PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ИИБ

Фирибгар фаолиятига чек қўйилди
Фирибгар фаолиятига чек қўйилди

Меҳнат қилиб, пул топиш қийин, аммо шу пулни ўз ўрнига сарфлаш ундан ҳам қийин, деган экан донолар. Ҳақиқатдан ҳам одам тўкис ҳаёт кечириш учун тинмай ишлайди, лекин маблағ тўплагач, бу пулни оиласига, каму кўстига харжлаш ўрнига бирор бир фирибгарга бериб қўйсачи...

Пискент тумани Мингтепа маҳалласида яшовчи М.Э. ҳам шундай ҳолатга тушиб қолди. Олмалиқ шаҳри Металлург кўчасида яшовчи таниши К.Б. унинг олдига келиб,боқиб семиртирган икки қорамолини 29 миллион сўмга баҳолаб, сўйиб, гўштини сотиб бўлгач, бераман, деган ваъдасига қандай алданиб қолганини сезмади. Ҳеч ким билан маслаҳатлашмасдан К.Б.га бериб юборди. Орадан анча вақт ўтсада, молнинг пулини ололмаган М.Э. охири Пискент туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Албатта, емоқнинг қусмоғи бор. Тутқич бермасдан бировнинг шунча пулини осонгина олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган Б.К.га қонун қўли етиб борди, фирибгарлик фаолиятига ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан чек қўйилди. Б.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жабрланувчи М.Э.га етказилган 29 миллион сўм моддий зарар тўлиқ қоплатилди.

Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг, йиллар давомида йиққан маблағингизни фирибгарларга топшириб қўйманг!

Пискент тумани ИИБ


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Аҳоли мурожаатлари асосида муаммолар ҳал этиб борилмоқда. Хусусан, 13 февраль дам олиш куни бўлсада, Оқтепа маҳалласи Наврўз, Сўзоқ кўчаларига, Ойбек маҳалласи Низомий, Ёшлик, Маънавият кўчаларига сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамкорлигида шағал ва шибен етказиб берилди. Маҳалла аҳли ҳам масъулларнинг ҳаракатига беэътибор бўлмай, ҳашар йўли билан кўчани шағаллаштиришда қатнашдилар. Ободлик кўнгилдан бошланади. Халқнинг бирдамлиги маҳаллалар ободлигига ҳам ҳисса бўлиб қўшилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

Ғайрат маҳалласида Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан сайёр тиббий кўрик ҳамда болалар ўртасида эмлаш ишлари ташкил этилди. Тадбир давомида 125 нафар фуқаро Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг 9 хил тор мутахассислари кўригидан ўтказилди, ЭКГ, УЗИ ва лаборатор текширувлар олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🕊Бугун бизда электр тармоғи буткул ўчди...
🕊Ҳозир қарасам, иссиқлик узатиш тармоғи, алоқа тармоқлари ҳам фаолиятини тўхтатган...

Кўчага қарасам, қуюқ туман тушганидан ҳамма ёқ зимистон...

🕊Неъматларга кўмилиб яшаяпмиз, лекин қадрини ҳар доим ҳам ҳис қилавермаймиз... Инсон- унутувчи, инсон- ҳатокор, инсон- ношукур...

🕊Шам ёқиб, стол ўртасига қўйдим. Набираларим шу билан андармон...
Мен эса шукур дейман.
Шукр. Бизнинг шу ҳолимиз не-не инсонларнинг ҳолидан минг чандон яхши!
@piskenthayoti
#тарихий_факт

Биз қандай буюк маърифат ва жасорат эгаларининг ворисларимиз?!

16 аср. Ғарб.
Бутун руснинг шавкатли шоҳи Иван Грозний Александр қишлоғида ғазабга тўлиб, ўз ўғли ва меросхўри Иваннинг нажот ила термулган кўзларига... найза санчиб ўлдирди.

16 аср. Шарқ.
Буюк бобурийлар сулоласининг асосчиси, амирзода Заҳириддин Бобур Агра шаҳрида ўлим тўшагида ётган ўғли ва меросхўри Хумоюн Мирзонинг теграсида етти бор айланиб, Аллоҳдан дилбандининг дардини ўзига сўраб олди ва... ана шу нияти йўлида вафот топди.

Биз киммиз? Қандай буюк маърифат ва жасорат эгаларининг ворисларимиз?!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
❗️Сўнгги 5 йилда янгидан қурилган электр узатиш тармоқлари ҳажми 1991-2016 йилларга нисбатан қарийб 4,5 баробарга кўп

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

▪️1991-2016 йиллар давомида 9 300 км электр узатиш тармоқлари янгиланган;

▪️2017-2021 йиллар давомида эса қарийб 40 700 км электр узатиш тармоқлари янгиланди.

〰️〰️〰️
❗️Сўнгги 5 йилда республика бўйича электр энергиясининг бир кунлик истеъмоли 44,3 фоизга ошди:

▪️2016 йилда республика бўйича электр энергиясининг ўртача кунлик истеъмол кўрсаткичи 142,1 миллион киловатт-соатни ташкил этган.

▪️2021 йилда эса бу кўрсаткич 205,1 миллион киловатт-соатга ёки 44,3 фоизга ошган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Инфографика

📊Пискент туманида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пском
#инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошлиқ вилоят раҳбарларининг вилоятнинг энг чекка тоғли қишлоғи — Пскомга икки кунлик сафари қишлоқнинг олижаноб, меҳнаткаш, мард ва танти аҳолисининг ёдида умрбод сақланиб қолса ажабмас...

Лавҳани кўринг, завқланинг. Мафтункор қишлоқ манзаралари ва бу ерлик инсонларнинг қувонч ва ҳаяжонларига, вилоят раҳбари бошлаган хайрли ташаббуслар савобига шерик бўлинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳнат_ярмаркаси
#Касбга_йўналтириш

Пискент тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Мустақиллик маҳалласида жойлашган Касб-ҳунар марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Шу билан бирга, 3-секторда касб-ҳунар ўргатиш маскани фаолият бошлади.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЭКИН МАВСУМИ ЯҚИН, ШОШИЛИНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 457 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 354 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 231 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 1011 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 509 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 347 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 104 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 74 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 57 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 285 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 160 та (кўриш)
▪️Юқори Чирчиқ туманида 107 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 430 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 105 та (кўриш)

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram