PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.81K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ободлик

⚡️Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан аҳолига электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида “Дўнгқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11 та электр устунлар алмаштирилиб, 1 та қўшимча трансформатор ўрнатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бир қатор қарорларига асосан ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага кўтарилди.

Бугун туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари С.Эркинов, 4-сектор масъул котиби биргаликда "Митан" маҳалласида яшовчи "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизларнинг хонадонларида ўрганиш ўтказдилар.

Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига белгиланган тартибда амалий ёрдам берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

💰 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эътибор_марказида
#Миллатлараро_тотувлик

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида кўпмиллатли "Оқтепа" маҳалласига ташриф уюштирилди.

Давлатимиз раҳбарининг эътирофига сазовор бўлган, маҳалланинг аҳил ва ҳамжиҳат оилаларидан бўлган Анор ая Жонсаидова хонадонида бўлдилар. Самимий суҳбат давомида меҳмонлар турли миллат вакиллари бўлган келинлар ва набиралар қизиқарли ҳаётий воқеаларни сўзлаб бердилар.

Оила бир уйга йиғилиб, қардош халқларнинг эзгу фазилатлари, ажойиб қадриятлари ва меҳмондўстлигини намойиш этдилар. Шунингдек, ташриф мобайнида маънавиятчилар маҳалладаги Ўнғор Ўрмонов номидаги қозоқ миллий маданий марказида бўлиб, халқларимизнинг узоқ йиллик дўстлигининг гувоҳи бўлдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Пискент тумани Дўстлик маҳалласида қишлоқ аёлларига яратилган шароит танқид остига олинган эди.

Ушбу масала туман ҳокими Р. Рихсиевнинг назоратига олинди ва маҳалла аҳли билан очиқ мулоқат ўтказилди. Унда мутасадди раҳбарлар томонидан асосий эътибор аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни қонун талаблари асосида ижобий ҳал этишга қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, туман раҳбарларининг халқ орасидаги сайёр қабуллари энг олис ҳудудлардан бошлаб мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

🎞Батафсил маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот видеолавҳасида кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_изидан

Фарида Раҳматова Ўсмат қишлоғида яшайди. Аёлнинг мурожаати асосида туман раҳбарлари унинг хонадонида бўлдилар. Ўн сотих томорқаси бўлган хонадонда яшовчи оилага бу йил баракали деҳқончилик қилиши учун 30 сотих ер майдони ажратилган.

Туман ҳокими топшириғи билан қишлоқнинг Самарқанд кўчасига шағал ётқазилиб, электр симларини янгилаш шунингдек, қўшимча ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади.

-Ҳоким келиб, хабар олди, муаммоларимизни ҳал қилиб беришини айтди, ҳурсандмиз. Яқинлашиб келаётган сайловда ҳам албатта қатнашамиз, - дейди Ф.Раҳматова.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️19 октябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
"Кичикқўрғон"даги катта муаммолар

*Пискент тумани. Туман ҳокими Ўсмат қишлоғига нега келди?

*Янгийўл тумани. "Янгиобод"лик Шавкат Ибрагимов ҳокимдан нима сўради?

*Олмалиқ шаҳри. "Юксалиш" кўчаси аҳли нимадан безовта?

*Юқори Чирчиқ тумани. Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш нималарга боғлиқ?

*Зангиота тумани. "Қуёшли" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул

*Оққўрғон тумани. Тил байрамига бағишланган танлов

*Чирчиқ шаҳри. Таълим даргоҳи фойдаланишга топширилди

*Нурафшон шаҳри. Шаҳар ҳокими" Обод турмуш" маҳалласида бўлди

*Ангрен шаҳри. Енгил атлетиканинг катта имкониятлари

*Қибрай тумани. "Ўнқўрғон"даги 25-оилавий поликлиникада қурилиш ишлари қандай кечмоқда?

*Янгийўл шаҳри. Учинчи сектор аҳоли муаммоларини ўрганди

*Қуйи Чирчиқ тумани. Тил билган дилни билади

*Бекобод шаҳри. Куз-қиш мавсуми қандай ўтиши керак?

*Тошкент тумани. Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолмади

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 4 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 4 дня.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал