Абдухолиқович Пискент тумани объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектор лавозимида фаолият бошлади.

Фахриддин Эшонқулов 1979 йилда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент Архитектура қурилиш институтини архитектор мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тайинлов

Акромхон Асқаров Пискент тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият бошлади.

Акромхон Асқаров 1993 йилда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Тошкент Ахборот технологиялари университетини компьютер графикаси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ
ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент кенг жамоатчиликни Департамент органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб бориш ҳамда тизимдаги коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Ҳурматли фуқаролар, агар Департамент органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Департамент Шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8021 ёки 8088) рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар, зарур ҳолларда эса, уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

👉 t.iss.one/Department_uz
#Сайёр_қабул

Бугун 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев, ҳоким ёрдамчиси, Халқ қабулхонаси ва корхона, ташкилот раҳбарлари Култепа маҳалласида бўлдилар.

Маҳаллада хонадонбай кезиб, аҳоли муаммолари ўрганилди. Сўнгра сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда Истиқлол, Бахт ва Ёшлик кўчаларида яшовчи ўндан ортиқ фуқаролар саволлар билан мурожаат қилиб, мутасадди раҳбарлардан жавоб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободонлаштириш

Озода жойда барака бўлади.
Келовчи МФЙда маҳалла раиси ва фаоллар ташаббуси билан Ғортепа қишлоғидаги кўчалар тўпланиб қолган чиқиндилардан тозаланди. Аҳоли билан экологик маданият ва санитария талаблари бўйича тушунтириш олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

9-мактабда бошланғич синф ўқувчилари ўртасида PIRLS-халқаро тадқиқотларга тайёргарлик бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда илғор технологиялардан фойдаланиш, бошланғич синф ўқувчилари билан ишлашда аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар кўргазмали дарслар орқали тушунтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️28 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Туманда ташкил қилинган қишлоқ хўжалиги йўналишида семинар бўлиб ўтди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Таълим сифатини ошириш йўлидаги ҳамкорлик

*Бекобод тумани.
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги етакчиси нима билан банд

*Чиноз тумани.
Олий Мажлис депутати "Бешкапа" да бўлиб ўтди

*Оҳангарон тумани.
ДХМ томонидан сайёр хизматлар амалга оширилмоқда

*Бўка тумани.
Ҳоким ва ёшлар онлайн мулоқоти бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Батальонда "Очиқ эшиклар" куни

*Пискент тумани.
Ғаллазорларда эл ризқи яралмоқда

*Ангрен шаҳри.
Зулфия - бахт куйчиси

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Прокурор кубоги мусобақалари ўтказилмоқда

*Бекобод шаҳри.
Аҳолини осойишталиги учун раҳбарлар ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб боришди

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчисининг бир куни

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг иши қандай ташкил этилмоқда?

*Янгийўл тумани.
Оила-миллий қадрятлар маскани

*Янгийўл шаҳри. "
Алпомиш ўғлонлари ва Барчиной қизлари"

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими инвесторлар билан учрашди

*Паркент тумани.
Яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширлди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#2022_йил_1_мартдан

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида қуйидаги ҳужжатларни олиб юриши талаб этилмайди:

🔸транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатлар;
🔸ишончнома;
🔸суғурта полиси.

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ЙПХ ходими томонидан электрон тизим орқали мустақил текширилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликка_кўра

🗓 1 мартдан нималар ўзгаради?

Ёшларга айрим ёрдам турлари (13 та) маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида берилади.

Уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга тўлаб борилади.

Ҳайдовчи ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта мавжуд бўлса ундан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Мева-сабзавотчилик кластерларива фермер хўжаликларига – мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фасли_навбаҳор

Сен баҳорни соғинмадингми

Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Узоқлардан зарворли тоғлар,
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Унгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқорилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Мана, бугун Наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, суюкли эркам…
Қўлимда гул сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
– Сен баҳорни соғинмадингми?


Абдулла Орипов

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун 1 март - ўзбек халқининг суюкли шоираси Зулфия Исроилова туғилган кун.

Эъзозлар, ардоқлар учун ташаккур
Асли сиз - офтобим, мен - зиёсиман.
Тонгларингиз кулсин дориломон, ҳур,
Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#спорт

🇧🇬Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган "Stranja Cup" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди, улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

🥊Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

🎗Олимпиадада ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирган — Пискент фарзанди Турсуной Раҳимова ушбу нуфузли турнирда бронза медали соҳибасига айланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi