PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватанпарвар ташкилотининг 30 йиллигига пойгалар ўтказилади

🏎2021 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишлаб, Пискент туманида жойлашган жанубий автополигонда автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

🤝"Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия,Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги худудий кенгашлари каби ҳамкор ташкилотлар иштирок этади.

📌Шунингдек, тадбир доирасида мотоспорт ҳамда ва авиамодел учириш бўйича мастер класс ўтказилади.

⭐️Бош ахборот кўмаги: "Makon media"

⚡️Барча экстрим ва автоишқибозларни кутиб қоламиз!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_ва_ёшлар
#Очиқ_мулоқот

Ҳоким ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев билан туман ёшларининг телеграм мессенжери орқали онлайн мулоқоти ўтказилди.

Ушбу мулоқотда туманимиз ёшлари жуда фаол иштирок этишди. Мулоқотга киришган 60 нафарга яқин ёшларнинг 40 дан ортиғи ёшлар дафтари, тадбиркорлик, таълим кредити, муддатли ҳарбий хизмат, ишга жойлашиш каби масалаларда муаммо ва таклифларини билдирдилар. Уларга туман ҳокими ва ўринбосарлари, тижорат банклари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари иштирокида батафсил жавоб берилди.

Шунингдек, ёшлар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Сектор раҳбарларининг худудларда фуқаролар билан ўтказган сайёр қабулларида, шунингдек “маҳаллабай” ўрганиш жараёнида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қилган, ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳал этилган фуқароларнинг бир гуруҳи туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Х.Исамуҳаммедов қабулида бўлдилар.

Қабулда бўлган Муротали МФЙ “Темир дафтар” рўйхатидаги фуқаро Х.Солиева қизи билан ёлғиз ўзи яшайди. Моддий қийинчилик сабабли ёғингарчиликда чакка ўтадиган томини таъмирлашга қурби етмаётгани ҳақида маҳалла ва сектор масъулларига мурожаат қилган. У ва амалий ёрдам кўрсатилган бир гуруҳ фуқаролар ажратилган моддий кўмакдан миннадор эканликларини билдирдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️11 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ шаҳри. Ҳоким ёрдамчиси бўлиш осон эмас...

*Янгийўл шаҳри. "Нов" маҳалласида патронаж ишлари қандай?

*Бекобод тумани. "Долзарб 40 кунлик" юксак уюшқоқлик билан ўтмоқда

*Қибрай тумани. "Яшил макон"нинг навбатдаги манзили — Чинобод

*Бўстонлиқ тумани. Маҳалла билан ишлаш масъулияти: буни билган билади, билмаган эса...

*Янгийўл тумани. Ташаббус "Ғалаба" маҳалласини обод қилмоқда

*Нурафшон шаҳри. Вазифалар аниқ, назорат қатъий

*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар қалбига маърифат орқали йўл

*Пискент тумани. Дарахтлар — яшил олам нажоткорлари

*Тошкент тумани. Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолини огоҳлантирди. Чунки...

*Оққўрғон тумани. Олтин кузнинг таровати ҳам, ҳаловати ҳам, ҳарорати ҳам ўзгача

*Паркент тумани. Ўрганишлар якуни: сабоқ ва хулосалар

*Ўрта Чирчиқ тумани. Прокурор ва ёшлар учрашуви завқли таассуротларга бой бўлди

*Юқори Чирчиқ тумани. Соғлом муҳит — аҳил жамоани шакллантиради

*Зангиота тумани. Турмуш сабоқлари: Қайнона "қайнамаса", келинлар айнимайди...

*Қуйи Чирчиқ тумани. Ҳар бир мурожаат — назоратда

*Чиноз тумани. "Яшил макон"лар кўлами "қулоч ёймоқда"

*Олмалиқ шаҳри. Спорт —соғлом муҳит гарови

*Бўка тумани. Асфальт йўллар яна 4000 метрга кўпайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏎2021 йил 14 ноябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган жанубий автополигонда автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Автомобил Федерацияси ташаббуси билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент вилоят ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги худудий кенгашлари каби қатор ташкилотлар иштирок этади.

📌Шунингдек, тадбир доирасида мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишланган мусобақа, мотопойгалар ҳамда ва авиамодел учириш бўйича мастер класс ўтказилади.

⭐️Бош ахборот кўмаги: "Makon media"

⚡️Барча экстрим ва автоишқибозларни кутиб қоламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
ваканция11.xlsx
24.1 KB
#эълон
#ваканция

Ҳурматли фуқаролар!

🔖Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Пискент туманида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмоқда.

✔️Марҳамат, танишиб, мутахассислигингиз бўйича ишга жойлашиш юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Фуқарога 1,2 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ш.” боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган жами 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.га фирибгарлик йўли билан 58 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
#Тадбир

Мангу хилпирайвер, юртим байроғи!

23-мактабда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилган сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Пискент тумани ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 92-27-ҳарбий қисм, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга ДХХ чегара қўшинлари фахрий офицерлари, ҳарбий хизматчилар, маданият ходимлари, ёшлар иштирок этмоқда.

Ўқувчи ёшларда Ватанга садоқат, мамлакатимиз тарихи ва халқимизнинг қадриятларига ҳурмат ҳамда инсонийлик туйғуларини янада шакллантириш мақсадида "Байроғим - фахрим, ғурурим!" шиори остида расмлар танлови, акциялар ўтказилмоқда.

Қутлуғ санага бағишлаб ҳафта давомида туманда маънавий-маърифий кечалар, спорт мусобақалари ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тошкент_вилояти маҳаллаларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилинди

🔷 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ангрен шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Оҳангарон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Нурафшон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Чирчиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод туманидаги маҳаллалар

🔸
Бўка туманидаги маҳаллалар

🔸 Бўстонлиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Қибрай туманидаги маҳаллалар

🔸 Қуйи Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸
Оққўрғон туманидаги маҳаллалар

🔸
Оҳангарон туманидаги маҳаллалар

🔸 Паркент туманидаги маҳаллалар

🔸 Пискент туманидаги маҳаллалар

🔸 Тошкент туманидаги маҳаллалар

🔸 Зангиота туманидаги маҳаллалар

🔸 Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Чиноз туманидаги маҳаллалар

🔸 Юқори Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл туманидаги маҳаллалар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 ноябрдан 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos