PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#онлайн

🏢Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг чегараолди ҳудудлар бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда

📌Айни пайтда вилоят ҳокими Пискент туманининг чегараолди ҳудудида жойлшган "9227-сонли Ҳарбий қисм"да олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Онлайн

🔎Навбатдаги йўналиш Пискент тумани "Муротали" маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Зойир Мирзаев ушбу туманда аҳоли учун яратилаётган шароитлар, чегара ҳудуддаги ҳарбий қисмда амалга оширилаётган бунёдкорликлар билан танишмоқда.

➡️Тафсилотлар
фоторепортажда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори ижроси юзасидан Пискент тумани СЭО ва ЖСБ Санитария бўлими мудири М.Убайхонова сўзлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди. Унда аҳоли мурожаатлари туман ҳокими ўринбосарлари С.Ҳамдамов, Б.Шерматов, масъуллар иштирокида тинглаб, ечим изланди.

Қабулда тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда ҳудуд фуқаролари иштирок этишди. Жараёнда фуқаролардан асосан, ички йўлларни асфальтлаштириш, бандлик, нафақа пули билан тайинлаш сингари муаммолар юзасидан савол ва таклифлар айтиб ўтилди.

Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддилар қонун доирасида жавоб бериб, вазиятни ўз назоратига олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Якшанба_гурунглари

🏅Ортда қолган изтироблар мукофоти

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ҳудудларда

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев Пискент туманининг чегараолди ҳудудлари билан яқиндан танишган эди.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Муротали" маҳалласи Қўштепа қишлоғида бўлди. Мутасадди раҳбарлар томонидан мурожаатлар "хонадонбай" ўрганилди. Ҳоким Ёшлик кўчаси истиқоматчилари билан самимий суҳбат қуриб, ҳаёт тарзи, шарт-шароитлари, уларни ўйлантираётган масалалар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилди. Унда мавжуд имкониятлар, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатлилиги, бандлиги таъминланганлигига эътибор қаратилди.

Жумладан, тикувчилик қилиш имкони мавжуд фуқароларга тикув машинаси олиб бериш, айрим фуқароларни табиий газ тармоғига улашда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Вилоятдаги энг яхши болалар шифокорлари ўртасида ўтказилган сўровномамиз соат 22:00 да ўз якунига етди. Овоз беришда жами 4739 нафар иштирокчи қатнашди.

Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган шифокорлар учталиги қуйидагилар:

1⃣ Мўътабар Зокирова - 1200 та овоз;
1⃣ Дилбар Усманова - 1200 та овоз;
2⃣ Сайёра Дадабоева - 861 та овоз;
3⃣ Матлуба Аҳмедова - 774 та овоз.


‼️Аслида бугун барча шифокорларни ғолиб деб эълон қилсак арзийди. Негаки Ўзбекистон келажаги ҳисобланган ёшларнинг саломатлиги учун қайғураётган, тиним билмаётган бу фидойиларнинг барчаси қаҳрамон, ҳар қанча эътирофга, мукофотга арзийди улар. Беминнат хизматингиз, меҳнатингиз олдида доимо таъзимдамиз, азиз шифокорлар!

Сўровномада иштирок этган ва номзодларни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! 😊🤝

☝️Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади. "Ёшлар кундалиги"ни кузатинг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy