PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.49K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#онлайн

⚡️Саховатпешалик, бағрикенглик — халқимизга хос олижаноб фазилатдир

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Хайрия акцияси давом этади

Аслида энг катта хайрия – эътибор, меҳр. Бугунги анжуманда ҳам бир жиҳат яққол кўзга ташланди. Хусусан, Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбар, ходимлари жараёнда фаол иштирок этди.

Очиғи, шундай тадбирлар бўладики, киши унда истар-истамас қатнашади, файзи бўлмайди. Бугунги тадбирнинг мазмун-моҳияти барчани бирлаштиргани, эзгулик йўлида ҳамфикр қилгани сезилди.

Вилоят ҳокими "Ёшлар кундалиги" офисига ҳам кириб, жамоа билан танишди. Хусусан, ҳар оқшом бериб бориладиган "Қадрдон оҳанглар" рукни муаллифи билан суҳбатлашди. Зойир Мирзаев ўзининг шахсий фонотекасидан ушбу рукн учун қўшиқлар беришини билдирди.

Нимаям дердик. Кайфият зўр, жамоа хурсанд, гарчи барча лойиҳаларимиз ҳақида батафсил ахборот бериш имконияти бўлмаган бўлса-да, қисқа вақтлик мулоқот биз учун катта мотивация бўлди. Тез орада вилоят раҳбарини онлайн мулоқотга таклиф этишни режалаштираяпмиз.😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Давлатимиз раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида Президентимиз ўтган куни аҳолини уй-жой ва яшаш манзилига яқин жойларда иш билан таъминлаш бўйича “Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш дастури лойиҳаси муҳокама қилингани, у қайта кўриб чиқилиб, массивлар сони 29 тагача кўпайтирилганини таъкидлади.

"Бугунги йиғилишда ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб оламиз.

Хабарингиз бор, бундан икки йил олдин ипотека тизими тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди.

Шу орқали ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда. Бу олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп", деди Президент.
Давлатимиз раҳбари уй-жой қурилиши ва ипотека тизимида ҳали ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Булар:

- ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча кам. Хусусан, Хонқа туманида 5 мингта янги уй-жойга талаб бўлсада, келгуси йилда атиги 464 та (талабнинг 9 фоизи) уйлар қуриш режа қилинган;

- бугунги кунда жойлашган жойи ёки нархи аҳолига номақбул бўлгани учун қиймати 255 миллиард сўмлик 950 та қурилган хонадон сотилмасдан турибди;

- ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 триллион сўм субсидиядан 220 миллиард сўми ишлатилган, холос. Республика бўйича 36 мингдан зиёд ижобий хулосаси бор оилаларга 900 миллиард сўмдан зиёд субсидиялар тўланмай турибди;

- аҳоли томонидан талаб юқори бўлган ўрта меъёрдаги уйлар бўйича қурувчилар бозорга етарли таклиф чиқармаяпти;

- уй-жой қуриладиган массивлар рўйхати тасдиқланган бўлсада, ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани боис, Тошкент вилоятида – 2,7 минг, Қорақалпоғистон, Қашқадарё
ва Хоразмда – 1,5 минг хонадонли уй-жойлар қурилиши бошланмаган;

- вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланмоқда.

"Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди", деб таъкидлади Президент.
"Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур" - Президент.

Йиғилишда келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилиши таъкидланди.

Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади.

Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.
#айнидам
⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам дастурхони ёзилди.

➡️Фоторепортаж

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Пискентда_бир_кун

Вилоят раҳбари кўрсатмасига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари И.Ибрагимов туманимизда “маҳаллабай” ўрганишлар ўтказмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Исамуҳаммедов билан биргаликда тумандаги ижтимоий соҳа объектлари – мактаб, боғча ва маҳалла идораларида бўлдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi