PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.45K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эълон

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш Агентлиги

2021 йил 19-20 октябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Ҳўжанд шаҳрида "Сўғд-2021" халқаро савдо ярмаркаси ўтказилишини маълум қилади.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар Пискент туман Инвестиция ва ташқи савдо бўлимига мурожаат этишларини маълум қиламиз

Мурожаат учун телефон: 70 545-13-45


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Пахта қандай сақланмоқда?

Пахта тозалаш корхонаси директори
Фарруҳ Артукматов “Пахта хомашёси ёмғирда қолиб кетгани натижасида чирий бошлади” сарлавҳали материал бўйича муносабат билдирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Бугун Тошкент вилояти прокурори С.Самадов иштирокида Пискент тумани фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.

30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда тумандаги 2-сектор раҳбари-туман прокурори, Халқ қабулхонаси масъуллари, Савдо-саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари қатнашдилар.

Халқ билан юзма-юз кечган мулоқотда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан 27 та мурожаат қабул қилинди. Асосан коммунал соҳа-ичимлик суви таъминоти, электр симёғочларни янгилаш, йўлларни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, шунингдек, бандлик, имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги мурожаатларнинг 10 тасига мутасадди раҳбарлар иштирокида жойида ижобий ечим топилди.

Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 9 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 9 дней.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
#Ободлик

Бугунги тонг туманимизда тозалик тадбирлари билан бошланди. Айниқса, Пискент туманига кириш қисми бўлган “Лолаариқ” маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Айни вақтда туман Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд”, маҳаллалардаги жамоатчилик ишчилари кўчалар, ариқлар бўйини қуриган шоҳ-шабба, ўт- ўланлардан тозалашмоқда. Дарахтларнинг ғовлаган бутоқлари, электр ва телефон тармоқларига ҳалал бериб ўсган шоҳлари буталиб, тўпланган чиқиндилар чиқариб ташланмоқда.

Ҳазонрезги фаслда тозалаш тадбирларида маҳалла аҳоли вакилларининг ҳам фаол қатнашиб, ўз ҳиссасини қўшишга, хонадонлари атрофини орасталашга чақирамиз. Зеро, покизалик бўлган жойга хайр-барака ёғилади, дейишади кексалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Ёш сайловчилар билан учрашув

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш ва уларда ватан келажагига даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туманимиздаги 2-мактабда сайловда илк марта қатнашаётган ёшларнинг сиёсий жараёнга бўлган қизиқишларини янада ошириш, сайлов қонунчилиги ва жараёни тўғрисидаги билимларини янада бойитиш ва зарур маълумотларни бериш мақсадида "Ёш сайловчи" тадбири ўтказилди.

Ёш сайловчилар билан учрашувда 521-сайлов участкаси комиссияси раиси томонидан ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кун_тарихи

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисида"ги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Пискент тумани ҳокимлиги ушбу сана муносабати билан туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган барча аёлларни самимий муборакбод этади!

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискентда_кўпкари

⚡️Бош соврин - автомобил!

🐎17 октябрь, якшанба куни Пискент туманида Тошкент вилояти ҳокими соврини учун улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтади.

🎪Сайилда шунингдек, дорбозлар ўйини, кураш, арқон тортиш мусобақалари, қўчқор уриштириш ўйинлари ўтказилади.

💪Кўпкарида эпчил, чапдаст чавандоз ва полвонлар учун совринга туя, той, тана, қўчқорлар ҳам қўйилган.

⚡️Бош соврин - 🚘автомобил!

Барчани сайилга таклиф этамиз!

Манзил: "Лолаариқ" МФЙ, "Жанубий" автополигон

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Ҳурматли фермерлар ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш Агентлиги республикамиз тадбиркорларига қулай бозор муҳитини яратиш мақсадида таклифларини билдиради.

Россия Федерациясида фаолият юритувчи "ВОСХОД" МЧЖнинг мамлакатимизда етиштирилган сифатли қишлоқ хўжалиги (картошка, оқ карам, сабзи, лавлаги) маҳсулотларига талаби инобатга олиниб, Пискентлик фермерлар ва экпортёр корхоналарни ҳамкорликка чақирамиз!

Тижорат таклифлари билан туман ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
70 545-13-45, (90) 138-83-28, (99) 512-75-70

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi:
#Инфографика

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ташкил этилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi: