PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эътироф

Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ таълим ва фан фидойилари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Улар орасида Пискент тумани вакиллари ҳам бор.

“Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони:

Эрматов Ҳайрулла Абдурашидович - 18-мактаб директори

Олимбойева Зерагул Етмисбаевна 18-мактаб ўқитувчиси

“Халк таълими фидойиси” кўкрак нишони:

Абдурахимова Махмуда Қодировна - 8-мактаб директори.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Давлат_фуқаролик_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ушбу ҳуқуқидан фойдалишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тадбир

Бугун туманимиздаги 79-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Беш муҳим ташаббус доирасида муассасада тарбияланувчи болалар қўли билан ясалган кўргазмалар намойиш этилди.

Тадбирда сўз олган Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б.Бердиалиев йиғилганларни байрам муносабати билан самимий табриклади, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини эътироф этди. Тадбир туман Маданият бўлими ва болажонлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️30 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Тадбиркорликка иштиёқманд ёшлардан умид катта

*Чирчиқ шаҳри. Ўқитувчи ва мураббийлар — тантаналар уйининг азиз меҳмонлари

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Хумо" боғи истиқболли ташаббуслар майдонига айланди

*Нурафшон шаҳри. Маърифат фидойиларига эҳтиром кўрсатилди

*Бекобод тумани. Ҳоким устоз ва мураббийларни самимий қутлади

*Зангиота тумани. Энг чекка маҳаллаларда ҳам марказий ҳудудлардаги имкониятлар

*Юқори Чирчиқ тумани. "Меҳнат ярмаркаси"га вилоят прокурори бош бўлди

*Олмалиқ шаҳри. Меҳр ва маърифат боғининг боғбонлари шарафланди

*Янгийўл тумани. Яна бир маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди

*Паркент тумани.
Нақадар улуғдир устоз деган ном...

*Ўрта Чирчиқ тумани. Давлат тараққиёти, жамият равнақининг мустаҳкам устунлари

*Тошкент тумани. Маданият бўлими хонандаси — республика танловининг вилоят босқичи ғолиби

*Янгийўл шаҳри. Янги кун — янги имкониятлар сари бошлайди

*Пискент тумни. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатда байрам шукуҳи

*Бустонлиқ тумани. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг яна бир ташаббуси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

БУЮК МУАЛЛИМ

Мен Ватанни ўрганмадим заридан,
Ўрганмадим уни ҳур ё паридан.
Кафтларининг чизиқлари – хати ҳам
Ажинлари бўлди менинг харитам.
Шу хатларда кўргандим илк Ватанни,
Ўз онамдан ўргандим мен Ватанни.

Меҳрлари қошу кўзлар бўлдилар,
Ою қуёш мисол юзлар бўлдилар.
Жисмим аро улғайдилар, тўлдилар,
Ватан янглиғ улуғ сўзлар бўлдилар.
Киприкларин остларида тургандим,
Мен Ватанни шу кўзлардан ўргандим.

Нокаслардан ўрганмадим мен уни,
Ёт каслардан ўрганмадим мен уни.
Ору қарздан ўргангандим мен уни,
Хору хасдан ўргангандим мен уни.
Ўзим кийик сўқмоғида юргандим,
Мен Ватанни сўқмоқлардан ўргандим.

Осмонлари бошим узра огоҳлар,
Гиёҳидан дилга олдим гиёҳлар,
Райҳонларин сиёҳидан сиёҳлар,
Булоқлардан кўзлар олдим, нигоҳлар.
Ўзим ҳам бир чечакларга буркандим,
Мен Ватанни гиёҳлардан ўргандим.

Менга азал азиз бўлган баридан,
Бешигимдан талпинган пайтларимдан,
Умр кўрган ҳар кексаю қаридан,
Меҳнатларин ёдлаб ўсдим бағридан.
Пайкалларин кокиллардай ўргандим,
Мен Ватанни эгатлардан ўргандим.

Ушоқ нонинг қадри минг элга маълум,
Дарс олдим мен сувлар ичган маҳалим.
Булбулларинг тилларида шу таълим,
Ўзинг устоз, ўзинг буюк муаллим.
Ҳикматлардан қургандим мен Ватанни,
Заҳматлардан ўргандим мен Ватанни!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ustoz yaxshida
Oybek Berkinov
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!

Йиқилсанг қўлингдан тутади,
Соғиниб йўлингни кутади,
Дуоси кўкларга етади,
Устоз яхшида, устоз яхшида.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қадр

Бугунги байрам, Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги вакиллари устоз журналистлар хонадонида бўлдилар.

Кўплаб ёш ижодкорларга касб сирларини ўргатган фахрий устозларимиз, Сайёра Йўлдошева, Мамлакат Файзиева бугунги кунда нафақада, кексалик гаштини суриб, набиралар ардоғида умр кечирмоқдалар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Манзура Рустамова, ҳокимлик бош мутахассиси Ирода Раимқулова устозлар хузурида бўлиб, байрам билан муборакбод этдилар.

Самимий суҳбат асносида нуронийлар қўл очиб, юртга тинчлик, элга фаровонлик, барака тилаб дуо қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi