PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.52K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Вакцина

💉Бугун Пискентга 2400 доза PFIZER вакцинаси олиб келинди

Эслатиб ўтамиз, бугунгача туманимизда "Спутник V", "AstraZeneca", "ZF-UZ-VAC2001", "Moderna" вакциналаридан фойдаланилган эди.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#e_auksion

🔎Пискент тумани "Қултепа" МФЙ ҳудудида жойлашган 10,0 гектар ер майдони "E-AUKSION" савдосига қўйилди

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Билдириш

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Пискенттумангаз” бўлими шуни маълум қиладики, Тошкент МГКБ нинг 2021 йил 13 сентябрдаги 236-сонли хабарномасига асосан, Олмалиқ - 3 ГТШда тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 17 сентябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача Пискент туманидаги барча 13743 та аҳоли хонадони ва 324 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Газ таъминоти корхонаси етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пискентлик 31 ёшли Атхамжон Абдусамиев пиёда юриш бўйича ғолиб бўлди

«Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди.

🚶🏻‍♂️Натижаларга кўра, Пискент туманида истиқомат қилувчи 31 ёшли Атхамжон Абдусамиев энг юқори натижани кўрсатди. У август ойида 1 515 418 қадам босиб ўтган.

У вилоят ва туман миқёсида энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 800 минг сўм маблағга эга бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
#Аёллар_дафтари

"Аёллар дафтари" даги хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
#Аёллар_дафтари

Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга тикув машиналари совға қилинди

Бугун Пискент тумани ҳокимлиги томонидан “Аёллар дафтари”да турган 23 нафар хотин-қизга тикув машиналари совға қилинди. Таъкидлаб ўтиш керакки, “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида Пискент туманидаги 1821 нафар хотин-қиз рўйхатга олинган. Уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий ва маънавий кўмак беришда аёлларнинг шарт-шароити билан бирга имкониятлари, касб-ҳунар салоҳияти ҳам ҳисобга олинган.

Бугун тикув машиналар топширилган аёлларнинг аксарияти тикувчиликдан хабардор, давлат томонидан бироз кўмак эвазига ўзини ва оиласини тиклаб олиш имкониятига эга инсонлардир. Тикув машиналари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси масул ходими Ш.Хазратқулов, туман ҳокими маслаҳатчиси Ш.Камалов, сектор масъуллари томонидан ўз эгаларига тарқатилмоқда.

-Икки фарзандим билан “Майлобод” маҳалласида ижарада яшайман, - дейди Дилдора Муҳаммеджанова.- Тикиш бичиш қўлимдан келгани учун туман ҳокимиятига мурожаат қилгандим. Мақсадим – ҳалол меҳнат қилиб, фарзандларимни вояга етказиш. Мана, тикув машинаси, газ плитаси беришди. Мурожаатимни эътиборсиз қолдирмасдан ёрдам беришаётгани учун катта раҳмат!

Албатта, бу машиналар ўрнига пул ёки озиқ-овқат кўринишида ёрдам олиш кўпчилик фуқароларга маъқул келади. Аммо “меҳнатнинг таги роҳат”, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, одамларга балиқ эмас, ўз ризқу насибасини ишлаб топиши учун қармоқ бериш ҳар томонлама фойдалироқдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тикувчилик қўлимдан келади, 2 фарзандимни ҳалол меҳнат қилиб вояга етказаман"

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Президент сайловига тайёргарлик қандай?

Пискент туманида Президент сайловига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудудда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари аъзолари, сайлов участкаси бино раҳбарлари, сайлов участкасига бириктирилган вакиллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси раиси Махмуджон Балтабаев, ҳудудий масъуллар билан бирга Президент сайловига тайёргарлик ишлари бўйича ахборот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, республикамиз ҳаётидаги йирик сиёсий жараёнга Пискент туманида ҳам юқори савияда тайёргарлик кўриш бўйича салмоқли амалий ишлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳудудда жами сайловчилар 61 минг 628 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 2 минг 342 нафари сайловда илк бора (18 ёшга тўлган) қатнашадиган ёшлардир. Президент сайловини ўтказувчи 31 та сайлов участкалари ташкил этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️16 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ангрен шаҳри
. Ангрен муҳим жараёнга пухта тайёрланмоқда

*Янгийўл шаҳри. Меҳнат ярмаркасида фуқаролар бандлиги таъминланмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда

*Зангиота тумани. Яна бир давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

*Оҳангарон шаҳри. Сайловга тайёргарлик - бугуннинг муҳим юмуши

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳаёт синовлари буколмаган ирода

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

*Қуйи Чирчиқ тумани. Бадиий ижодкорлар уюшмаси Дўстободда кўргазма ташкил этди

*Бўка тумани. Гувоҳи бору гувоҳномаси йўқлар...

*Тошкент тумани. МДҲ ўйинлари: Робия кумуш медаль билан қайтди

*Бўстонлиқ тумани. 277 млн сўмлик моддий ёрдам кимларга тарқатилди?

*Пискент тумани. "Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

*Қибрай тумани. Туман ёшлари юртимиз байроғини юқори кўтармоқда

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президентимиз бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе для участия в саммите Шанхайской организации сотрудничества.
Главу нашего государства встретили Премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода и другие официальные лица.
Сегодня Президент нашей страны проведет встречи с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном, Президентом Исламской Республики Иран Ибрахимом Раиси и Премьер-министром Исламской Республики Пакистан Имраном Ханом.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter