PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эко_ҳашар

Пискент ёшлари: мақсадимиз - атроф муҳитни тозалаш!

21 август - умумхалқ ҳашари муносабати билан Пискент тумани ёшлари ҳам хайрли ишни бошлаб юбордилар. Туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов бошчилигида Ёшлар иттифоқининг фаол ва етакчи ёшлари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчи ва мураббийлари, ҳозирда қурилиш ишлари кетаётган стадионда экологик ҳашар ўтказмоқдалар.

Ҳашарда Туябўғиз сув омбори биқинида жойлашган сўлим табиат бағридаги спорт майдони, дарахтзор ва майсазорлар чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Халқ_орасида

Одамлар бугунидан рози бўлиб яшасин

Туман ҳокими "Саидобод"ликлар ҳузурида бўлиб, имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Халқ_орасида

Одамлар бугунидан рози бўлиб яшасин

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида бошланган умумхалқ ҳашари маҳаллаларда, хонадонларда давом этмоқда.

Ҳашар доирасида нафақат ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари, балки эҳтиёжманд ва имконияти чекланган оилалар ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.
Бугун “Саидобод” маҳалласида ҳашар жараёнларида қатнашган туман ҳокими Р.Рихсиев, ҳоким ўрибосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов маҳалладаги имконияти чекланган инсонлар хонадонларида ҳам бўлди.

П.Турсун кўчасида яшовчи Л.Саидбоева оғир хасталик сабабли бугун тўшакка михланиб қолди. Туман раҳбари аёл билан суҳбатида нафақат тиббий, балки моддий тарафдан ҳам ёрдам кераклиги маълум бўлди. Л.Саидбоевага ногиронлик рўйхатига олиш ва нафақа тайинлаш, коллеж талабаси бўлган фарзандининг контракт тўловларида амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, ногирон фарзанди тарбияси билан машғул бўлган М.Маҳкамованинг илтимосига кўра ҳовлисига субсидия асосида иссиқхона ҳамда фарзанди вилоят касалхонасида даволаниши учун амалий ёрдам, уй таъмири учун қурилиш материалларидан ёрдам берилиши маълум қилинди. М.Бегалиева эса Олмалиқ шаҳрида доимий рўйхатда туриши, паспортини янгилаш ва туманга прописка қилдириш ҳамда уйига табиий газ тортишда амалий кўмак сўради. Унга туман раҳбарияти томонидан ҳужжатларини расмийлаштириш ва газ масаласида ёрдам кўрсатилиб, доимий иш таклиф этилди.

М.Хошимова эса 3 қизи ва турмуш ўртоғи билан 1 хонали ижара уйда яшаб келмоқда. Аёл ва эрига доимий иш тайинланиб, “Ғайрат” маҳалласида қурилаётган уй-жойлардан 2 хонали хонадон олишга тавсия этилди. Маҳалла ва қариндошлари ёрдами билан уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди. 3 фарзандини ёлғиз вояга етказаётган Ш.Хожиматованинг уй таъмирида кўмак беришга келишиб олинди.

Кун давомида маҳалладаги аксарият хонадонларда бўлган туман ҳокими Президентимиз таъкидлаганидек, одамлар, айниқса боқувчисини йўқотган, имконияти чекланиб, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган инсонларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун ҳамиша зарур кўмак берилишини таъкидлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Талаб юқори дори воситаларини Пискент туманида 23 минг, Ширин шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.Т., Р.Т. ва Ш.Н.лар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 399 қути “Сovifor 100 mg” (Remdesivir), 1 820 қути “Stoper 2 mg”, 13 қути “Клексан 0.8мл” ва 50 қути “Имудон” дори воситаларини жами 23 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг умумий баҳоси 185,3 млн сўмни ташкил этган.

Шу каби, Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Б. ва Д.Б.лар ўзаро тил бириктириб, 50 қути “Covifor” (Remdesivir), 5 қути “Actemra 400 mg/20ml” дори воситаларини жами 3 000 АҚШ доллари ва 2,7 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t.iss.one/Department_uz
#rasman

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2021 йил 24 август куни соат 11:00 да Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган
Тошкент давлат аграр университети биносида чақирилсин.

2. Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

3. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

https://t.iss.one/TV_Kengash
#Ҳашар

"Ойбек" маҳалласида бўлиб ўтган ҳашарда Ёшлар ишлари агентлиги, волонтёр ёшлар ва маҳалла фаоллари ёлғиз кексалар ва ногиронлиги мавжуд инсонлар хонадонларини тозалаб, таъмирлашга ҳисса қўшдилар. Ҳашардан сўнг ҳомийлар томонидан палов дамланиб, ҳашарчиларга тортилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi