PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Баҳодир Юсупалиев: Тана ҳарорати юқори бўлганлар учун алоҳида сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилган

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.

Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ўртасида тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар аниқланган тақдирда, улар овоз бериш хонасига киритилмасдан овоз беришлари учун алоҳида ажратилган жойларда кўчма сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилди.

Қолавеса, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар ҳамда касаллик аломатлари аниқланганлар учун алоҳида изолятор хоналари ҳамда сайлов биноларида тиббий хоналар ташкил этилди. Улар зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан ҳам тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, яширин овоз бериш кабиналарига парда осмаслик, сайловчи ва сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри (контакт) мулоқотни камайтириш чоралари кўрилди.

Ўз навбатида, коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериши учун участка сайлов комиссияси томонидан сайловчи учун алоҳида целлофан пакетга солинган тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп, сайлов бюллетени тўплами тайёрланди.

Шифохоналардаги сайлов участкаларига эса “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди. Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилди, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобиль сайлов қутилари ташкил этилди.

Йўриқномада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида июнь ойида даволаш профилактика муассасаларининг жами 432 нафар ходими мазкур йўриқномада белгиланган кўрсатмаларни тўғри ташкил этиш бўйича ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди.

Бинобарин, Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда сайлов жараёнларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан анимацион роликлар сайловолди жараёнларда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилиши учун тайёрланди ва намойиш этиб борилмоқда.

Сайлов комиссияси аъзоларининг COVID-19 билан касалланиб, тузалганига қисқа вақт бўлган ёки эмлашга қарши кўрсатмалари мавжуд бўлганларидан ташқари барчаси коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланди.

Ҳозирги кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тизимли ва марказлашган ҳолда ҳар бир сайлов участкасида зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлари ўтазилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
«Сукунат» куни

Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

⛔️ Шунингдек, 103-моддага кўра, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Шу сабабли эртага ҳамда сайлов куни турли ташвиқот олиб бормаслик ва сўровномалар ўтказмаслик мақсадга мувофиқ.

❗️Изоҳ: бу ерда гап айни бир номзодга овоз беришга чорлаш ҳақида кетмоқда. Сайловнинг ўзига оид бошқа хабарлар, шунингдек барча сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорлайдиган умумий ташвиқотга тақиқ йўқ, бунга рухсат этилади.
#Халқ_орасида

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Исмат Ибрагимов Пискент тумани маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Туман ҳокими ўринбосари Ҳикмат Исамуҳаммедов билан биргаликда “Зоминовул” маҳалласида яшовчи кекса ва ногиронлиги мавжуд кексалар ҳолидан хабар олишди. Олис ҳудуд ҳисобланган Сатторобод қишлоғида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ўрганилди.

Маҳалла одамлари меҳнатсевар, томорқадан фойдаланишнинг ҳадисини олишган. Раҳбарлар улар билан яқиндан суҳбат қуриб, турмуш шароити, даромад манбалари билан қизиқдилар. Маълум бўлдики, одамларнинг кайфияти юқори, эртанги сайловда ҳам албатта қатнашишлари ҳақида сўзладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Куни кеча “Файзобод” маҳалласи Қашқадарё қишлоғи аҳоли вакиллари туман ҳокими қабулига келиб, Ёшлик кўчасини шағаллаштириш ва электр устунларини янгилашда амалий кўмак сўраб мурожаат қилган эдилар.

Туман ҳокими топшириғига асосан ҳоким ўринбосарлари Б.Шерматов ва Ҳ.Исамуҳаммедов мурожаатни жойига чиқиб ўргандилар. Аҳоли мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида Ёшлик кўчасига шағал ва 16 та бетон столба етказиб берилди. Масъул ташкилотлар томонидан кўчани шағаллаштириш ва электр устунларини ўрнатиш ишлари олиб борилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Hudud Inform
Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнларини ёритиш учун қандай ҳужжат талаб қилинади?

Cайлов кодексига кўра, ОАВ вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, шу жумладан, сайлов куни овоз бериш биноларида бўлиш, овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқларига эга. Бунинг учун ОАВ вакилида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжат бўлиши керак.

Бу унинг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномадир. Яъни, “Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га кўра, сайловни ёритувчи ОАВ вакиллари — Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади ва махсус гувоҳнома берилади.

ЭСЛАТМА!
ОАВ вакиллари сайлов жараёнларида ўзига Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши, ваколатли шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқ_орасида

Бугун туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов "Оқтом" маҳалласида бўлди.

Қўшни республика билан чегарадош маҳалланинг кекса отахону нуроний онахонлари билан учрашган ҳоким ўринбосари уларни ўйлантираётган масалалар ва уларнинг ечими борасида суҳбатлашди.

Шунингдек, меҳнат фахрийси И.Гулматов хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди, маҳалла хотин-қизларининг иш ва турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Уларга совғаларини топшириб, дуоларини олди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланишига 5 дақиқа қолди.
———
До начала голосования на выборах Президента Республики Узбекистан осталось 5 минут.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
📌Сайловчиларга эслатма

Бугун — 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар қуйидагиларни билиши лозим:

▫️овоз бериш эрталаб соат 8:00 дан кечқурун 20:00 га қадар давом этади;
▫️сайловчида фуқаролик паспорти ёки янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши лозим;
▫️қайси сайлов участкасида овоз бериши ҳақида saylov.uz сайти (ёки my.gov.uz портали) орқали туғилган сана ва паспорт рақамини киритган ҳолда маълумот олиш мумкин;
▫️сайлов бюллетени яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчининг ёлғиз ўзи тўлдириши шарт;
▫️овоз бериш танланган номзоднинг фамилияси тўғрисида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга ёки ✔️ ёхуд ✖️белгисини қўйиш лозим;
▫️Овоз берувчи тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди (бузиб қўйилган сайлов бюллетени янгисига алмаштирилиши мумкин).

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига овоз бериш жараёни бошланди.
—————-
Начался процесс голосования на выборах Президента Республики Узбекистан.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Туманимиздаги 1- ИДУМда жойлашган 521 сайлов участкасида ҳам сайлов жараёни қизғин бормоқда. Сайловчиларнинг гавжумлигини кўриб, улар ўз мамлакатлари ҳаётига бефарқ эмасликларини, ўз овозлари эртага мамлакатимиз тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини англаб етганларини пайқайсиз.

@piskenthayoti