PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
❗️ОАВ га эслатма

Фуқаролик кодексининг 100-моддасига мувофиқ, ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.

Адлия вазирлиги сўз ва фикр эркинлиги Ўзбекистоннинг демократик тараққиётини ҳаракатга келтирувчи куч эканлигини яна бир бор эътироф этган ҳолда, оммавий ахборот воситаларининг қонун олдидаги масъулияти фуқароларга нисбатан бир неча карра юқори эканлигини ҳам таъкидлайди.

Батафсил⤵️
https://uza.uz/uz/posts/oavga-eslatma-shaxsning-qadr-qimmati-qonun-himoyasida_288872
#Рейд

Тадбиркорлик - бу тартибсизлик дегани эмас
#Рейд

Тадбиркорлик – бу тартибсизлик дегани эмас

Маълумки республикамизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Пискент туманида ҳам ўз фаолиятини оқилона, батартиб ташкил этган, истеъмолчилар учун қулай шарт-шароитлар яратган ишбилармонлар кўп. Шу билан бирга фаолияти ҳатто санитария талабларига ҳам жавоб бермайдиганлар ҳам учраб туради.

Пискент тумани ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов, Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, туман кенгаши депутати М.Авазов, маҳалла раиси Қ.Ҳамдамов иштирокида 29 июль куни “Саидобод” маҳалласи марказида олиб борилган ўрганишларда ана шундай салбий ҳолатлар кўзга яққол ташланди.

Маҳалла фуқаролар йиғинининг шундоқ биқинида жойлашган савдо дўкони атрофи супурилмаган, “Муносиб Саид Барака” хусусий корхонасига тегишли нонвойхона, сомсахона атрофи бетартиб, чиқинди тўлган ариқлар ёнида хўрандаларга сомса таклиф қилинмоқда. Ана шу бинонинг ичкари ҳовлисида маҳалла чойхонаси мавжуд бўлиб, санитария ва жамоат қоидаларига асло жавоб бермайди.

Туман раҳбарлари ва депутат тадбиркор Д.Авазовага ҳозирги пандемия даврида мавжуд ҳолат карантин қоидаларига мутлақо жавоб бермаслиги тушунтирилди. Деворларни оқлаш, теваракни чиқиндилардан тозалаш учун ҳеч қанча маблағ талаб этилмаслиги айтилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, маҳалла идорасининг рўпарасида қурилаётган бино ўрнида бир вақтлар эски қишлоқ идораси бўлган. Депутат М.Авазовнинг сўзларига кўра, ушбу бинони аукцион савдоларида сотиб олган тадбиркор қурилиш ишларини тамомлашга шошилмаяпти. Унинг ёнида жойлашган чилангарлик дўконининг ташқи кўриниши ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Туман ҳокими ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи О.Расулов иштирокида тадбиркорнинг инвестиция шартлари бажарилишига оид масалани ойдинлаштириш ҳақида тўхтамга келинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️30 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*"Маънавият ва маърифат" маркази Тошкент вилояти бўлими.
Узлуксиз маънавий тарбия истиқболлари

*Олмалиқ шаҳри. Ҳокимнинг кун тартибидаги биринчи масала

*Пискент тумани. Маҳаллаларга тарихий номлари қайтарилди

*Ўрта Чирчиқ. Энди "Темир дафтар"даги оилалар фарзандларининг контракти тўлаб берилади

*Қуйи Чирчиқ. Бандликдан фаровонлик сари йўл

*Чирчиқ шаҳри. Тошкентдан Чирчиққа "метро" да борамизми?!

*Паркент тумани. Бош масала - одамларни тинглаш

*Бўка тумани. Биринчи сектор ҳудудида сайёр қабул ўтказилди

*Янгийўл шаҳри. Халқ қабулхонаси: мурожаат, муаммо, ечим

*Ангрен шаҳри. "Маҳаллабай" юришда гап кўп

*Оққўрғон тумани. Сизни шахсан ҳоким эшитади...

*Юқори Чирчиқ. "Ҳар жумада шу бўлар такрор..." Туманда анънавий фуқаролар қабули бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани. Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш умумжамият вазифаси

*Оҳанагарон тумани. "Сусам"лик болажонларга туҳфа: ҳудудда янги боғча фойдаланишга топширилди

*Янгийўл шаҳри. Ҳар бир мурожаат назоратда

*Зангиота тумани. Оилавий тадбиркорликка йўл

*Чиноз тумани. Буюк муҳаддис меросига эҳтиром

*Қибрай тумани. Ташкилотлардаги маънавий-маърифий муҳит ўрганилди

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ҳайрли_кун

Шундай меҳр беринг тугаб битмасин,
Дилдан ўзга дилга озор етмасин.
Сиз умр боғини шундай безангки,
Яшаб ўтган умр зое кетмасин.


Бугун ўйлаган ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Вакцинация

Бугунги кунда коронавирусни жиловлашнинг ягона йўли - вакцина олишдир. Қадимдан энг оғир юқумли касалликлардан ҳимояланишнинг ягона чораси эмлаш бўлган. Бу миллионлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолган.

-Саломатлигим нафақат ўзимга, балки оилам, фарзандим учун ҳам керак. Шунинг учун бугун ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичини олдим. Ёмон таъсирини сезмадим, -дейди Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари Санжар Эркинов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
2021 йил 30 июль куни 559 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 10357 нафарга етди. Кеча уларнинг 296 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3571 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 70 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Давлат_тили
#Ижро

Давлат тили бўйича қонун ижросини таъминланмоқда

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижросини таъминлаш, тумани ҳудудида тадбиркорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги пешлавҳалар, эълонларнинг Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли Қарори талабларига мувофиқлигини ўрганиш давом этмоқда.

Туман ҳокими маслаҳатчиси Б.Қориев, Давлат солиқ инспекцияси ходимларидан томонидан юқорида қайд этилган талабларга номувофиқ реклама ва пешлавҳалар бартараф этилмоқда.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi