PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.57K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Давра_суҳбати

Айни вақтда туман Халқ таълими бўлимида ёшлар етакчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов маҳаллалардаги ёшлар
етакчилари билан яқиндан мулоқот қилиб, фаолиятида эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар бўйича батафсил тушунтириш бермоқда.

Хусусан, ёшлар билан янгича тартибда ишлаш тизимини амалга ошириш, ҳар бир маҳаллага бириктирилган етакчиларнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш тадбирларини бажариш, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#Ғазалхонлик

Алишер Навоий ижоди замон ва макон танламайди. Қайси соҳа эгаси бўлишидан қатьи назар, шеъриятга ошуфта кўнгилларни забт этаверади.

Рубоийлар Пискент тумани Санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими шифокор ва ҳамширалари томонидан ўқилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
Навоийнинг даромади қанча бўлган?

📌Фахри Ҳиротийга асосланиб Бертелснинг маълумот беришича, Ҳазрат Навоийнинг 1 кунлик даромади – 75000 динор бўлган. Шундан 15000 динори харажат қилинган.
1 динор = 4.25 грамм олтин.

🔢Ҳисоблаймиз:
75000*4.25=318750 (318.75 килограмм)
Бугунги ҳисобга кўра:
1 динор=212 доллар.
Ҳазрат Навоийнинг бир кунлик даромади бугунги ҳисобда:
75000*212=15900000 $ (ўн беш миллион тўққиз юз минг доллар).
Харажати
:
15000*212=3180000$ (уч миллион бир юз саксон минг доллар).
Соф даромад:
15900000-3180000=12720000.

‼️Демак, Навоий бобомизнинг бир кунлик харажатлардан ташқари соф даромади: Ўн икки миллион етти юз йигирма минг доллар.

Бу бир йилда:
12720000*365=4642800000 (тўрт миллиард олти юз қирқ икки миллион саккиз юз минг доллар).
Сўмга ўзингиз айлантириб оласиз!😉

☝️Хулоса: Навоий – буюк тадбиркор, иқтисодчи, миллиардер!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Гиёҳвандлик_иллат

Маълумки, февраль ойи - гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги деб эълон қилинган. Мазкур ойлик доирасида 32-мактабда “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳга ҳожат йўқ. Шунчаки, роликни кўриб, хулоса қилиш керак, холос.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#openbyudjet

Ҳурматли фуқаролар!

"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ " ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!!!

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёни 2022 йил 1 февралдан бошланади.

1-босқич
: Портал орқали таклиф киритиш муддатлари 1 февралдан 20 февралгача.

2-босқич
: Таклифларни саралаш муддатлари 21 февралдан 28 февралгача.

3-босқич
: Таклифга овоз бериш муддатлари 1 мартдан 20 мартгача .

Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Ташаббус кўрсатинг!!!!

Овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиб, ҳудудингиздаги энг долзарб муаммоларни ечимини топишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Пискент тумани ҳокимлиги Молия бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_қўлланма

“Open byudjet”
https://openbudget.uz/oz ахборот портали орқали таклиф киритиш ва таклифга овоз бериш жараёни юзасидан видео-қўлланма.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Навоийхонлик

НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ

Бугун Пискент тумани 1-ИДУМда ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаси Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган “Назм ва наво кечаси” ўтказилди.

Халқ таълими бўлими, Ахборот кутубхона маркази ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга мактаб ўқувчилари, устозлар, шеърият иҳлосмандлари жамулжам бўлдилар.

Тадбирда Алишер Навоий асарлари, ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Ғазаллари, рубоийлари ҳамда улар асосида басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Навоийхонлик кечалари барча таълим муассасаларида давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тажриба_алмашиш
#Балиқчилик

2021 йил 20 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган йиғилишда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш вазифаси қўйилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ҳокими топшириғи асосида қишлоқ хўжалиги соҳасининг масъул ходимларидан иборат гуруҳ тажриба алмашиш мақсадида Жиззах вилоятига бордилар. Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган замонавий балиқчилик хўжаликлари, хусусан Шароф Рашидов туманидаги "GOLD FISH AGRO EKSPORT" балиқчилик кластерида интенсив балиқ етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Мақсад Пискент туманидаги шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, туманда ҳам интенсив балиқчиликни ривожлантиришдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi