PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.58K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Шукуҳ
#Мукофот_муборак

Мамлакатимиз тараққиётини юксалтириш, юртдошларимиз фаровонлигини ошириш, ҳалқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлида бошқаларга ибрат ва намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ватандошларимизга Давлат раҳбарининг махсус фармонига муофиқ турли даражадаги мукофотлар топширилмоқда.

Бугун Пискент тумани мажлислар залида узоқ йиллик фидокорона меҳнати, ҳаётий тажрибаси ва хизмати билан туманимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ дақлат хизматчилари, ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркор ва фермерлар "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигнинг 30 йиллиги" кўкрак нишони топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотларни Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев топширди.

Тадбирда сўзга чиққан фаоллар истиқлолга эришишнинг олис ва машаққатли йўли, тинчлик қадри, бугун диёримизда ҳукм сураётган фаровонлик тўғрисида ҳаётий мисоллар билан сўзлаб бердилар. Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч бўлиши учун кексаю ёш бирдам ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi