PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ИИБ_огоҳлантиради

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#пском
#олис_манзилларда

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Пском қишлоғи сари сафар олдидан Боғистон қишлоғи нуронийлари билан учрашиб, улар билан яқиндан суҳбатлашди.

Шундан сўнг ҳоким бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари ва мутасаддилар бирга ҳудуддаги Шайх Умар Валий қадамжосини зиёрат қилишди. Барча ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилиниб, эл тинчлиги, аҳоли фаровонлиги, ёшлар камолоти, нуронийлар ҳаловатини сўраб дуолар қилинди.

Зойир Мирзаев ҳудуд мутасаддилари ва соҳа вакиллари билан бирга олис тоғликлар мурожаатларига ечим топиш, айниқса, ёшларга зарур шароит яратишни мақсад қилган.

Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат
#Нурафшон_ТВ

Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокими:

Жорий йил 2 февраль куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди ва жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб “Яшил йиллик” бир йиллик умуммиллий ҳаракати эълон қилинди.

Пискент туманида ҳам ушбу долзарб юмушга уюшқоқлик билан киришилди ва баҳор ойларида 453 мингдан ортиқ кўчат экиш режалаштирилди
. “Яхшидан боғ қолади” деган мақол бежиз айтилмаган. Ишонаманки, ҳар бир жамоа, ташкилот уюшқоқлик билан ўзининг “яшил ҳудуд”ларини барпо этади. Шахсан ўзим бу ишда намуна бўлиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва халқ депутатлари туман кенгашининг алоҳида яшил майдонларини ташкил этамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#пском
#онлайн

⚡️Гулҳан атрофида гурунг қизиди.

Жонли ижродаги қўшиқлар кўнгилларни тўлқинлантириб юборди.

,, Яна баҳор қайтармикан, сен қайтмаснг...,, қишлоқ аҳли ва йиғилганлар қўшиққа жўр бўлди...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️12 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани.
Туман мутасаддилари автомактаблар фаолиятини ўрганмоқда

*Бўка тумани.
Фаол ёшлар сафи кенгаймоқда

*Пискент тумани.
Ҳоким туман аҳлига мурожаат қилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун семинар

*Ангрен шаҳри.
Сектор раҳбари Агдижонда бўлди

*Бекобод шаҳри. "
Янги Ўзбекистон болажонлари" оилавий мактабгача таълим ташкилоти очилди

*Оҳангарон шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмаси топширилди

*Нурафшон шаҳри.
Нарх-наволар назоратда

*Тошкент тумани.
Асфалт ямайвериб чарчаган аҳолини ким эшитади?

*Оққўрғон тумани.
Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ

*Олмалиқ шаҳри.
Спорт мусобақаларида – аёллар

*Паркент тумани.
Йўл транспорт ходисаларини олдини олиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда!!!

*Янгийўл шаҳри.
Болалар масалалари бўйича Янгийўл шаҳар Миллий Комиссиясининг навбатдаги йиғилиши

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятовнинг шаҳримиз аҳлига МУРОЖААТИ

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳамкорликда кутилаётган улкан натижалар

*Бекобод тумани.
“Жонажон туманимни ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман

*Чиноз тумани.
Энг яхши совға - китобдир

*Оҳангарон тумани.
Ижарага ер ажратиш бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳисобланади.

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас». Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган». Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди». Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен гулсену мен ҳақир булбулдурмен,

Сен шуъласену мен шуълаға кулдурмен.

Нисбат йўқтур деб ижтиноб айламаким,

Элга шоҳмен, вале сенга қулдурмен...

@piskenthayoti
#Жараён

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Пискент тумани маҳаллаларида махсус ишчи гуруҳлар томонидан фуқароларга ижара асосида ер майдонларини 10 йилгача муддатга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун зарур маълумотлар берилмоқда.

12 февраль куни Саидобод маҳалласида ўзининг деҳқон хўжалигини ташкил этиш истагида бўлган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда сектор масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, Давлат хизматлари маркази ва кадастр бўлими ходимлари биргаликда деҳқон хўжалиги учун ер олиш тартиби, электрон рақамли имзо олиш ва у орқали “E-auksion” онлайн платформаси орқали ариза топшириш йўллари ўргатилди.

Маҳалладаги “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ва деҳқончилик қилиш истагида бўлган фуқароларга ижара асосида ер олиш учун шу ернинг ўзида ERI-электрон рақамли имзо олиниб, платформа орқали аризалари юборилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi