PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.81K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди. Жумладан:

- Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади.

Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади.

- ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади.

- келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;

- келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади.

Бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.
Давлатимиз раҳбари юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Вилоят ҳокимларига иккитадан, туман ва шаҳар ҳокимларига биттадан намунали маҳаллада шундай ишларни ташкил қилиш топширилди.

“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот бермоқда.
Бир ҳафта олдин ўтказилган селектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича барча масалалар туман даражасида бирма-бир тушунтириб берилган эди.

- Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди, - деди Президент.

Мутасаддилар лойиҳани амалга оширишда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, ишларни пала-партиш бажаришга йўл қўймаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришгани, лекин Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантириш бериладиган бўлди.

Вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз режаларини бажарилиши учун шахсан масъул экани кўрсатилди.
#Дайжест

❗️9 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чиноз тумани. Маҳалла ишида ҳуқуқий саводхонлик муҳим

*Чирчиқ шаҳри. Хавфли бепарволик: бир лаҳза ва бутун умр...

*Янгийўл шаҳри. "Фаровон" маҳалласи номига монанд бўлиши лозим

*Бекобод тумани. Барча йўллар “Яшил макон” сари боради

*Қуйи Чирчиқ тумани. Элни уйғотган эзгу ташаббус

*Қибрай тумани. Танқид ва хулоса: ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар таҳлили нимадан далолат?

*Бўстонлиқ тумани. Яхшилик одамга кўрк, яшиллик оламга кўрк

*Янгийўл тумани. Тўрт маҳалла аҳлининг қувончи

*Нурафшон шаҳри. Ободлик фасл танламайди

*Тошкент тумани. “Долзарб 40 кунлик” ҳосияти ҳар гўшада сезилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Вилоят аҳолиси учун "Янги Ўзбекистон" клиникаси иш бошлади

*Оҳангарон шаҳри. Эзгу ташаббуснинг самараси ҳам хайрли бўлади

*Паркент тумани. Кеч кузнинг ниҳоли завол кўрмайди

*Ўрта Чирчиқ тумани. "Янгилик" маҳалласида янгиликка интиладиган тадбиркор аёллар бор

*Ангрен шаҳри. Танлов: "Йил аёли" ким бўлди?

*Пискент тумани. Янги массивлар — замонавий турмуш эҳтиёжи

*Юқори Чирчиқ тумани. Вилоят босқичига йўл: рақиблар янада салоҳиятли

*Зангиота тумани. Умуммиллий лойиҳа: қоғозда эмас, амалда

*Бўка тумани. Бўка умуммиллий лойиҳада фаол

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ижодий_кеча

Ижодидан қадр топган адиб

Туман Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Собиржон Иномов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда адибнинг дўстлари, пискентлик ижодкорлар, кутубхона қошида фаолият олиб борувчи "Музайяна" тўгараги аъзолари иштирок этдилар.

Маънавий-маърифий тадбирда устоз ижодкорлар Ориф ҳожи Бискандий, фахрий журналист Мамлакат Файзиева, Шоира Шоматова, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари муовини С.Аҳадов, шоир ва маънавият тарғиботчиси Абдумалик Маллахўжаев, Ахборот кутубхона маркази раҳбари Зулҳумор Норматова адибнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Собиржон Иномовга ижодий муваффақиятлар тиладилар.

Шу билан бирга ўқувчилар томонидан ёзувчи асарлари тақдимоти ўтказилди. Маънавий тадбир мусиқий дастурга уланди. Мусиқа ва санъат мусиқа мактабининг санъатсевар ўқувчилари томонидан ижро этилган тароналар кечага янада файз қўшди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

“Тошкент сув таъминоти” туман филиали огоҳлантиради!

Пискент туманидаги айрим ҳудудларда янги ичимлик суви тармоғига улаш ишлари олиб борилиши сабабли бугун “Бекобод”, “Янгиобод”, “Митан”, “Майлобод” ва “Ойбек” МФЙларнинг айрим кўчаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ичимлик суви таъминоти тикланади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бизнес форумда пискентлик тадбиркорлар ҳам қатнашди

Аввал хабар берганимиздек, Бекобод шаҳрида “Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш-энг муҳим вазифамиздир” шиори остида Ҳалқаро бизнес форум бўлиб ўтди. Форумда Пискент тумани тадбиркорлари ҳам ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Turon biznes limited МЧЖ директори Н.Бобоева ва жамият таъсисчиси афғонистонлик инвестор Надери Муҳаммад Сабир туманимизда етиштирилган заъфарон (шафран) доривор ўсимлиги билан қатнашдилар.
МЧЖ директори Н.Бобоеванинг сўзларига кўра, бу каби форумлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тижорат алоқаларини тиклашда катта имконият яратади. Тадбирга ташриф буюрган тожикистонлик ва республикамиз тадбиркорлари заъфарон маҳсулотига катта қизиқиш билдириб, ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида илк алоқалар олиб бордик, -дейди Н.Бобоева

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_макон

Яхшидан боғ қолади, дейилади ўзбек халқ мақолида. Бугун туманимизда ҳам кўчат экиб боғ яратишдек эзгу ташаббус кенг қулоч ёзди. Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бу хайрли ишга бош-қош бўлиш баробарида ўзи ҳам мевали ниҳоллар ўтказди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_макон

Республикамиз бўйлаб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Долзарб 40 кунлик доирасида яхши ният билан экилаётган дарахт кўчатлари туп қўйиб, барг ёзиб, яшил оламни асраб қолишга, экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилади.

Туманимизда ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида кенг кўламда ободонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилмоқда.

Бу ишларга бош-қош бўлган туман ҳокими Р.Рихсиевнинг таъкидлашича, мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган кўчат экиш акциясида фаол иштирок этиш, ҳар қарич бўш жойни обод қилиш ҳар кунги ишимиз бўлмоғи керак. Ана шунда кўплаб экологик муаммоларнинг ҳам олди олинади.

Қувонарлиси, эзгу ташаббусда барча даражадаги раҳбар ва ходимлар, маҳаллаларда фуқаролар, фермерлар ҳамжиҳатликда хайрли ишларни давом эттирмоқда. Экин майдонлари тозаланиб, теграсига мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi