PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда маҳаллабай ишлаш тизимини самарали ташкил этиш ҳамда аёллар дафтари бўйича хатлов жараёнларида иштирок этди. Жараёнда Бекобод маҳалласида хонадонларда сўровномалар ўтказилди. Берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#муносабат

Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.

Қандайдир блогер
туманимиздан бир иллат аҳтарса, албатта бу кўча четларидаги, ёки ариқчалар ичидаги аҳлату-балчиқларни рўкач қилади.
Бу масалада туман ободонлаштириш бўлимига ҳам, "Тоза ҳудуд" ДУК ташкилотига ҳам ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Аксинча, мана шундай совуқ кунларда ҳам кўчаларимизни ялтиратиб қўяётган ушбу ташкилотнинг меҳнаткаш-заҳматкаш ҳодимларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Айниқса, ободонлаштириш бўлими ходимларининг байрам кунлари, ҳамма мазза қилиб дам олаётган вақтда ҳам кўчаларни, ариқларни тозалаб юрганини кўриб ҳам ачиндик, ҳам раҳмат айтдик.
Баъзи одамлар бу гапларимизга " Вазифаси бўлгандан кейин қилади-да"дейиши мумкин. Шундай кимсаларга, "Кечирасиз- у, сиз ҳам шу уйнинг эгаси, шу кўчанинг одами, шу туманнинг, шу юртнинг фуқаросисиз, ўз уйингизни, кўчангизни қачонгача биров тозалаб беришини кутиб ўтирасиз, виждонни билмадиг-у, сизда ҳам қўл-оёқ бор"-дегинг келади, Авваллари ҳеч бир ҳонадондан ташқарига аҳлат тугур битта чўп ҳам олиб чиқишга номус қилишган. Ахлат ва чиқиндилар ҳар бир оиланинг сири бўлган. Шунинг учун уларнинг ёқиладигани ёқилиб, қолгани кўмиб ташланган.
Хозир-чи? ,Ҳатто адресларини ҳам ёзиб қўйишаяпти. Вақт ўтар, замон ўзгарар, лекин ор-номус, уят-андиша тушунчалари асло ўзгармайди. Биз бундан бир неча йил аввал Бухорога борганимизда музқаймоқнинг
қоғозини очиб сотишганини кўриб ҳайрон қолганимизда сотувчи йигит бизга " Меҳмонлар, маъзур тутасизлар, шаҳримизни тоза-озода сақлаш учун шу тадбирни қўллаяпмиз "деган
гапини эшитиб ҳавасимиз келган эди. Чунки бу ўз шахрига, юртига бўлган меҳрнинг ифодаси бўлиш билан бирга, қадим исломий маданият бешиги бўлган Бухорода сақланиб қолган динимизнинг, ўзбегона одатларимизнинг жуда чиройли бир ифодаси эди.
Яқинда туманимиздаги" Қашқадарё"қишлоғининг ахлат ва чиқиндиларини бечора ташкилотлар бориб тозалаб
беришганида, ўша қишлоқдан бирорта ҳам одам чиқиб ёрдам бермаганини эшитиб қулоқларимизга ишонмаган эдик. Бугун эса туманимиз марказидаги кўчалардан бирида ҳам шундай аҳвол юз берганига нима дейишни ҳам билмай
қолдик. Биз киммиз ўзи? Қаёққа. қараб кетаяпмиз?
Бир вақтлар ҳовлимиз этагидаги ариқни чопгани мироблар келишганида ҳар бир ҳонадон патнис ясатиб, ош-овқат қилиб берар, миробларга ҳонадондаги барча эркаклар ёрдамга чиқишар эди.
"Ғайрат" маҳалласидаги мактаб қурилиши ёзнинг айни жазирамасида олиб борилди.
Ўша қурувчи бечоралар ҳам инсон, кимнингдир яқини, арзандаси, ардоқлисидир. Лекин ўша мактабнинг ёнгинасидаги ҳонадонлар ҳам на бир қошиқ иссиқ оақат билан, на икки дона қовун-тарвуз билан йўқламади. Бу ҳақда Бош муҳарриримиз каналимизга жуда таъсирли мақола берганида ҳайрон қолган эдик. Бу гаплар баъзилар учун оддий, айтишга ҳам арзимасдек бўлиб туйилар. Лекин буларнинг замирида жуда катта гаплар бўлиши мумкинлигига, афсусланишга, ачинишга, ҳавотир олишга асосларимиз бор! Буларнинг замирида одамгарчилик, бурч, вазифа, инсонийлик, масъулият каби фазилатлар билан бирга, ўз юртига, кўчасига, ватанига нисбатан бўлган муҳаббатни эмас, ҳудбинлик, лоқайдлик, бепарволик каби иллатларни кўриш нақадар ачинарлидир.
Ахир биз оломон эмас, ўз тарихига, қадим маданиятига, маънавиятига эга бўлган катта бир ҳалқмиз-ку!
Бу воқеаларни кўриб, " Аччиқни аччиқ кесади"дейишади. Энди аяб ўтирмай, шундай кўча ва ҳонадонларни суратга олиб, карикатура қилишни мақсад қилиб қўйдик. Чунки бундай кимсалар"Андишани отини қўрқоқ қўяди"ганга ўхшайди.
Башорат Сатторова.
@piskenthayoti
Forwarded from Gazetalar sharhi
Охирги марта Сиз қачон газета ёки журнал ўқидингиз?
Anonymous Poll
11%
Бугун
6%
Кеча
7%
Ўтган ҳафта
14%
Бир ой олдин
62%
Умуман ўқимайман
Forwarded from Фермер.уз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ёши улуғларнинг кўнглини кўтарган, дуосини олган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Зеро, улар нафақат хонадонимиз, балки юртимизнинг файзидир.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан якка-ёлғиз эхтиёжманд кексалардан етти нафарига қишки кийим кечаклар тарқатилди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

✍️Пискент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати
.

Канални кўриш 👇👇👇
https://t.iss.one/piskentmahalla
#Антикоронавирус

Айни вақтда республикамиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Пискент туманида карантин тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлигида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида ПЗР (полимероза занжирли реакцияси) таҳлиллари олинди. Ҳоким ўринбосарлари, барча аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарларидан тест таҳлиллари олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига асосан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Қадрли Пискентликлар ва туманимиз меҳмонлари!

Маълумки, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши одамларга ўз саломатликларига янада эътибор бериш кераклигини англатди. Мунтазам спорт билан шуғулланиш, доимо ҳаракатда бўлиш эса инсон саломатлигининг гаровидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юриш марафони ўтказиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан эртага, 13 январь куни «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони ўтказилади.

Марафонга 13 январь соат 09:30 да Амир Темур кўчаси Ёшлар боғидан (мўлжал - Мудофаа бўлими) старт берилади. Тадбир доирасида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт ўйинлари, шарқ якка курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида туман биринчилиги мусобақалари ўтказилади.

Барчани соғлом турмуш учун ўтказилаётган марафонга таклиф қиламиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистонда болани парвариш қилиш даври иш стажига киритилади

👉 https://xs.uz/uzkr/71008

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Сайёр_учрашув
#3_сектор

3-сектор раҳбари "Ғайрат" маҳалласида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди

Пискент тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев сайёр қабул ўтказиб, "Ғайрат" маҳаллалари ёшлари билан учрашди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар иштирок этди. Ҳудуд ёшларидан 32 нафари қатнашди. Сектор раҳбари ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашилди.

Мурожаатларда кўтарилган деҳқончилик учун ер ажратиш, тиббий ёрдам учун ордер бериш сингари 10 дан зиёд масалани ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Пискент айланма йўлини таъмирлаш тўғрисида мурожаатлар хусусида

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-01-12-4

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Антикоронавирус

Пискент тумани Маданият бўлими ҳамда бўлим тасарруфидаги маданият марказлари ходимлари туман СЭО ва ЖС бўлимида ПЗР таҳлилларини топширмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, барча ташкилот ва корхоналар, муассасалар хизматчиларининг ўз вақтида тест таҳлиллари топшириб, карантин қоидаларига риоя қилиши ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асрашга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi