PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Афсуски, республикада эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Кейинги йилларда соҳада қилинган ишлар санаб ўтилди. Жумладан:

- сўнгги уч йилда эндокринология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилди;

- эндокринология марказининг 14 та филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар ажратилди;

- филиалларда махсус бўлимлар ташкил этилиб, республика марказига мурожаатлар 2 баробарга камайди, яъни қарийб 5 минг нафар фуқаронинг сарсонгарчилиги ва ортиқчахаражатларининг олди олинди;

- ҳар йили 80 минг нафар бемор инсулин билан бепул таъминланмоқда.

Ҳозирда Республика эндокринология маркази учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган 600 ўринли янги бино қурилмоқда. Президент топшириғига кўра, марказ фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Топшириғимга кўра, икки ой давомида жойларга чиқиб,
соҳадаги ҳақиқий аҳвол, ҳам аҳолини, ҳам шифокорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам, касалликларнинг олдини олиш борасида бирламчи бўғинда ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Мисол учун, сўнгги беш йилда эндокрин касалликлари 20 фоизга ортиб, айниқса, ёшлар орасида кўпаймоқда.

Эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари асосан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда.

Эндокрин касалликларини бирламчи бўғинда эрта аниқлаш учун мураккаб ускуналар харид қилиш шарт эмас.

Бунинг учун лабораторияларни жиҳозлаш, зарур реактивлар билан таъминлаш ва нафақат эндокринолог, балки оилавий шифокорларни ҳам тайёрлаш катта самара беради".
Президент эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди. Булар:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;

- тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

- ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;

- Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;

- келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

- қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади.
Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади - Президент.

Бунда:

- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;

- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;

- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;

- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


📍 https://uza.uz/uz/posts/328274
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


📍 https://uza.uz/uz/posts/328283
Айни вақтда туман ҳокимлигида уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқаролар билан мулоқот ўтказилмоқда.

Эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш (субсидия) бўйича туман комиссияси - Иқтисодиёт ва камбағалликка қарши кураш бўлими, Молия бўлими, Давлат хизматлари маркази, солиқ инспекцияси, тижорат банклари ва бошқа масъул идоралар вакиллари ҳар бир мурожаат этган фуқаро билан юзма-юз суҳбатлашиб, субсидия асосида уй-жой олиш шартлари бўйича батафсил маълумот бермоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Тараддуд

Янги йил байрами яқинлашиб келмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ва бошқа масъуллар туман марказини безатиш бўйича ўрганиш ўтказдилар. Шу билан бирга марказий кўчаларда жойлашган ташкилот ва тадбиркорлик шохобчаларида байрамга муносиб тайёргарлик кўриш ва ўз ҳудудини ободонлаштириш, безатиш бўйича зарур кўрсатмалар бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Тараддуд

🎄Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани муносабати билан кўчалар, хиёбон ва боғларни безатиш орқали аҳолига байрамона кайфият улашиш, кўтаринки руҳ бахш этиш мақсадида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари қизғин меҳнат қилмоқда.

Энг аввал ариқ ва лотокларни тозалаб, дарахтларга шакл берилмоқда, чиқиндилар чиқарилади. Тантанали тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган Амфитеатр майдонига байрам арчаси ўрнатилмоқда. Айём иллюстрацияси учун металл безаклар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Таълим

Замонавий дунёда рақамли технологиялар қай даражада муҳим ва зарур соҳа эканлиги барчага яхши маълум. Шу сабабли келажак эгалари бўлган фарзандларимизга ёшлигидан замонавий технологияларни ўргатишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун информатикага ихтисослаштирилган 5-ИДУМда IT CENTER xодимлари томонидан семинар тренинг ташкил этилди. Семинар давомида синфларда
IT CENTER фаолияти Марказдаги IT соҳасидаги йўналишлар
ONE MILLION UZBEK CODERS IT ENGLISH IT MATEMATIKA йўналишлари хақида батафсил маълумот берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар .

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi