Долзарб вазифалар белгиланди
Бугун, 11 январь куни Пискент тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Исамуҳаммедов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда республикадан бириктирилган масъул раҳбарлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ёрдамчилари, сектор раҳбарлари ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Бугунги куннинг долзарб масалалари, яъни туманда «Аёллар дафтари»нинг учинчи босқичи учун хатлов жараёнлари, карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан кўрилган чоралар, 29 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» акциясини уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари кун тартибидан ўрин олди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокама этилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли вазифалар белгиланди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️11 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Янгийўл тумани. Аёллар саломатлиги келажак пойдевори
*Паркент тумани.Паркент туман ҳокими ўринбосари “UZTEX GROUP” қўшма корхонасига ташриф буюрди
*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда
*Янгийўл шаҳри. Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди
*Бўка тумани. Янги йилга янги йўллар билан
*Чирчиқ шаҳри. "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" тадбири бўлиб ўтди
*Чиноз тумани. Уч авлод учрашуви
*Юқори Чирчиқ тумани. Аёллар дафтарининг 3-босқичига рўйхатга олиш ишлари бошланди
*Бекобод тумани. Уйма-уй юриб муаммолар бартарафт этилмоқда
*Оҳангарон тумани. Нуронийларга эҳтиром кўрсатилди
*Бўстонлиқ тумани. Миллий таомлар – экспортга
*Пискент тумани. Сайёр кассалар фуқароларга қулайлик яратади
*Ангрен шаҳри. Кийим-кечаклар тарқатилди
*Зангиота тумани. Халқ билан мулоқот
*Тошкент тумани. Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули
*Ўрта Чирчиқ тумани. Қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда
*Оққўрғон тумани. Махсус сертификатлар топширилди
*Қибрай тумани. Аҳолининг кўмаги билан табиатга етказилган зарар ундирилди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорликда маҳаллабай ишлаш тизимини самарали ташкил этиш ҳамда аёллар дафтари бўйича хатлов жараёнларида иштирок этди. Жараёнда Бекобод маҳалласида хонадонларда сўровномалар ўтказилди. Берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
#муносабат
Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.
Қандайдир блогер
туманимиздан бир иллат аҳтарса, албатта бу кўча четларидаги, ёки ариқчалар ичидаги аҳлату-балчиқларни рўкач қилади.
Бу масалада туман ободонлаштириш бўлимига ҳам, "Тоза ҳудуд" ДУК ташкилотига ҳам ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Аксинча, мана шундай совуқ кунларда ҳам кўчаларимизни ялтиратиб қўяётган ушбу ташкилотнинг меҳнаткаш-заҳматкаш ҳодимларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Айниқса, ободонлаштириш бўлими ходимларининг байрам кунлари, ҳамма мазза қилиб дам олаётган вақтда ҳам кўчаларни, ариқларни тозалаб юрганини кўриб ҳам ачиндик, ҳам раҳмат айтдик.
Баъзи одамлар бу гапларимизга " Вазифаси бўлгандан кейин қилади-да"дейиши мумкин. Шундай кимсаларга, "Кечирасиз- у, сиз ҳам шу уйнинг эгаси, шу кўчанинг одами, шу туманнинг, шу юртнинг фуқаросисиз, ўз уйингизни, кўчангизни қачонгача биров тозалаб беришини кутиб ўтирасиз, виждонни билмадиг-у, сизда ҳам қўл-оёқ бор"-дегинг келади, Авваллари ҳеч бир ҳонадондан ташқарига аҳлат тугур битта чўп ҳам олиб чиқишга номус қилишган. Ахлат ва чиқиндилар ҳар бир оиланинг сири бўлган. Шунинг учун уларнинг ёқиладигани ёқилиб, қолгани кўмиб ташланган.
Хозир-чи? ,Ҳатто адресларини ҳам ёзиб қўйишаяпти. Вақт ўтар, замон ўзгарар, лекин ор-номус, уят-андиша тушунчалари асло ўзгармайди. Биз бундан бир неча йил аввал Бухорога борганимизда музқаймоқнинг
қоғозини очиб сотишганини кўриб ҳайрон қолганимизда сотувчи йигит бизга " Меҳмонлар, маъзур тутасизлар, шаҳримизни тоза-озода сақлаш учун шу тадбирни қўллаяпмиз "деган
гапини эшитиб ҳавасимиз келган эди. Чунки бу ўз шахрига, юртига бўлган меҳрнинг ифодаси бўлиш билан бирга, қадим исломий маданият бешиги бўлган Бухорода сақланиб қолган динимизнинг, ўзбегона одатларимизнинг жуда чиройли бир ифодаси эди.
Яқинда туманимиздаги" Қашқадарё"қишлоғининг ахлат ва чиқиндиларини бечора ташкилотлар бориб тозалаб
беришганида, ўша қишлоқдан бирорта ҳам одам чиқиб ёрдам бермаганини эшитиб қулоқларимизга ишонмаган эдик. Бугун эса туманимиз марказидаги кўчалардан бирида ҳам шундай аҳвол юз берганига нима дейишни ҳам билмай
қолдик. Биз киммиз ўзи? Қаёққа. қараб кетаяпмиз?
Бир вақтлар ҳовлимиз этагидаги ариқни чопгани мироблар келишганида ҳар бир ҳонадон патнис ясатиб, ош-овқат қилиб берар, миробларга ҳонадондаги барча эркаклар ёрдамга чиқишар эди.
"Ғайрат" маҳалласидаги мактаб қурилиши ёзнинг айни жазирамасида олиб борилди.
Ўша қурувчи бечоралар ҳам инсон, кимнингдир яқини, арзандаси, ардоқлисидир. Лекин ўша мактабнинг ёнгинасидаги ҳонадонлар ҳам на бир қошиқ иссиқ оақат билан, на икки дона қовун-тарвуз билан йўқламади. Бу ҳақда Бош муҳарриримиз каналимизга жуда таъсирли мақола берганида ҳайрон қолган эдик. Бу гаплар баъзилар учун оддий, айтишга ҳам арзимасдек бўлиб туйилар. Лекин буларнинг замирида жуда катта гаплар бўлиши мумкинлигига, афсусланишга, ачинишга, ҳавотир олишга асосларимиз бор! Буларнинг замирида одамгарчилик, бурч, вазифа, инсонийлик, масъулият каби фазилатлар билан бирга, ўз юртига, кўчасига, ватанига нисбатан бўлган муҳаббатни эмас, ҳудбинлик, лоқайдлик, бепарволик каби иллатларни кўриш нақадар ачинарлидир.
Ахир биз оломон эмас, ўз тарихига, қадим маданиятига, маънавиятига эга бўлган катта бир ҳалқмиз-ку!
Бу воқеаларни кўриб, " Аччиқни аччиқ кесади"дейишади. Энди аяб ўтирмай, шундай кўча ва ҳонадонларни суратга олиб, карикатура қилишни мақсад қилиб қўйдик. Чунки бундай кимсалар"Андишани отини қўрқоқ қўяди"ганга ўхшайди.
Башорат Сатторова.
@piskenthayoti

Forwarded from Gazetalar sharhi
Охирги марта Сиз қачон газета ёки журнал ўқидингиз?
Anonymous Poll
11%
Бугун
6%
Кеча
7%
Ўтган ҳафта
14%
Бир ой олдин
62%
Умуман ўқимайман
Forwarded from Фермер.уз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
Ёши улуғларнинг кўнглини кўтарган, дуосини олган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Зеро, улар нафақат хонадонимиз, балки юртимизнинг файзидир.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан якка-ёлғиз эхтиёжманд кексалардан етти нафарига қишки кийим кечаклар тарқатилди.
Батафсил ушбу видеолавҳада.
✍️Пискент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати.
Канални кўриш 👇👇👇
https://t.iss.one/piskentmahalla

#Антикоронавирус
Айни вақтда республикамиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Пискент туманида карантин тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлигида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида ПЗР (полимероза занжирли реакцияси) таҳлиллари олинди. Ҳоким ўринбосарлари, барча аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарларидан тест таҳлиллари олинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига асосан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.