PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.58K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.
Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Пекин для участия в церемонии открытия зимних Олимпийских игр 2022 года.
В международном аэропорту «Шоуду» китайской столицы высокого гостя встретили официальные лица КНР.
Церемония открытия зимней Олимпиады начнется сегодня вечером на Пекинском национальном стадионе «Птичье гнездо», начало – в 17:00 по ташкентскому времени.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Обуна_2022

Азиз тумандошлар!
Қадрдон газетангиз “Piskent hayoti”га 2022 йил учун обуна давом этмоқда.

Обунанинг йиллик баҳоси - 200 минг сўм. Газета етказиб бериш мажбуриятини таҳририят ўз зиммасига олади.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.

Мурожаат учун телефонлар:
70-54-51-548, 99-521-91-84

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репортаж
📌10 000$ соф фойда келтирувчи қулупнай етиштириш техникаси

Пискент туманидаги янги лойиҳалар
Даромадли ишлаб чиқариш.
Аҳоли учун янги қулайликлар.
Барчаси ҳақида юқоридаги репортаж орқали билиб олинг

Каналга уланиш🔸@makontvofficial
Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


📍 https://uza.uz/posts/343484

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Инсон_қадри
#Соғлом_турмуш

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари меҳнат жамоалари ходимлари учун тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад — меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

Жумладан, Пискент тумани ҳокимлиги хизматчилари учун ҳам туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилди. Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ходимларига ҳар 3 ойда камида бир марта концерт ва театрларга бепул чипталар берилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида ушбу қарор шарҳи келтирилди.

Унга кўра, эндиликда барча давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларига концерт, цирк ва театрларга билет ҳамда абонементлар харид қилиш амалиёти жорий этилади.

Юридик шахслар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тадбирлар ўтказиш, чипталар харид қилишга йўналтирилган маблағларга тенг равишда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

@daryo_live
#дарвоқе

🔎Тошкент вилояти ҳокимлиги мамлакат ҳудудлари орасида ахборот ва киберхавфсизлик бўйича 4-ўринни эгаллади

Киберхавфсизлик маркази томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминланганлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, унда давлат органларида бу борада амалга оширилган ишлар рейтинги баҳоланади.

Рейтинг натижасига кўра, 2021 йил якуни билан Тошкент вилояти ҳокимлиги кўрсаткичи 77,5 фоизни ташкил этиб, республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 4-ўринни эгаллади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Давра_суҳбати

Туман ҳокимлигида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора тадбирлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти Дин ишлари бўйича қўмита бошқармаси масъул ходимлари, туман ҳокимининг Дин ишлари бўйича маслаҳатчиси А.Жумабоев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш ва ёшларни миллий-маънавий қадриятларимиз асосида тарбиялаш ҳамиша долзарб вазифа бўлган. Суҳбат давомида бу борада амалга оширилиши зарур вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi