PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Кун_тарихи

🌏 9 август - Бутунжаҳон китобсеварлар куни

📚Китоб ўқишнинг фойдалари

Яхши ёзадиган муаллифларнинг китобини ўқиб чиқсангиз, яхши гапиришга одатланасиз.
© Ф. Волтаире

Маданият – ўқиган китобларнинг сони эмас, балки тушунганларнинг сонидир.
© Фазил Искандер

Китоб ўқиган одамлар доимо телевизорни томоша қилганларни назорат қиладилар.
© Ф.Жанлис

Қанча кўп ўқисангиз, шунча камроқ тақлид қиласиз.
© Жулес Ренард

Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқиган ва ўқиганларни тинглайдиганлар.
© Вербер Бернард

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Онлайн

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Олий Мажлис Сенати Раиси иштирокида маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари учун семинар бўлиб ўтмоқда.

Пискент туманида ташкил этилган студиядан Пискент, Бўка, Бекобод, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманлари, Бекобод ва Нурафшон шаҳарлари вакиллари қатнашмоқда.

ZOOM платформаси орқали ўтказилаётган семинарда Сенат томонидан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг намунавий регламенти ҳамда уларнинг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низоми тасдиқланиши муносабати билан маҳаллий Кенгашларнинг вазифалари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиққан вазифалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий Кенгашлар олдида турган вазифаларни муҳокама қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш назарда тутилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Жараёндан фотолавҳалар

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Турсуной_Раҳимова #Суҳбат

Бу суҳбатни шунчаки кўриб бўлмайди

Токиода бокс юлдузи, миллионлаб мухлисларнинг суюклисига айланган спортчимиз Турсуной Раҳимова билан суҳбатлашдик.

Тез орада тўлиқ видео you tube саҳифамизда эълон қилинади.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
Сайловчининг хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган

Марказий сайлов комиссияси котиби, юридик фанлари доктори, профессор Худоёр Маматов сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисида маълумот берди:

«Биз сайловчи деганда, энг аввало сайлов кампанияси даврида овоз бериш жараёнида иштирок этувчи, яъни бюллетенга яширин равишда овоз берувчи шахсни тасаввур қиламиз. Гўёки сайловчи фақат овоз бериш ҳуқуқига эга деган тасаввур мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа норматив ҳужжатларида сайловчининг айнан сайлов ҳуқуқи билан боғлиқ ҳуқуқлари доираси анча кенг белгиланган».

📖 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Кафе ва ресторанлар фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилди

10 августдан ходимларини тўлиқ эмлаган кафе ва ресторанларга соат 20:00дан кейин ҳам ишлашга рухсат берилади.

1 октябргача ходимларини эмлашни ташкил этмаган тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилади.

👉 https://kun.uz/57760391

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская