PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.54K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Audio
#Шукуҳ

"Пискентим, она шаҳрим"

Пискентим, кўҳна кентим, бугун таърифингни раҳбару санъаткор, ўқитувчию шифокор, деҳқону тадбиркор, барчамиз жўр бўлиб, дилдан куйлаймиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#онлайн

📝Давлатимиз раҳбари кеча имзолаган фармонга мувофиқ, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ таълим ва фан фидойилари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга ана шу мукофотларни топширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

➡️Рўйхат билан танишиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Устозга_эҳтиром

"Баркамол авлод" мактабида устозлар байрами нишонланди

🏤 "Баркамол авлод" мактабида Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Давлатимиз мадҳияси билан бошланган тадбирда мактаб директори Насиба Ҳайдарова, туман кенгаши депутати Дилором Ҳакимова устозларни касб байрами билан самимий табриклади.

Ўқувчилар устозларига ўзлари тайёрлаган байрамона дастурни намойиш этишди. Миллий куй-қўшиқлар, шеърлар байрамга кўтаринки руҳ бағишлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эътироф

Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ таълим ва фан фидойилари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Улар орасида Пискент тумани вакиллари ҳам бор.

“Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони:

Эрматов Ҳайрулла Абдурашидович - 18-мактаб директори

Олимбойева Зерагул Етмисбаевна 18-мактаб ўқитувчиси

“Халк таълими фидойиси” кўкрак нишони:

Абдурахимова Махмуда Қодировна - 8-мактаб директори.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Давлат_фуқаролик_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ушбу ҳуқуқидан фойдалишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тадбир

Бугун туманимиздаги 79-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Беш муҳим ташаббус доирасида муассасада тарбияланувчи болалар қўли билан ясалган кўргазмалар намойиш этилди.

Тадбирда сўз олган Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б.Бердиалиев йиғилганларни байрам муносабати билан самимий табриклади, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини эътироф этди. Тадбир туман Маданият бўлими ва болажонлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi