PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Маҳаллабай

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев кун давомида ҳудудларда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Хусусан, Файзобод маҳалласида қурилиши якунланаётган 120 ўринли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, болаларга сифатли таълим тарбия олишлари учун яратилаётган шарт-шароитни, қурилиш пардозлаш, моддий-техника воситалари билан таъминлаш ҳолатини назорат қилди. Масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Туман раҳбарининг кейинги манзили Чимқўрғон маҳалласи бўлди. Маҳаллада ободонлаштириш ишлари билан бирга ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, шу маҳаллада хонадонида биогумус етиштириш ва сутни қайта ишлаш билан шуғулланаётган фуқаро фаолиятини бориб кўрди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тавсиялар берди. Кун давомида Сувти маҳалласи фуқаролари мурожаатлари ҳам тинглаган Р.Рихсиев масалалар ечими борасида тегишли раҳбарларга топшириқ юклади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ёшларнинг 800дан ортиқ мурожаатлари назоратга олинган

📍 https://uza.uz/posts/345632

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#яшил_макон
#яшил_йиллик
#мурожаат

⚡️Зойир Мирзаев вилоят аҳли ва жамоатчилигига мурожаат қилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️10 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани.
“Алишер Навоий – ғазал мулкининг султони” мавзусида тадбир ташкил этилди

*Оҳангарон тумани. Ер ажратиш тартибига бағишланган семинар бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани. Бозорда нарх-наво мунтазам назорат қилинмоқда

*Пискент тумани. Меҳнат бозори-қайси соҳа ҳаридоргир?

*Ангрен шаҳри. Секторлар раҳбарлари ёшлар билан учрашди

*Бекобод шаҳри. Уйма-уй юриш тизими - муаммолар ечимининг самарали усули

*Оҳангарон шаҳри. Ярмаркада ёшлар бандлиги таъминланди

*Нурафшон шаҳри. 2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари жамоатчилик фикри асосида йўналтирилмоқда

*Тошкент тумани. Маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этилмоқда

*Оққўрғон тумани. Бунёдкорлик ишлари туфайли ҳудудлар гўзал қиёфа касб этмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Жойларда янги иш ўринлари яратилмоқда

*Янгийўл тумани. 200 нафар болалар орзуларига эришди

*Паркент тумани. “Қизилсой" МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

*Янгийўл шаҳри. Қурилиш жараёни жадаллик билан кечмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Муаммолар масъуллар назоратида

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чекка ҳудудларда аҳолига қулайлик

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мактабгача таълим ташкилотида амалий семинар ўтказилди

*Бекобод тумани. Меҳнат, меҳнатнинг таги — роҳат

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Инфографика

📊Пискент туманида 2022 йилда соҳалар кесимида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳорижий сармоя иштирокидаги инвестиция лойиҳалари

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#қабул_вақти

📌Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Миргазиева Зухра Тўраевнанинг 2022 йил 15 феврал соат 16:00 да онлайн қабули ўтказилишини маълум қиламиз.

❗️
Бунда фуқаролар вилоятда ёшлар сиёсатини амалга ошириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ўзини қизиқтирган саволлари ва ушбу соҳалардаги юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.

👆
Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин: https://us05web.zoom.us/j/85188246894?pwd=VGRyd0VJQXVOZFFCcDF3MXUveml4UT09

Идентификатор конференции: 851 8824 6894
Код доступа: 1111

Мурожаат учун тел: (71) 232-80-32; 232-80-92; 232-80-87

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ОАВ_биз_ҳақимизда

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг 9 февралдаги 9-сонида «Пискентда ўтган бир кун» номли мақолани ўқинг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Самарали_ҳамкорлик

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун Пискент туманида фаолият олиб бораётган пластик қувурлар ишлаб чиқарувчи «YUSHEN PLASTIC» МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси масъул раҳбари билан учрашди. Учрашувда Пискент туманида аҳоли пунктларини тўлиқ ичимлик суви билан таъминлашда мазкур корхона билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Бу ишда зарур материаллар, хусусан сув қувурларига эҳтиёж тўғрисида Тошкент сув таъминоти корхонаси туман филиали раҳбари Илҳом Қодиров маълумот берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Мустақиллик маҳалласи йўллари таъмирталаб эканлиги ва ичимлик суви масаласи тўғрисида ижтимоий тармоқда видеолавҳа жойланди.

Ушбу масалаларни бартараф этиш туман ҳокимлиги назоратига олинган бўлиб, Мустақиллик маҳалласига 5 км сув қувурлари тортиш ва тоза ичимлик суви етказиш 2022 йилнинг 1-чорагида Инвестиция дастури асосида амалга оширилади. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш бўйича туман ҳокими қарори асосида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан январь ойидан май ойигача 19 та маҳалла учун режа-график тасдиқланган, навбати билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Гиёҳвандлик_иллат

Пискент тумани ХТБ тасарруфидаги 41- мактабда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остида акция ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

Пардаев Тохир Мавлянович Пискент тумани Молия бўлими бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.

Т.Пардаев 1991 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2018 йилда Тошкент Давлат Аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги қишлоқ хўжалиги ва менежмент. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўртачирчиқ тумани Молия бўлимида бош иқтисодчи вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Ҳурматли истеъмолчилар!

⚡️Сирдарё ГРЭС да таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 11-12 февраль кунлари ягона электр тармоғига уланган Пискент туманида ҳам юклама ортиши сабабли электр тармоқларида узилишлар кузатилмоқда.

Вазиятни ҳисобга олиб, электр жиҳозлардан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қиламиз.

Пискент ТЭТК маъмурияти


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Ҳурматли истеъмолчилар!

💧"Тошкент сув таъминоти"МЧЖ Пискент тумани бўлими тасарруфидаги Лолаариқ МФЙда жойлашган "Тошкент денгизи", "Тошкент денгизи 2" Митан МФЙда жойлашган "Марказий" , ва Бирлик МФЙда жойлашган "Бирлик" сув иншоотлари электр тармоқларида кучланиш етмаётгани сабабли, Пискент тумани Митан, Лолаариқ, Навоий, Бекобод, Мўминобод, Майлобод, Ойбек, Янгиобод, Бекобод, Бирлик МФЙларида ичимлик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.

Электр тармоқларидаги кучланиш ўз ҳолатига қайтиши билан ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланади. Юзага келган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз.

«Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Пискент бўлими маъмурияти

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Профилактика
#ФВБ

Бугун туманимизда қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳамда ташкилотларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари бўйича махсус тактик ўқув машқи бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi