PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қабул

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди. Унда аҳоли мурожаатлари туман ҳокими ўринбосарлари С.Ҳамдамов, Б.Шерматов, масъуллар иштирокида тинглаб, ечим изланди.

Қабулда тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда ҳудуд фуқаролари иштирок этишди. Жараёнда фуқаролардан асосан, ички йўлларни асфальтлаштириш, бандлик, нафақа пули билан тайинлаш сингари муаммолар юзасидан савол ва таклифлар айтиб ўтилди.

Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддилар қонун доирасида жавоб бериб, вазиятни ўз назоратига олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Якшанба_гурунглари

🏅Ортда қолган изтироблар мукофоти

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ҳудудларда

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Пискент туманининг чегараолди ҳудудлари билан яқиндан танишган эди.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Муротали" маҳалласи Қўштепа қишлоғида бўлди. Мутасадди раҳбарлар томонидан мурожаатлар "хонадонбай" ўрганилди. Ҳоким Ёшлик кўчаси истиқоматчилари билан самимий суҳбат қуриб, ҳаёт тарзи, шарт-шароитлари, уларни ўйлантираётган масалалар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилди. Унда мавжуд имкониятлар, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатлилиги, бандлиги таъминланганлигига эътибор қаратилди.

Жумладан, тикувчилик қилиш имкони мавжуд фуқароларга тикув машинаси олиб бериш, айрим фуқароларни табиий газ тармоғига улашда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Вилоятдаги энг яхши болалар шифокорлари ўртасида ўтказилган сўровномамиз соат 22:00 да ўз якунига етди. Овоз беришда жами 4739 нафар иштирокчи қатнашди.

Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган шифокорлар учталиги қуйидагилар:

1⃣ Мўътабар Зокирова - 1200 та овоз;
1⃣ Дилбар Усманова - 1200 та овоз;
2⃣ Сайёра Дадабоева - 861 та овоз;
3⃣ Матлуба Аҳмедова - 774 та овоз.


‼️Аслида бугун барча шифокорларни ғолиб деб эълон қилсак арзийди. Негаки Ўзбекистон келажаги ҳисобланган ёшларнинг саломатлиги учун қайғураётган, тиним билмаётган бу фидойиларнинг барчаси қаҳрамон, ҳар қанча эътирофга, мукофотга арзийди улар. Беминнат хизматингиз, меҳнатингиз олдида доимо таъзимдамиз, азиз шифокорлар!

Сўровномада иштирок этган ва номзодларни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! 😊🤝

☝️Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади. "Ёшлар кундалиги"ни кузатинг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Долзарб_40_кунлик

Прокурор кўкаламзорлаштиришга ўзи бош бўлди

2-сектор идораси жойлашган “Гулистон” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди. Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла ходимлари қўлни-қўлга бериб, МФЙ ҳудудига олиб кирувчи бўш майдон ва А-373 йўли бўйларини обод қилдилар. Жараёнда 60 нафардан зиёд ҳашарчилар қатнашиб, арча,терак, шафтоли, олма ва тут кўчатлари ўтқаздилар.

Ҳашарга бошчилик қилган туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов шахсан мевали кўчатлар экиб, намуна бўлдилар. Экилган кўчатларнинг илдиз отиб, кўкаришида парваришлаш бўйича масъулларга қатор топшириқ берилди. Ҳашардан сўнг ишчилар учун ош дамланди.

Туманда яшил майдонларни кенгайтириш бўйича долзарб 40 кунлик қизғин давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi