PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳоким_ҳудудларда
#онлайн

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев туман пахтазорларида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Охунбобоев ҳудуди "Авазова Муҳаббат" фермер хўжалиги, Навоий ҳудуди "Соатов Ўрозали" фермер хўжалиги пахтазорларида, "REAL AGRO COTTON" пахтачилик кластери Пахта тозалаш заводида бўлдилар. Пахта ҳосилини йиғиб олиш, сақлаш, кўнгилли теримчиларга яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишиб, зарур тавсиялар берилди.

Жорий йилда Пискентдаги 156 та фермер хўжалиги томонидан “REAL AGRO COTTON” пахтачилик кластери билан шартнома имзоланган бўлиб, 7800 гектар майдонда ҳосил етиштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Айни вақтда Пискент туманидаги 28-мактабда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтмоқда. Тадбирда туманимизда ўзининг ҳалол меҳнати, ибратли ҳаёти, ижтимоий фаоллиги билан намуна бўлиб келаётган, турли миллатларга ва турли авлодларга мансуб тумандошларимиз иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Уч авлод учрашуви

"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтган тадбирда туманимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган, турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган турли миллатларга мансуб фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ўқувчи-талабалар ва спортчиларимиздан иборат бўлган уч авлод вакиллари учрашишди.

Узоқ йиллардан буён кўпмиллатли Пискент туманида ўзаро аҳилликда ҳаёт кечириб, дўст-биродар, қўшни бўлиб яшаётган, қуда-анда, қариндошлик ришталари билан боғланган қардош миллат вакилларининг маданий марказлари ҳам ўз урф-одатларини намойиш этдилар. Ўзбек, тожик, қозоқ, рус, татар миллий либослари, ажойиб қўғирчоқлари, мазали таомларидан иборат кўргазмалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хушовоз хонанда Ёдгор Мирзажонов, ҳамда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Тадбирда турли миллат вакилларининг миллий рақслари ижро этилди
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Тадбирни очиб берган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев мамлакатимиз ривожида кексалар донишмандлиги, ҳаётий тажрибаси, ёшларнинг билими, шижоати, кўпмиллатли халқимизнинг бирдамлиги алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Биргина Пискент туманида ўндан ортиқ миллат вакиллари аҳилликда ҳаёт кечирмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Меҳмонлар тўкин дастурхон атрофида вақтни хушкайфиятда ўтказишди. Юртимизда ҳамиша тинчлик, фаровонлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир
#Беш_ташаббус

Тадбир доирасида "Ҳоким кубоги" учун спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада футбол, волейбол, бокс, кураш, таэквандо, стол тенниси бўйича 250 нафар спортчи иштирок этди.

Беллашувларида ғолиб бўлган жамоа ва спортчи ёшларга вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Бобожонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари С.Хамдамов томонидан кубок ва совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi