PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳудудларда

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Пискент туманининг чегараолди ҳудудлари билан яқиндан танишган эди.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Муротали" маҳалласи Қўштепа қишлоғида бўлди. Мутасадди раҳбарлар томонидан мурожаатлар "хонадонбай" ўрганилди. Ҳоким Ёшлик кўчаси истиқоматчилари билан самимий суҳбат қуриб, ҳаёт тарзи, шарт-шароитлари, уларни ўйлантираётган масалалар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилди. Унда мавжуд имкониятлар, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатлилиги, бандлиги таъминланганлигига эътибор қаратилди.

Жумладан, тикувчилик қилиш имкони мавжуд фуқароларга тикув машинаси олиб бериш, айрим фуқароларни табиий газ тармоғига улашда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Вилоятдаги энг яхши болалар шифокорлари ўртасида ўтказилган сўровномамиз соат 22:00 да ўз якунига етди. Овоз беришда жами 4739 нафар иштирокчи қатнашди.

Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган шифокорлар учталиги қуйидагилар:

1⃣ Мўътабар Зокирова - 1200 та овоз;
1⃣ Дилбар Усманова - 1200 та овоз;
2⃣ Сайёра Дадабоева - 861 та овоз;
3⃣ Матлуба Аҳмедова - 774 та овоз.


‼️Аслида бугун барча шифокорларни ғолиб деб эълон қилсак арзийди. Негаки Ўзбекистон келажаги ҳисобланган ёшларнинг саломатлиги учун қайғураётган, тиним билмаётган бу фидойиларнинг барчаси қаҳрамон, ҳар қанча эътирофга, мукофотга арзийди улар. Беминнат хизматингиз, меҳнатингиз олдида доимо таъзимдамиз, азиз шифокорлар!

Сўровномада иштирок этган ва номзодларни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! 😊🤝

☝️Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади. "Ёшлар кундалиги"ни кузатинг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Долзарб_40_кунлик

Прокурор кўкаламзорлаштиришга ўзи бош бўлди

2-сектор идораси жойлашган “Гулистон” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди. Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла ходимлари қўлни-қўлга бериб, МФЙ ҳудудига олиб кирувчи бўш майдон ва А-373 йўли бўйларини обод қилдилар. Жараёнда 60 нафардан зиёд ҳашарчилар қатнашиб, арча,терак, шафтоли, олма ва тут кўчатлари ўтқаздилар.

Ҳашарга бошчилик қилган туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов шахсан мевали кўчатлар экиб, намуна бўлдилар. Экилган кўчатларнинг илдиз отиб, кўкаришида парваришлаш бўйича масъулларга қатор топшириқ берилди. Ҳашардан сўнг ишчилар учун ош дамланди.

Туманда яшил майдонларни кенгайтириш бўйича долзарб 40 кунлик қизғин давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Фаол аёллар “Ғайрат”да боғ барпо қилмоқда

Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Азимова бошчилигида пискентлик бир гуруҳ фаол аёллар долзарб 40 кунлик доирасида “Ғайрат” маҳалласида кўчат экдилар.

Барчамиз яшил маконларни кенгайтириш ишида четда турмай, ишхонамиз, ҳовлиларимиздаги бўш жойларга мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазишни истаймиз. Ҳадемай бизнинг боғлар соясидан, пишган мевасидан одамлар, фарзанларимиз баҳраманд бўлишади, -дейди С.Азимова.

Шунингдек, маҳалла хонадонларига ҳам пайванд қилинган мевали кўчатлар тақсимланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#diqqat_Firibgar

❗️TOSHKENT
VILOYATI IIBB OGOHLANTIRADI!

Hurmatli fuqarolar, ushbu lavhani koʻring va firibgarlarning yangi usullaridan ogoh boʻling. Mehnatingiz evaziga topilgan mol-mulkingizni oʻzgalar ixtiyoriga topshirib qoʻymang.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда ногиронлиги бўлган фуқаронинг имтиёзли уй ололмай сарсон бўлаётгани, оғир шароитда яшаётганлиги тўғрисида видеомурожаати эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими маслаҳатчилари Ш.Камалов, С.Азимова фуқаро хонадонига бориб, вазиятни ўргандилар.  

Батафсил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️29 - ноябр: КЕЧА ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани. Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

*Бўка тумани.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун семинар

*Олмалиқ шаҳри.
Болаларнинг бегонаси бўлмайди

*Чирчиқ шаҳри.
Спортсевар ёшлар сафи кенгаймоқда

*Янгийўл шаҳри.
"Ёнғин ҳафсизлиги ойлиги"нинг муҳим сабоқлари

*Қибрай тумани.
Устоз журналист бошчилигида радиоузел фаолият бошлади

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳар бир идоранинг ўз “Яшил макон”и бўлади

*Янгийўл тумани.
Тадбиркорларнинг талаб ва таклифлари тингланди

*Пискент тумани.
Фаол аёлларнинг “Ғайрат” боғи

*Нурафшон шаҳри.
"Келажак кутубхонаси"га йўл олган ёшлар

*Оҳангарон тумани.
Бандлик нима билан банд?

*Тошкент тумани. “
Заҳариқ”да “Оилавий болалар уйи” очилди

*Оққўрғон тумани.
Ўқувчилар кўҳна ва навқирон манзилга саёҳат қилишди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Томорқа... томнинг орқаси эмас, у хонадоннинг "юз"и

*Паркент тумани.
Мактаб ўқувчилари учун акция

*Зангиота тумани.
Ёшлар ўртасида соғлом муҳитнинг ўрни

*Юқори Чирчиқ тумани. “
Яшил макон”: лойиҳа кўлами ва қамрови тобора кенгаймоқда

*Чиноз тумани.
Маҳаллаларга аталган кўчатлар

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok