PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#инфографика

2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кексалар_ҳафталиги

Бугун 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида "Кексалар ҳафталиги" доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. "Янги Ўзбекистонни барпо этишда нурорийларнинг ўрни" мавзусида ўтказилган тадбирда "Майлобод", "Лолаариқ", "Митан", "Ойбек", "Навоий", "Бекобод", "Мўминобод" маҳаллаларидан нуроний кексалар ташриф буюришди. Фахрийлар ўзларининг ибратли ҳаёти, тажрибаси ҳақида сўзлаб, дуо қилдилар. Маданият бўлими хонандалари ва Мусиқа мактаби ўқувчилари тайёрлаган мусиқий дастурдан баҳраманд бўлдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

"Пискенттумангаз" газ таъминоти корхонаси меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги етакчи муҳандиси Мурод Эгамбердиев иштирокида брифинг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пахта_2021

“Бизга ёрдам бераётган теримчиларга раҳмат”

Бу йил пахта мавсумида неча минг кўнгилли теримчилар ихтиёрий равишда пахта теримида қатнашиб, шартнома асосида мавсумий иш билан таъминландилар. Уларга терим пули ўз вақтида тарқатилиб, фермерлар томонидан меҳнатлари қадрланмоқда.

Куни кеча йиллик пахта топшириш режасини уддалаган “Ҳайдаров Музаффар” фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.Ҳайдаров бир йиллик меҳнатини рўёбга чиқаришда катта мадад бўлган илғор теримчиларни рағбатлантирди. Дастурхон устида суҳбатлашиб, совғалар топширди.

-Эрта кўкламдан буён чигитни парваришлаб пахта етиштириш бир масуълият бўлса, уни ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш ундан ҳам катта масъулиятдир. Қисқа муддатда ердаги ҳосилни териб олишда бизга ёрдам бераётган теримчиларни қанча тақдирласак оз,-дейди фермер.

Ҳали туманимиз далаларида ҳосил кўп. Мавсумда деҳқонлар ҳирмонига барака, теримчиларга куч-ғайрат тилаймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 19 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 19 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
⚡️2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида сиз қайси сайлов участкасида овоз берасиз ?

Эндиликда сиз уйдан чиқмаган ҳолда, сайлов участкангизни “Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш” бўйича интерфаол хизматидан фойдаланган ҳолда аниқлашингиз мумкин.

Сайлов участкасини аниқлаш

Агар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар сизнинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилингизга тўғри келмаса, у ҳолда сиз махсус сўровномани тўлдириш орқали сайлов участкангизни ўзгартириш бўйича мурожаат юборишингиз мумкин бўлади.

Сайлов участкасини ўзгартириш

Батафсил: https://bit.ly/38RNzjP

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол тенниси ва футбол турлари бўйича туман биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ёшлар орасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда 200 нафардан зиёд спортчилар қатнашди.

Якуний натижаларга кўра, футбол бўйича БЎСМ спортчилари 1, 22-мактаб жамоаси 2, 8-мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, теннисчилардан БЎСМ ўқувчилари А. Искандаров, С. Хакимова, А. Хайиталиев ғолиб бўлди. Уларга дипломлар, ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Атроф-табиий муҳитни соф ҳолда асраш ва келажак авлодларга етказиш, ҳайвонот вам ўсимлик дунёсини асраш, болаларни табиатга меҳр қўйишни ўргатиш мақсадида туманимизда бир қатор экологик тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча “Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон экологик партияси туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, “Меҳр ва оқибат” нодавлат-нотижорат ташкилоти, “Меҳр” итлар бошпанаси ҳамкорлигида саёҳат уюштирилди.

Пискент тумани 2-мактаб ўқувчилари бошпанага саёҳат қилишиб, инсон табиатнинг бир бўлаги эканлиги тўғрисида амалий машғулотларда билиб олдилар. Бошпанада яшаётган ҳайвонларга ғамхўрлик қилдилар. Саёҳат якунида болаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi