PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Пискент тумани 4-сектор раҳбари Жасур Сайфиев бошчилигида ишчи гуруҳ ва ДСИ ходимлари иштирокида "хонадонбай" ўрганиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда хатлов жараёнлари бўйича вазифалар белгилаб олинди. Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ томонидан "Ойбек" МФЙда яшовчи аҳоли орасида сўровнома асосида хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хайрия

Савоб ишни ҳар кун қилиш керак. Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш давом этади.

Хомийлик қилиш истагидаги ташкилотлар учун ҳисоб рақамлар юқорида келтирилган!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан "Мингтепа" маҳалласи Ҳакимполвон қишлоғига янги трансформатор ўрнатилди. Янги бетон устунларга СИП кабел тортилиб, 45 та хонадон электр таъминотига уланди. Шунингдек, маҳалладаги ҳаво тармоғи шамол оқибатида йиғилган шох-шаббадан тозаланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (D)
Диққат, билдириш!

📣 Ҳурматли Тошкент вилояти тадбиркорлари!

Бугун вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Самадов Салом Исматович тўғридан тўғри эфирда Сиз томондан йўлланган барча саволларга жавоб беради.

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатлари, фаолиятингиздаги ноқонуний тўсиқлар ва сизни қийнаётган муаммолар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

☝️Бундан ташқари, яхши таклиф ва ташаббуслар ҳам қўллаб-қувватланади.

Овозли суҳбат вақти тез орада маълум қилинади.

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун Тошкент виоят прокуратурасининг расмий каналига уланинг: Telegram

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz
#Меҳрли_қўллар
#Акция

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, маънавият тарғиботчилари биргаликда "Меҳрли қўллар" акциясини уюштирдилар. Акция доирасида ногиронлиги бўлган ва уй шароитида таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олиб, кўнгилларини кўтариш мақсад қилинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#жараён
#эзгулик

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ахборот хизмати ходимлари ҳам фаол

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from davletovuz
Ҳоким ёрдамчилари ойлик-маошлари

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – 4 млн 932 минг сўм;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – 5 млн 343 минг сўм;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – 5 млн 754 минг сўм.

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.
#Билдириш

“Тошкент сув таъминоти” туман филиали огоҳлантиради!

Пискент тумани "Ойбек" МФЙдаги авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан соат 11:00 дан 16:00 га қадар эски тармоқда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, сув таъминоти тикланади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Yashil_makon
#Dolzarb_40_kun

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ташаббуси билан туманимизнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Файзобод” маҳалласи Қашқадарё қишлоғида ҳашар ўтказилмоқда. Ҳашар доирасида туман ҳокими ўринбосарлари ва аппарат ходимлари ҳам қишлоқнинг обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Қишлоққа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилиб, бўш майдонлар, қаровсиз ҳудудлари ободонлаштирилмоқда.Шунингдек, қишлоқдаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига мевали боғ ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi