PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.51K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев юртимизнинг ислом дунёси билан кўп асрлик алоқаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

"Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банкига бундан 18 йил аввал аъзо бўлган. Айни вақтда юртимизнинг Ислом дунёси билан алоқалари минг йилдан зиёд тарихга эгадир.

Асрлар давомида Ўзбекистон замини мусулмон оламининг буюк ва ноёб маданияти, илм-фани ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг марказларидан бири бўлганидан сизлар албатта хабардорсиз.

Қадимий Ўзбекистон – яъни, Мовароуннаҳр диёри ислом дунёсининг юксак маданияти ва цивилизацияси ривожига унутилмас ҳисса қўшган аллома ва мутафаккирлар юртидир.

Бухоролик буюк уламо – имом Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий ва унинг бутун дунёга танилган шогирдлари, имом Ал-Бухорий ва имом Ат-Термизий асарларининг ислом фалсафаси илмий-назарий асосларини яратишдаги аҳамияти беқиёсдир.

Бухорои шариф мусулмон оламида “Қуббат-ул ислом”, яъни, “Ислом динининг гумбази” номи билан маълум ва машҳурдир.

“Жоруллоҳ” (“Аллоҳнинг қўшниси”) деган шарафли ном билан улуғланган Хоразмлик аллома Маҳмуд Аз-Замаҳшарий араб тили грамматикаси ривожига улкан ҳисса қўшганлиги сизларга яхши маълум, деб ўйлайман.

Маккаи мукаррамадаги “Масжид ул-Ҳарам” яқинида яшаган бу беназир олимнинг грамматикага оид “Ал-Муфассал” асари, арабча-форсча луғат китоби Шарқ давлатлари олийгоҳларида кўп асрлар мобайнида асосий дарслик ва қўлланма вазифасини бажарган".

Facebook|Instagram|Twitter
#Истиқлол_туҳфалари

Туман ҳокими "Аҳил"нинг аҳил инсонлари билан учрашди

Туманимизда Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари давом этмоқда. Янги Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган "Аҳил" маҳалласининг янги биноси очилиш маросими истиқлол байрами шодиёналарига уланди.

Замон талаблари асосида қурилган, замонавий компьютерлар ва мебеллар билан жиҳозланган бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Исамуҳамедов, маҳалланинг фаол нуроний отахонлари иштирок этишди.

Туман ҳокими маҳалла кексалари билан дилдан суҳбатлашиб, маҳалла фаолларига тавсиялар берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Пискент ёшлари Ангрен ҳарбий гарнизонига саёҳат қилдилар

Ёшларда ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, она Ватан хавфсизлиги ва даҳлсизлигига масъул инсон сифатида тарбиялаш мақсадида Пискентлик бир гуруҳ ёшларнинг Ангрен шаҳрида жойлашган 42/219-ҳарбий қисмга саёҳати ташкил этилди.

Тошкент харбий округи Қўшинлари қўмондони ташаббуси билан Пискент тумани ҳокимлиги камкорлигида уюштирилган саёҳатда ёшлар ҳарбий хизматчининг бир кунлик ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий қисмда мавжуд кутубхона, спорт зали ва мерганлик тренажёр заллари билан ҳам танишдилар, аскарлардан қизиқарли воқеаларни тингладилар.

Саёҳат якунида ёшларга Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ва қисм командирининг совғалари, китоблар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Пискентлик аёллар Шаҳрисабзга йўл олди

Байрам кунлари туманимиз хотин-қизларига ҳар галгидан кўпроқ хурмат ва эътибор кўрсатилди. Айни вақтда Пискентлик "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган 40 нафар хотин-қизлар ва фаоллар "Афросиёб" тезюрар поездида кўҳна Шаҳрисабз шаҳрига зиёратга йўл олди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi