PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Hashar

Бугун туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳам Қашқадарё қишлоғидаги ҳашарда қатнашдилар. Аҳолига узатилаётган электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида Наврўз кўчасига бетон столбалар ўрнатилди. Янги СИП кабеллар тортиб, хонадонларга ҳам улаб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Куни кеча "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан ташкил этилган #Инсонқадриучун акциясида Пискент тумани имомлари ҳам қатнашдилар. Болажонлар ясаган буюмлардан ҳарид қилиб, ўз эҳсонини қутиларга жойладилар.

Аслида бир қўлинг билан берганни иккинчи қўлинг билмасин, дейишади. Аммо бундай хайрияда қанча рақобат қилсак оз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Бугун ҳар бир раҳбар одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиши зарурлигини яхши англайди.

Анъанага кўра ўтказилган туман ҳокими Р. Рихсиевнинг бугунги қабулида 20 дан ортиқ савол ва мурожаат тингланди. Қабул жараёнида тумандаги бўлим, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Мурожаатларга тегишлилиги бўйича амалий ёрдам, қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари асосан ижтимоий нафақа, кредит, коммунал соҳа, кадастр, ер-мулк масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан бўлди. Мурожаатлар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбиркорлик учун маблағ сўраган С.Эгамбердиевнинг кредит масаласи, фалокат оқибатида уйи ёнган Д.Қораевнинг моддий ёрдам масаласи, фарзанди ўқишида амалий ёрдам сўраган Н.Хамдамованинг контракт тўлови масаласи ечим топди. Ҳал этишда вақт ва ўрганиш талаб этилувчи мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Toshkent viloyati aholisi diqqatiga!

📱 Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevga quyidagi bot orqali istalgan paytda murojaat qilishingiz mumkin.

Murojaatingiz zudlik bilan nazoratga olinadi va belgilangan muddatda tezkor ko'rib chiqiladi!

Botga ulanish: https://t.iss.one/tvh_murojaat_bot

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️Болаларда касаллик нега қайталайди?

Мана, совуқ кунлар бошланди. Мавсумий касалликлар янада авж оладиган палла ҳозир. Айниқса, болалар ўртасида бундай хасталикларга чалиниш ҳолатлари кўп бу йил.

Батафсил 👉 https://bit.ly/31zPSHS

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Сектор раҳбарлари “Оқтепа” хонадонларида бўлдилар

Инсон қадри учун шиори остида бошланган акция давом этмоқда. Акция доирасида кенг миқёсда хайрия ишлари билан бирга раҳбарлар ногиронлиги бўлган инсонлар хонадонларигача бориб, ҳолидан хабар олишмоқда.

Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари А.Холмахматов, вилоят прокурори С.Самадов, вилоят ИИБ бошлиғи Т.Арипов, вилоят ДСИ раҳбари Р.Рўзибоев ҳамда туман ҳокими Р.Рихсиев ва сектор раҳбарлари туманимиз маҳаллаларида бўлдилар.

Ташриф доирасида “Оқтепа” маҳалласидаги имконияти чекланган фуқаролар билан яқиндан мулоқот ташкил этилди. Оиласи билан танишиб, турмуш тарзи ўрганилди, мурожаатлари тингланди. Уларга аталган совға-саломлар тақдим қилинди.

Хайрия акцияси туманимиз бўйлаб давом этиб, имконияти чекланган одамлар ҳузурига кириб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi