PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ижтимоий_ҳимоя

Эҳтиёжманд оилаларга 239 миллион сўмдан ортиқ маблағ тарқатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сон Фармонида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Мазкур қарор ҳамда 2021йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204 қарорлари асосида Пискент туманидаги оилаларга ҳам моддий ёрдам сифатида нақд пуллар тарқатилмоқда.

Айни вақтда туман ҳокимлиги, банклар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан туманимиздаги “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 235 оиланинг 478 нафар ўқил-қизига жами 239 млн 500 минг сўм миқдорида нақд пул етказиб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#матбуотдан #мақола

👉 БИР ҚАЙНОНАНИНГ ЕТТИ МИЛЛАТЛИ КЕЛИНЛАРИ

“Қисас ул-анбиё” китобида бундай ривоят бор: Биби Марям Исони бўёқчиликни ўргансин деб бир рангрезга шогирдликка берибди. Бир куни устанинг юмушлари кўпайиб, либосларни ранглашни Исога топширади.

Ҳазрати Исо барча либосларни битта хумга солиб қайнатади. Рангчи келиб “Либосларни нима қилдинг?” деб сўраганда “Бўяб бўлдим”, дейди шогирд.

“Қани кўрай-чи?”, дейди уста ишнинг бунчалик тез битганидан ҳайрон бўлиб. “Ҳаммаси мана бу хумнинг ичида”, деган жавобни эшитиб, устанинг фиғони кўкка ўрлайди ва “Расво қилибсан-ку!” дейди.

Исо “Шошманг”, дейди-да, либосларни бирма-бир хумдан олади. Турфа либосларнинг ҳар бири битта хумда, кўнгилдагидек бўялганини кўрган рангчи ҳайратда қолади.🤔

Шундан Исодан ушбу ишининг таърифини суриштирганда “Инсон қалби ҳам хумга ўхшаб кенг қилиб яратилади. Аммо қандай сақламоқ эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.



🔎 ДАВОМИНИ ЎҚИШ

👉«Тошкент ҳақиқати » газетасидан олинди

@tarix_chorrahasida
#давра_суҳбати

UZ: Президент интервьюси: кенг қамровли, дастурий аҳамиятга эга суҳбат

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Мудофаа бўлими бошлиғи намунали хизмати учун тақдирланди

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрамига пухта тайёргарлик кўриш ва юксак савияда ўтказиш масалалари муҳокама этилиб, вазифалар белгиланди. Шунингдек, мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми танқидий таҳлил этилди.

Йиғилиш давомида туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Азамат Тошматовга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Намунали хизмати учун ” кўкрак нишони тантанали тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тайинлов

Қодиров Азизбек Пўлатжонович Пискент тумани Туризм ва спорт бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Қодиров 1984 йил 24 апрелда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент вилояти педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги жисмоний тарбия ва жисмоний маданият ўқитувчиси.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Пискент тумани Халқ таълими бўлимида кадрлар бўйича мутахассис вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
#Истиқлол_менинг_тақдиримда

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Республика Маънавият ва маърифат маркази Пискент тумани бўлинмаси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тайёрланган видеоролик

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тараддуд
#Огоҳлик

Байрам беталофат ўтсин

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини беталофат, бехатар ўтказишни таъминлаш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан махсус шқув машғулоти ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари ҳамкорликда ишлаш хизматларининг махсус тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

Машғулотда туман ҳокими ўринбосари Б.Шеров, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Р.Ахроров, Тез тиббий ёрдам, СЭО ва ЖСБ, Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ҳамда барча коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари махсус техника ва жиҳозлари билан иштирок этишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi