PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.53K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат

⚪️🔴 ҚАБРИСТОНДАГИ ЗИЁРАТГОҲ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

🔻🔺Пискентга кираверишда Бобо Ғозий Турк Тўғон зиёратгоҳи бўлиб, маҳаллий аҳоли уни Бўғзиён ота деб номлаб олган. Пайғамбар хизматида бўлган саҳобалардан бири номи билан боғлиқ. Бу ердаги қабристон тупроғини қизғиш туси бор, айтишларича, Бобо Ғозийнинг душманлари билан олишувида тўкилган қон уни шу рангга солган.

Кираверишда каттагина мақбара ва ичкарида зиёратчилар учун жой қилинган. Бу ерга кўплар қурбонлик қилиб, "қозон ёқиш" учун ҳам келишади. Қабристондан бир неча чақирим узоқликдаги катта тепаликда саҳоба учун рамзий қабр қилинган. Унга чиқиш учун 126 зинани босиб ўтишингиз керак...


Анрендан зиёратга келган Қўйсиной бувини учратдик, унинг отаси фарзандлари ўтгандан сўнг, бу боламизни қўйиб кетсин, дея шундай исм беришган экан. Етимликда, ким нон берса ўшани хизматини қилиб ўсганман, оёғим оғригани учун яқинларимни зиёрат қилишга келдим, дейди улар...


@tarix_chorrahasida
Ваканция.xlsx
35.2 KB
#эълон
#ваканция

Ҳурматли фуқаролар!

🔖Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2021 йил 12 август ҳолатига Пискент туманида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмоқда.

✔️Марҳамат, танишиб, мутахассислигингиз бўйича ишга жойлашиш юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Адлия вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётганлардан огоҳ бўлишга чақирди

👉 https://kun.uz/37557395

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Президент Шавкат Мирзиёев эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади.

Президент Шавкат Мирзиёев завтра проведет встречу со спортсменами, участвовавшими в составе национальной сборной Узбекистана в летних Олимпийских играх в Токио, а также их родителями и тренерами.

Facebook|Instagram|Twitter
#Дайжест

❗️12 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани.
Сенатор тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганди

*Бўстонлиқ тумани. Тадбиркорлар муаммолари ечимини топмоқда

*Ангрен шаҳри. Ҳоким олис ҳудуд аҳолиси билан учрашди

*Янгийўл тумани. "Умид" маҳалласининг умиди

*Тошкент тумани. Аҳоли саломатлигини сақлаш бирламчи вазифа

*Қуйи Чирчиқ тумани. Сайлов участкалари муҳим сиёсий тадбирга шайланмоқда

*Пискент тумани. Тиббий хизмат - жиддий хизмат

*Олмалиқ шаҳри. Йўллар равон, диллар шодон

*Янгийўл шаҳри. Сайлов участкаларида тайёргарлик қизғин

*Оққўрғон тумани. Туман ҳокими бунёдкорлик манзилларида

*Бекобод тумани. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ўқув машғулотда

*Чирчиқ шаҳри. Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

*Бекобод шаҳри. Фаровонлик манзилига ички йўллардан "борилади"

*Оҳангарон тумани. Довон "Уч авлод учрашуви"га мезбон

*Ўрта Чирчиқ тумани. Эмлаш - пандемияни енгишдаги ягона чора

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кун_ҳикмати

Абу Али ибн Синодан сўрадилар:

Дунёда давоси бўлмаган бирон дард борми?

Донишманд жавоб берди:

— Яхшининг ёмонга муҳтож бўлиши — давосиз дарддир...


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эмланинг, инсониятни асранг!

Хавотирсиз, чекловларсиз ҳаёт тарзига қайтиш ўз қўлимизда.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_хонадонларда

Туман ҳокими "Файзобод"лик фуқаролар хонадонида бўлди
#Мурожаат_изидан

Ҳоким "Файзобод" ликлар хонадонида бўлди

Фуқароларни қийнаётган масалаларни аниқлаш, мурожаатларнинг моҳиятини ўрганиш ва қонун доирасида ижобий ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларда бўлмоқда.

“Файзобод” маҳалласидан мурожаат қилган фуқаролар хонадонида бўлган туман ҳокими Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Исамуҳаммедов, маҳалла раиси М.Нормуродов ҳамроҳлигида уларнинг турмуш шароити, оилавий аҳволи, муаммолари билан яқиндан танишди.

Мустақиллик кўчасида яшовчи Ф.Ўринбаева 4 нафар фарзандини ўзи тарбияламоқда, бандлик бўйича мурожаат қилди. Истиклол кўчасида яшовчи М.Давлатова ҳам вояга этмаган 3нафар фарзанди билан яшайди, уй-жойи таъмирталаб. Пахтакор кучасида истиқомат қилувчи Н.Худайбердиева оғир хасталик сабаб тиббий ёрдамга муҳтож. Мустақиллик кўчасида яшовчи Х.Асанбаев эса 2017 йилда ҳокимликдан уй таъмири учун моддий ёрдам олган бўлсада, ҳануз битиролмаган.

Туман ҳокими улар билан суҳбатда энг аввал меҳнатга яроқли бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратди. Туманда мавжуд бўлган иш ўринлари таклиф этилди. Уларга ғалладан бўшаган майдонлардан 30 сотихдан ер ажратилган. Маҳалла ташаббуси билан М.Давлатованинг электр таъминоти тортиб берилган. Шунингдек, Н.Худайбердиеванинг тиббий амалиёти учун амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат

Оққўрғонда боғча болалари заҳарланди. Aслида вазият қандай?

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Бир неча дақиқадан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланади.

Через несколько минут начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева со спортсменами, участвовавшими в Токийской Олимпиаде, их родителями и тренерами.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланди. Тантанали тадбирда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда:

"Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Олимпия ўйинларида қўлга киритган улкан, том маънода тарихий ғалабаси билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Албатта, барчамиз дунёдаги энг нуфузли ана шу мусобақаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳар бир чиқишини “ойнаи жаҳон” орқали катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб бордик.

Ўз навбатида, мард ва жасур спортчиларимиз ҳам бундай юксак ишончни оқлаб, халқимизга ёрқин ғалабаларни тортиқ этдилар.

Ҳеч шубҳасиз, бу Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шонли байрамига муносиб совға бўлди.

Олимпиадада спортчиларимиз юксак шоҳсупаларга кўтарилиб, 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритдилар.

Ҳаммамизга аёнки, Олимпия ўйинларида ер юзининг энг зўр, манаман деган спорт усталари иштирок этади.

Сизлар дунё тан олган спортчилар билан мардона олишиб, уларнинг ўзини ҳам, улар эришган натижаларни ҳам ортда қолдириб, 3 та Олимпия рекордини янгилаб, жаҳон спортида ҳам ёрқин саҳифа очдингиз.

Мамлакатимиз жамоаси 200 дан зиёд давлатдан келган энг кучли спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида – ўттиз иккинчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида – иккинчи, Марказий Осиёда эса – биринчи ўринни эгаллади. Бу чиндан ҳам ўзбек спорти тарихидаги улкан натижадир."

Facebook|Instagram|Twitter