PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.74K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Антикоронавирус

Айни вақтда республикамиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Пискент туманида карантин тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлигида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида ПЗР (полимероза занжирли реакцияси) таҳлиллари олинди. Ҳоким ўринбосарлари, барча аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарларидан тест таҳлиллари олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига асосан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Қадрли Пискентликлар ва туманимиз меҳмонлари!

Маълумки, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши одамларга ўз саломатликларига янада эътибор бериш кераклигини англатди. Мунтазам спорт билан шуғулланиш, доимо ҳаракатда бўлиш эса инсон саломатлигининг гаровидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юриш марафони ўтказиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан эртага, 13 январь куни «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони ўтказилади.

Марафонга 13 январь соат 09:30 да Амир Темур кўчаси Ёшлар боғидан (мўлжал - Мудофаа бўлими) старт берилади. Тадбир доирасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт ўйинлари, шарқ якка курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида туман биринчилиги мусобақалари ўтказилади.

Барчани соғлом турмуш учун ўтказилаётган марафонга таклиф қиламиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистонда болани парвариш қилиш даври иш стажига киритилади

👉 https://xs.uz/uzkr/71008

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Сайёр_учрашув
#3_сектор

3-сектор раҳбари "Ғайрат" маҳалласида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди

Пискент тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев сайёр қабул ўтказиб, "Ғайрат" маҳаллалари ёшлари билан учрашди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар иштирок этди. Ҳудуд ёшларидан 32 нафари қатнашди. Сектор раҳбари ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашилди.

Мурожаатларда кўтарилган деҳқончилик учун ер ажратиш, тиббий ёрдам учун ордер бериш сингари 10 дан зиёд масалани ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Пискент айланма йўлини таъмирлаш тўғрисида мурожаатлар хусусида

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-01-12-4

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Антикоронавирус

Пискент тумани Маданият бўлими ҳамда бўлим тасарруфидаги маданият марказлари ходимлари туман СЭО ва ЖС бўлимида ПЗР таҳлилларини топширмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, барча ташкилот ва корхоналар, муассасалар хизматчиларининг ўз вақтида тест таҳлиллари топшириб, карантин қоидаларига риоя қилиши ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асрашга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#jarayon
#Piskent_tumani

📌 Joriy yilning 12 yanvar kuni Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Piskent tuman bo'linmasi hamda ijodiy madaniy ishlar bo'yicha targ'ibotchilar va Mahalla oilalarni qo'llab quvvatlash tuman bo'limi hamkorligida Mahallabay ishlash tizimini takomilashtirish va tumandagi ayollarni qo'llab quvatlash hamda kayfiyatini ko'tarish maqsadida Bekobod MFY da yashayotgan xotin-qizlarning muammolarini tizimli ravishda hal etish, ijtimoiy qo'llab-quvatlash hamda “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin qizlarga yaratib berilayotgan imkoniyatlar, imtiyozlardan tog'ri foydalanish bo'yicha tavsiyalar berildi.

👉https://t.iss.one/manaviyatbekati