PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Коронавируснинг яна янги штамми аниқланди

Дельтакрон —
бу ҳақида нималарни биламиз? У қай даражада хавфли?

Шу йил январь бошларида кипрлик шифокорлар коронавируснинг яна янги штаммини аниқлади. У омикрон эмас – дельта ва омикрон штаммларининг бирлашуви натижасидир.

📍 https://uza.uz/posts/338211

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Биласизми

Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия этиладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари рўйхати.

❗️Ҳоким ёрдамчисига
21 масалада тавсиялар бериш ваколати берилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Мурожаатлар асосида сайёр қабул ташкил этилди
Мурожаатлар асосида сайёр қабул ташкил этилди

Куни кеча туман ҳокими ўринбосари Х.Исамуҳамедов қабулига “Култепа” МФЙ да яшовчи бир гуруҳ аёллар келиб, маҳаллада йўл таъмири, ижтимоий инфратузилмалар ҳолати, табиий газ, ичимлик суви бўйича бир қанча муаммолар тўпланиб қолганини айтиб, ушбу муаммоларни ҳал этишда туман раҳбарларидан амалий ёрдам сўраган эдилар.

Бугун ушбу мурожаатларни эътиборга олиб, “Култепа” маҳалласида жойлашган 27- мактабда аҳоли билан сайёр қабул ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов, хоким ўринбосарлари Х.Исамухамедов, Б.Шерматов, ташкилот ва муассасалар, жумладан, тиббиёт бирлашмаси, газ, электр, сув таъминоти корхоналари, йўллардан фойдаланиш корхонаси масъул ходимлари иштирок этиб, аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр алмашдилар.

Жумладан, фуқаролар Ў.Аширова ҳамда Ш.Турсунбоевалар маҳалладаги оилавий шифокор пункти филиали фаолиятидан норози бўлиб қилган мурожаатлари юзасидан ижобий ечим берилиб, ҚВП филиалида шифокорларнинг узлуксиз навбатчилик асосида ишлаши ташкил этиладиган бўлди.
Шунингдек фуқаролар М.Жаматов, К.Турдиева, С.Абдурахимова, А.Рўзиевларнинг табиий газ, ичимлик суви таъминоти, ички йўллар таъмири, электр энергияси бўйича муаммоларини ҳал этиш юзасидан тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

2-Сектор раҳбари, туман прокурори Алишер Жўраев ҳамда "Мўминобод" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Ёрқин Воҳидов, маҳалла раиси Анвар Каримов тегишли масъуллар билан биргаликда маҳалладаги хонадонларда юриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан яқиндан танишдилар.

Жараёнда сектор раҳбари ва мутахассислар томонидан ўрганилган хонадон эгаларига қўшимча даромад топиш мақсадида ўз томорқасидан унумли фойдаланиш, бир йилда 3 мартагача ҳосил олиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сессия_38

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси онлайн тартибда ZOOM платформаси орқали ўтказилди.

Сессия кун тартибидан пандемия шароитида туманда олиб борилаётган ишлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва боқувчисини йўқотган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2021 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ўрин олди. Депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ахборотсиз яшаш мумкинми
Йўқ❗️

Кимдир эшитганига, яна кимдир ўқиганига, айримлар бор — фақат кўрганига ишонади.


⚡️Тезкор маълумотлар керакми — "Telegram" каналимиздан топасиз;

⚡️Сифатли сурат ва видеолар маъқулми — унда "Instagram" саҳифамиз айнан сиз учун;

⚡️Излаётган видеоматериалларингизни эса шубҳасиз,
"YouTube" имиздан топасиз;

⚡️"Twitter" имкониятлари эса ўзингизга маълум — замоннинг зўрлари шу ерда!

⚡️Мунозаралар марказида бўлишни истайсизми — у ҳолда "Facebook" саҳифамизни кузатиб боринг.

⚡️Таҳлилий ва мулоҳазали ёндашувлар қизиқтирса — бунинг ҳам йўли бор, вилоят ҳокимлигининг
"Тошкент ҳақиқати" ва
"Ташкентская правда" газеталарини ўқинг!

🔎Вилоят ҳокимигининг ахборот маконидаги энг тезкор ва ишончли манбаларга уланинг ва обуна бўлинг. Бу Сизга вилоят ҳаёти билан ҳамнафас яшаш имконини беради.
Биздан узоқлашманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Билдириш

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Пискенттумангаз газ таъминоти бўлими томонидан «Бирлик» МФЙ ҳудудида Д-159 ммли ер усти газ қувурида (туман ФАБ янги биноси рўпараси) пайвандлаш ва ер остига ётқазиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан бугун 19 январь соат 18:00 га қадар «Бирлик» МФЙ даги аҳоли ва ижтимоий соҳа обьектлари, улгуржи газ истеъмолчилари вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти меъёрида узатилади.

Пискенттумангаз бўлими юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
АҲОЛИНИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ БУСТЕР ДОЗА БИЛАН ЭМЛАШ НИМА БЕРАДИ?
🦠Пандемия даврида коронавирус касаллигидан, таъбир жоиз бўлса, унинг оғир асоратлари ва ўлим ҳолатларидан қутулиб қолишнинг самарали йўли, у ҳам бўлса мазкур касалликка қарши эмланиш ҳисобланади.
💉Республикамизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланди ва ҳозирги кунда уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
❇️ Ушбу мақсадда, республикамизга бугунги кунга қадар жами етти турдаги 49,8 млн. доза COVID-19ra қарши вакциналар олиб келинди. Яна 12 млн. доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.
💉Республика аҳолиси, айниқса болаларнинг коронавирус инфекциясига қарши иммунитетини шакллантириш мақсадида 2021 йилнинг 21 сентябридан 12 ёшдан катта болаларни Pfizеr вакцинаси билан, 2021 йилнинг 17 ноябридан бошлаб тўлиқ эмлаш курсини олганларни (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий равишда эмлаш бошланди.
📌Маълумот учун: Бустер тушунчаси инглиз тилидан олинган бўлиб, кўмакчи, ёрдамчи, тезлатувчи, жадаллаштирувчи каби маъноларни англатади.

Бустер доза вакцина билан кимлар эмланади?
❗️Коронавирус инфекциясига қарши 2 ёки 3 маротаба эмланганлар (тўлиқ эмлаш курсини олганлар) эмланишлари мумкин.

Бустер доза вакцина қачон олинади?
❗️Бустер доза вакина билан эмланувчи контингент, аввал икки ва уч компонентли тўлиқ вакцина курсини олган бўлиши ва вакцинанинг биринчи дозасини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлиши керак.

Бустер доза қандай вакциналар билан қилинади?
❗️Коронавирусга қарши аввал қандай вакцина билан эмланганликларидан қатъий назар республикадаги мавжуд барча турдаги коронавирусга қарши вакциналардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Бустер доза нима учун керак?
❗️Ушбу соҳадаги халқаро экспертларнинг фикрича, вақт ўтиши баробарида эмлангандан кейин ҳосил бўлган иммунитет таранглиги (антитаначалар миқдори) пасайишни бошлайди.
Ҳар қандай шахс вакцинанинг 2 ёки 3 та дозасини (тўлиқ курсини) олганидан кейин унинг организмида вирусга нисбатан (COVID-19) юқори тирда (миқдорда) антитаначалар пайдо бўлади ва маълум вақт ўтиши натижасида унинг титри камайиб боради ҳамда организмни ҳимоя қила олмайдиган даражага тушиб кетиши мумкин. Бустер доза билан қўшимча (қайта) эмланиш эса, бирламчи эмланишдан кейин ҳосил бўлган иммунитет даражасини тезлик билан, қисқа муддатда (ҳужайра даражасида аввал эмланганлик тўғрисида гуморал хотира мавжудлиги туфайли) юқори титрларга кўтариб беради. Демак, бустер доза орқали сусайиб бораётган иммун тизимини қайтадан барқарор ҳолатга келтириши мумкин.

Бустер доза вакцина неччи маротаба олинади?
❗️Мазкур соҳадаги халқаро экспертлар COVID-19 пандемияси даврида ҳозирча бир маротаба бустер доза вакцинани олишни таклиф қилмоқдалар. Мабодо пандемия узоқ муддат давом этгудек бўлса, биз бустер дозага бир неча маротаба мурожаат қилишимиз ҳам мумкин.

📌Маълумот учун: Бу каби бустер доза вакцинадан фойдаланиш амалиёти профилактик тиббиётда анчадан бери мавжуд (шол, қизамиқ, қизилча, бўғма ва бошқалар) бўлиб, республикамизда қатор бошқарилувчи юқумли касалликлар вакцинопрофилактикаси жараёнида ҳам қўлланилган.
Мутахассисларнинг фикрича бустер доза вакцина билан эмланиш “альфа”, “дельта” штаммларидан ташқари “омикрон” штамми билан чақирилган COVID-19 касаллигидан ҳам ҳимоя қила олади. Мабодо касаллик юқиб қолгудек бўлса ҳам у жиддий асоратларсиз, енгил ўтиб кетади.
Эмлаш тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тўлиқ назорати остига олинган.
@sanepidxizmat