PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.85K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Инсон_қадри
#Соғлом_турмуш

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари меҳнат жамоалари ходимлари учун тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад — меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

Жумладан, Пискент тумани ҳокимлиги хизматчилари учун ҳам туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилди. Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ходимларига ҳар 3 ойда камида бир марта концерт ва театрларга бепул чипталар берилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида ушбу қарор шарҳи келтирилди.

Унга кўра, эндиликда барча давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларига концерт, цирк ва театрларга билет ҳамда абонементлар харид қилиш амалиёти жорий этилади.

Юридик шахслар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тадбирлар ўтказиш, чипталар харид қилишга йўналтирилган маблағларга тенг равишда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

@daryo_live
#дарвоқе

🔎Тошкент вилояти ҳокимлиги мамлакат ҳудудлари орасида ахборот ва киберхавфсизлик бўйича 4-ўринни эгаллади

Киберхавфсизлик маркази томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминланганлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, унда давлат органларида бу борада амалга оширилган ишлар рейтинги баҳоланади.

Рейтинг натижасига кўра, 2021 йил якуни билан Тошкент вилояти ҳокимлиги кўрсаткичи 77,5 фоизни ташкил этиб, республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 4-ўринни эгаллади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Давра_суҳбати

Туман ҳокимлигида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора тадбирлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти Дин ишлари бўйича қўмита бошқармаси масъул ходимлари, туман ҳокимининг Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси А.Жумабоев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш ва ёшларни миллий-маънавий қадриятларимиз асосида тарбиялаш ҳамиша долзарб вазифа бўлган. Суҳбат давомида бу борада амалга оширилиши зарур вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#умра_2022

Бугун эрта тонгдан вилоятимиздан муборак сафарга йўл олганларнинг кўзларида порлаган севинч ёшлари юртимиздаги тинчлик ва хотиржамлик, халоват ва саодатнинг жилвалари эди...

Сафарингиз бехатар бўлсин!

Муборак манзилларда қилинажак дуоларни Яратган ижобат айласин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён

Ҳудудларда ўтказилган хатловларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқароларга ёрдам бериш имкониятлари ҳам тахлил этилмоқда. Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев камбағалликни қисқартириш масалаларига масъул ҳоким ўринбосари М.Мирюнусов ва ёрдамчилар, тижорат банклари масъуллари иштирокида хонадонларда бўлди.

Кенг ҳовлиси, бўш турган биноси ёки бошқа имкониятлари бўлгани ҳолда шахсий тадбиркорлигини бошлашга иккиланган аксарият фуқаролар туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Новкент” ва “Ғайрат” маҳаллаларида қуриб фойдаланишга топширилган иссиқхоналар, тикувчилик корхоналари фаолиятини ўрганган эдилар. Ушбу тажриба алмашишлар натижасида айни вақтда “Оқтом”да ҳовлисида иссиқхона қуриб, фойдаланиш истагидаги одамлар сафи кенгайди. Уларга ҳокимлик ёрдамида қулай, камхарж иссиқхоналар қуриб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бизнинг_ёшлар

Пискент тумани ХТБ маълумотларига кўра, 1-ИДУМ ўқувчилари Жавоҳир Ахёрхонов, Жасур Маҳмудов, 5-ИДУМ ўқувчиси Абдурасулхон Абдурахимов IT йўналиши бўйича Япония университети талабаси бўлишди. Ёшларга ўқишларида улкан муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ИЧКИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Аҳоли мурожаатлари орасида кўп учрайдиган масала – ҳуддуддаги ички йўлларни шағаллаштириш ҳамда асфальтлаштиришдир. Айниқса ёғингарчилик кунлари бу масала қанчалик долзарб эканлигини аён бўлади.

Пискент туманда ички йўлларни таъмирлаш, шағал ётқизиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги, 4-сектор раҳбари ҳамкорлигида “Оқтом" маҳалла фуқаролар йиғинининг Олмазор, Истиқлол кўчалари йўллардан фойдаланиш корхонаси ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шағаллаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi