PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Штаб_24

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимлигида туну кун фаолият юритувчи штаб ташкил этилган. Мазкур штабга келиб тушган мурожаатлар соҳа мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Суратларда: Сув таъминоти корхонаси туман филиали томонидан авария ҳолати бартараф этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Штаб_24

📞Туманимизнинг "Тараққиёт", "Аҳил" ва "Саидобод" маҳаллаларида электр тармоғида қисқа узилишлар содир бўлаётгани ҳақида туман штабига шикоят тушган эди.

⚡️Туман электр таъминоти корхонаси авария гуруҳи томонидан ушбу ҳудудларга электр етказувчи 35 кВли ҳаво тармоғида тозалаш, синган изоляторни алмаштириш ишлари бажарилмоқда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.
Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
#Профилактика

Ис гази ҳаёт учун хавфли!

Пискент тумани ҳокимининг махсус қарори бўйича тезкор штабда ҳар бир соҳа ходимлари ўз фаолиятини тизимли ташкил этмоқда. Жумладан, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари туман аҳолиси хонадонларида ис газидан ҳимояланиш, ёнғинга қарши ишларнинг ташкил этилганлиги бўйича тарғибот ишларини ташкил қилмоқда.

Шу билан бирга электр ва газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш, носоз ускуналар ишлатишнинг инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги тушунтирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_ва_натижа

💧“Керовчи” маҳалла фуқаролар йиғини Ғортепа қишлоғи аҳолисини кўп йиллар мобайнида ичимлик суви муаммоси қийнаб келар эди. Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги томонидан сув қувурлари, прокуратура томонидан сув минораси (башняси) олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Айни вақтда “Тошкент сув таъминоти” корхонаси туман туман филиали томонидан ичимлик суви тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 1300 метр масофада қувурлар тортилиб, яна 800 метр қисмини қуриш ишлари бажарилмоқда. Ушбу сув тармоғининг ишга туширилиши ҳудуддаги 600 нафарга яқин аҳолини сув билан таъминлайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Эндиликда, кўп қаватли уйлар олдидаги бўш турган ерлар ободонлаштириш шарти билан аҳолига берилади.

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларга туташ бўлган ер участкалари қуйидаги шарт ва мажбуриятлар билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади:

▪️ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;
▪️дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ва суғориш;
▪️йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;
▪️болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;
▪️аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш.

❗️Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида бино, иншоот, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли объектларни ўрнатиш ва қуриш тақиқланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🔵Мавзу: Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 31 декабрдаги 2022 йилнинг 1-15-январь кунлари вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги 310-10-0-Қ/21-сонли қарорининг Пискент туманидаги ижроси тўғрисида

🎙Брифинг: Миршоҳид Мирюнусов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️Биржада пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толаси нархи пасайди

Бунда сотувларнинг 88,4% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 11,0% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3JWFiwi

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Жараён

Барчаси аҳоли хавфсизлиги учун

Пискент туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли томонидан коммунал соҳадаги муаммолар ва носозликлар бўйича келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш, тиббий хизматни самарали ташкил этиш мақсадида соҳавий хизматларнинг барча куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган.

Айни вақтда туман ҳокими ўринбосарлари Миршоҳид Мирюнусов, Ҳикмат Исамуҳаммедов, ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Шахбоз Тўрабоев тумандаги корхона ва ташкилотларда ташкил этилган куну-тун навбатчилик хизмати ҳолатини ўрганмоқдалар.

Суратда: Пискенттумангаз идораси навбатчилик штаби

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi