PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

❗️Ушбу фирибгардан жабр кўрганлар видеодаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Беш_ташаббус

5-мактабда "Мен шу азиз ватан фарзандиман" шиори остида 5 ташаббус фестивали ўтказилди. Фестивалда иқтидорли ёшлар томонидан Она ватанни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий санъат кўргазмалари намойиш этилди.
Шу билан бирга маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарлари учун семинар ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Батафсил 👉 https://bit.ly/3cLKBiA
#Долзарб_40_кунлик

Пискент тумани 4-сектор жойлашган коллеж биносида кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди. Сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Жасур Сайфиев ҳудудга дарахт кўчатлари экилишини ўз назоратига олди. Илк ниҳолларни ўзи ўтқазиб, 500 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилишига бош бўлмоқда. Шунингдек, сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам долзарб 40 кунлик қизғин ўтмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ЎРВИ: “Тез ёрдам”га қачон мурожаат қилиш зарур?

Болаларда ўткир респиратор вирусли касалликлар қандай кечади? Уларнинг илк белгилари нималарда намоён бўлади? Бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак?

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт илмий-амалий маркази етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Зулхумор УМАРНАЗАРОВА жавоб берди:

— Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, бурун битиши ва оқиши ЎРВИнинг илк белгиларидир, — дейди шифокор. — Бу ҳолат одатда икки кун давом этади. Учинчи кундан бошлаб боланинг ҳалқумида ўзгаришлар кузатилади. Овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

ЎРВИда ҳам бошқа касалликлар иштаҳа пасаяди. Баъзида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қайт қилиш ҳам кузатилиши мумкин.

Агар хонадонда шундай бемор болалар бўлса, оналар уларни дарҳол алоҳида хонага ётқизишлари керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим. Чунки ҳаво айланмайдиган жойда вируслар тезроқ кўпаяди.

Болага оз-оздан, тез-тез суюқлик ичилиб туриш, бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш тавсия этилади. Чунки вируслар намликка чидамсиз, туз эса намликни яхши ушлаб турувчи воситадир.

Юқори нафас йўллари шамоллаши пастки нафас йўллари яллиғланишига нисбатан енгилроқ кечади. Бунда бола қийинчилик билан нафас олади ва чиқаради. Яллиғланиш бронхларга ёки кейинги босқичда ўпкага ўтганида эса йўтал янада зўрайиб, оғиз-бурун учбурчагида кўкариш кузатилиши мумкин. Бола ҳансираб нафас олади.

Аммо баъзи ота-оналар фарзандларида ЎРВИнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол ваҳимага тушиб қолишади. Бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади.

Ваҳоланки, вируснинг икки юздан зиёд тури бор. Бир турдаги вирус билан касалланган бола шифохонада иккинчи турдаги вирусга рўбарў келса, уни ҳам юқтириб олиши эҳтимоли юқори.

Шу сабабли ўғил-қизларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, яъни халқ тилида тумов кузатилса, буни уй шароитидаги муолажалар орқали ҳам даволаса бўлади. Аммо бу ҳолатга “ўтиб кетар”, “эрта-индин яхши бўб қолар” дея бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.

“Тез ёрдам” қайси вазиятларда мурожаат қилинади?

бола овқат емай қўйса;

кучли ҳансираш кузатилса;

нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса;

тинмай ёки кўп ухласа.

Амалиётда кўкрак сути билан озиқланадиган болаларда касаллик асосан юқори нафас йўллари яллиғланишида, енгил асоратлар билан кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Тошкент_вилояти маҳаллаларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилинди

🔷 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Бекобод шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Нурафшон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Чирчиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод туманидаги маҳаллалар

🔸
Бўка туманидаги маҳаллалар

🔸 Бўстонлиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Қибрай туманидаги маҳаллалар

🔸 Қуйи Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸
Оққўрғон туманидаги маҳаллалар

🔸
Оҳангарон туманидаги маҳаллалар

🔸 Паркент туманидаги маҳаллалар

🔸 Пискент туманидаги маҳаллалар

🔸 Тошкент туманидаги маҳаллалар

🔸 Зангиота туманидаги маҳаллалар

🔸 Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Чиноз туманидаги маҳаллалар

🔸 Юқори Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл туманидаги маҳаллалар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#айнидам
📌Чирчиқ шаҳри мезбонлик қилаётган “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка”сида мингга яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Профилактика

Юртимизда жорий йил 15 ноябрдан 15 декабргача "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" деб эълон қилинган

Шу муносабат билан Пискент тумани 1- сонли Касб-хунарга ўргатиш мактабида профилактик тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ФВБ ва Пискенттумангаз филиали масъул ходимлари томонидан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги, ис газидан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида сўз юритилди.

Фавқулодда ҳолатлар содир бўлганида саросимага тушмаслик, ҳаракатлар кетма-кетлиги, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Озиқ_овқат_таъминоти
#Захира

🥔🧅Пискент тумани аҳолисини 2022 йилнинг май ойига қадар зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича тиббий меъёрларга асосан талаб этиладиган картошка, гўшт, ёғ, тухум, гуруч ва бошқа маҳсулотлар рўйхати шакллантирилган.

Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Пискент заҳира" ДУК ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ва муассасада заҳира яратилмоқда. Шу кунгача 694 тонналик захира жамлаб қўйилган. Шундан 489 тонна картошка, 76 тонна пиёз, 89 тонна гуруч заҳираси тайёрлаб қўйилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi