PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.53K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ўзбекистонга яна 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

💉
Бугун тунда юртимизга Германиядан COVAX доирасида 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

🦠Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:

17 мартда 660 000 доза;
16 июнда 50 000 доза;
14 августда 276 480 доза келтирилган эди.

❗️Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 802 540 дозани ташкил қилмоқда.

🔸Улардан:
460 000 дозаси "Sputnik V",
1 342 480 дозаси AstraZeneca,
18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

🔹Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Очиқ_мулоқот

Пискент тумани тадбиркорлари учун мутасадди раҳбарларнинг очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Пискент тумани ҳокими ва Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатлари қабулхонаси ҳамкорлигида ўтган тадбирда туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, О.Расулов, Бош вазир қабулхонаси туман бўлими раҳбари М.Мирсоатова ҳамда “Майлобод”, “Бекобод” ва “Мўминобод” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ ва самимий мулоқот шаклида ўтган тадбирда тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган қийинчиликлар ва муаммолар тўғрисида мурожаат қилдилар. У.Атаева, Д.Махмудов, А.Маматов, А.Қаҳрамонов, С.Эркинов, М.Мавлоновларнинг кредит борасидаги мурожаатлари “Халқ банки” мутасадди раҳбари иштирокида ўрганилди. Қонун доирасида ечим топилиши кўрсатиб ўтилди.

Бу каби тадбирлар график асосида маҳаллаларда мунтазам ташкил этилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#суриштирув

🌐Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳрида алиментдан қарийб 12 миллион сўм қарзи бўлган эркак собиқ турмуш ўртоғини пичоқлгани тўғрисида хабар тарқалди.

Хўш, айни вақтда аёлнинг аҳволи қандай? Мазкур ҳолатга Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати аниқлик киритди.

🎥Тафсилотлар юқоридаги лавҳада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Экологик_тарғибот

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти бўлими, Пискент тумани ҳокимлиги, марказий ОАВ, Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш инспекцияси ҳамкорлигида “Она табиатни биргаликда асрайлик!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Ёшлар боғи”да ташкил этилган тадбирда партия ҳудудий раҳбарлари, Ободонлаштириш ходимлари, кўнгилли ҳашарчилар қатнашдилар. 200 йиллик чинор дарахтлари, ноёб ўсимликлар оқланиб, ҳудуд орасталанди, дарахтларга шакл берилди, сув қуйилди.

-Она табиатни асраш ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо уни асраш ва соф ҳолича келажакка етказиш учун амалий тадбирлар зарур, -дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов. Экопартиянинг туман бўлими раиси М.Аблуллажонованинг сўзларига кўра, бу каби тадбирлар зиёратгоҳ ва кўп йиллик дарахтзорларда мунтазам ташкил этилади.

Кўтаринки кайфиятда ўтган экологик ҳашар куй-қўшиқлар, рақсларга уланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Фуқаролар мурожаати тингланди

Пискент тумани ҳокимининг шанба куни бўлиб ўтадиган фуқаролар қабули давом этмоқда. Навбатдаги қабул учун 65 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, жараёнда асосан уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мол-мулк можаролари, кредит масаласи, йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳам қабулда иштирок этиб, барча мурожаатлар ўрганилди ва ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️11 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри. Маҳоратли пара-атлет Ислом Асланов – "Жасорат" медали соҳиби.

*Юқори Чирчиқ тумани. Уй-жой ташвишида юрган одамлар...

*Зангиота тумани. Йўл белги ва чизиқлари тартибга келтирилмоқда.

*Ангрен шаҳри. Коммунал соҳа тармоқларидаги носозликлар бартараф этилади.

*Нурафшон шаҳри. Жанубий Кореянинг лифтсозлик коллежи билан меморандум имзоланди.

*Қуйи Чирчиқ тумани. Хирмонда ҳам хушёрлик керак...

*Тошкет тумани. Сахий инсонлардан меҳр тўйи.

*Паркент тумани. Тинчлик кўз қорачиғидек асраладиган неъмат.

*Бекобод тумани. Туман ёшлари олий ўқув юртига кириш бўйича юқори ўринда.

*Чирчиқ шаҳри. "Ишонч" аҳлига иш топишга кўмаклашилди.

*Янгийўл шаҳри. Кўприк таъмири: "Файзобод"га файз, одамларга қулайлик.

*Қибрай тумани. "Барака" кўчасига энди барака киради.

*Янгийўл тумани. "Умид" аҳлининг умиди уйғонди.

*Оққўрғон тумани. "Зарбдор" обод қишлоқлардан бирига айланади.

*Бўстонлиқ тумани. Бўш иш ўринлари ярмаркаларида аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

*Пискент тумани. Экологик ҳашар тарғибот тадбири ўтказилди.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok